Наманганда карантин ўтаган хориждан қайтган 212 нафар ўзбекистонлик уйларига кузатилди
Наманганда хориждан қайтган 212 нафар фуқаро карантин муддати тугаб, уйига жўнатилди.
Жорий йил 16 март куни Латвиядан қайтган 175 нафар ва Эрондан олиб келинган 37 нафар ўзбекистонлик “Косонсой” сиҳатгоҳи ҳамда Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида карантин кузатувига олинган эди.
Бугун, 31 март куни улар карантин муддатини тамомлаб, ўз вилоятларига жўнаб кетди.
Шу давр мобайнида сиҳатгоҳ ва шифохонада меҳмонларга барча шароитлар яратиб берилди. Саломатликлари эса шифокорларнинг қатъий назоратида бўлди.
Жанубий Кореядан Ўзбекистонга олиб келинганлар худди шу тартибда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Чотқол” сиҳатгоҳида карантинда бўлди. Улар орасида 29 нафар наманганликлар ҳам бор эди.
Бугун улар ҳам Наманганга қайтиб келди. Энди улар уй карантини шароитида шифокорлар кузатувида бўлади.