“Соғлом авлод учун” фонди Наманган филиали шаҳар Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига 23 млн сўмлик дори-дармон ва оптика маҳсулотларини топширди
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Наманган ҳудудий филиали Наманган шаҳар Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига дори-дармонлар ва оптика маҳсулотларини тақдим этди.
Дори маҳсулотлари организмда шамоллаш, грипп, тумов, йўтал ва бўғим оғриқлари кузатилганда қўллаш мумкин бўлган 2000 ўрам “Нофлу” ва баҳорги аллергик касалликларга қарши профилактика тарзида қўлланиладиган 1000 минг ўрам “Граситрин” дори воситалари, эркак ва аёллар учун 1600 дона оптика маҳсулотлари бўлиб, улар шаҳардаги кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор аҳолига тарқатиш учун топширилди. Мурувват ёрдамининг умумий суммаси 22 942 864 сўмни ташкил этди.
“Биз бундан кейин ҳам Наманганда эпидемиологик вазиятни яхшиланиши учун қандай зарур ёрдам бўлса, барчасини амалга оширишга тайёрмиз”, дейди филиал директори Хайрулла Ортиқов.