“Биз бепарво эмасмиз. Биз меҳр улашамиз!”. Наманганлик тадбиркорларнинг эзгулик автокарвони шаҳардаги 1000 га яқин хонадонни йўқлади
Аввал хабар берганимиздек, Наманган шаҳри ишбилармонлари карантин шароитида қийналаётган оилаларга ёрдам бериш мақсадида “Тадбиркорлар саховат жамғармаси”ни тузди.
Ташаббус бошлангандан бери ўтган 3 кун давомида 200 миллион сўмдан ошиқ пул ва 300 миллион сўмликдан кўпроқ озиқ-овқат маҳсулотлари йиғилди.
Ун, ёғ, гурунч, шакар, тухум, картошка ва сабзи-пиёздан иборат тўпламлар бир оила ҳафта давомида ташқарига чиқишига ҳожат қолдирмаслик учун мўлжалланган. Улар “Шодиёна” мажмуасида жамланиб, шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдим этилган рўйхат асосида эҳтиёжманд оилаларга етказилмоқда. Кеча, 1 апрель куни илк эзгулик автокарвони шаҳардаги 247 та хонадонга борганди.
Бугун кўнгиллилар ўнлаб автомобилларда шаҳарнинг 40 та маҳалласига “Биз бепарво эмасмиз. Биз меҳр улашамиз!” шиори остида йўл олди. Улар томонидан 920 та хонадон йўқланди. Икки кун давомида тадбиркорлар ҳимматидан баҳраманд бўлган оилалар сони жами 1200 тага яқинлашди.
Хайрия акцияси эртага ҳам давом этади. Унга қўшилишни истаганларни “Шодиёна” мажмуасида кутиб қоламиз.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.