АЁЛЛАР ШУ КУННИНГ ЎЗИДА ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
Наманган шаҳрида ўтказилган “Аёл дунё безаги, меҳр-муҳаббат рамзи!” шиори остида “Аёллар фестивали”доирасида иштирокчилар “Наманган пахта текс” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Корхонага ташриф буюрган Шишаки, Юқори Ровустон, Қуйи Ровустон, Боғ, Ирвадон маҳалла фуқаролар йиғинларидан 350 нафардан зиёд ишсиз аёллар учун 302 та бўш иш ўринлари таклиф этилди. Куннинг биринчи ярмидаёқ 152 нафар хотин-қизлар билан меҳнат шартномалари тузилди.
Яъни, шунча аёл шу кунннинг ўзида ишли бўлди.
Шуниси эътиборга моликки, юқоридаги маҳаллалар корхона атрофида жойлашган. Ўз уйида яқин жойдаги жойлашган, замонавий шароитларга эга корхонада ҳамда ойлик маош кафолатланган ишга ишлаш ҳар бир инсонга маъқул келиши табиий.
Корхонада яратилган шароитлар барча иштирокларга манзур бўлди. Айниқса, ишчиларнинг иссиқ овқат билан таъминлангани ва ишга келиб-кетиш учун корхона томонидан махсус автобус ажратилгани янада муҳим аҳамият касб этади.
Толадан калава ип ишлаб чиқарадиган бу корхонанинг келгусида мато ҳамда момиқ сочиқлар ишлаб чиқаришга ўтиши билан яна юзлаб янги иш ўринлари яратилади.
Демак, бу ҳудудда хотин-қизлар ўртасида ишсизликни бартараф этиш борасида катта қадам ташланади, пировардида, оилалар иқтисоди юксалади.