Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati Like 2
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Мурожаатлар учун: @axborotxizmatibotbot
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics


Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
Politics
Added to index
06.02.2018 13:45
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Карантин даврида боғча боласи ота-онасига меҳнат таътили бериш тартиби тасдиқланди

"Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3227, 28.03.2020 й.).

Низомга кўра, меҳнат таътили карантин даврида боғчалар ва мактаблар фаолияти тўхтатилган даврда боғча тарбияланувчисининг ва мактаблар 1-4-синф ўқувчиларининг ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахс, васий, ҳомий)сига берилади.

Бунда, таътил ходимнинг хоҳишига кўра, таътиллар жадвалидан қатъи назар берилади (биринчи иш йили учун 6 ой ишлаган бўлиш шарт эмас).

✅ Агар ходим боғча ёки мактаб фаолияти тўхтатилишидан олдин меҳнат таътилини олган бўлса ёки меҳнат таътили олишни хоҳламаса унинг розилиги билан қуйидагилар амалга оширилиши мумкин:

👉 масофавий иш усули, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш;

👉иш ҳақи сақланмаган таътил бериш.

Иш берувчи ходимдан меҳнат таътилига чиқиши ҳақида ариза олган куни таътилнинг бошланиши ва тугаш санасини кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради.

✅ Таълим муассасаларида карантин давом этиши муносабати билан меҳнат таътили тугаган кун ишга чиқишни иложи бўлмаганда, ходим иш берувчи номига қуйидаги мазмундаги аризани юборади:

👉 муддати ва бошланиш санаси кўрсатилган иш ҳақи сақланмаган таътил олиш бўйича;

👉 масофавий иш усули, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш бўйича.

❗️Иш берувчи ходимга аризасида кўрсатилган санадан бошлаб иш ҳақи сақланмаган таътил беришга мажбур, Меҳнат кодексида белгиланган максимал муддат бўйича чекловлар карантин даврида татбиқ қилинмайди.