Forward from: Азизбек Абдувалиев
Ухань. Хитойдаги коронавирус ўчоғи бўлган шаҳар бу балони қандай даф қилди?
Хитойдаги коронавирус инфекцияси ўчоғи бўлган Хубэй вилоятида икки ой давом этган карантин бекор қилинди. Унинг маркази Ухань шаҳрида метро иш бошлади.
Хубэйда икки ойлик танаффусдан сўнг авиақатнов ҳам тикланди. Чипталар сотуви 28 март кунидан бошланди. 25 та авиакомпания 100 дан ортиқ йўналиш бўйича парвозларни амалга оширмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус Хитойнинг муваффақиятли тажрибаси бутун дунёда пандемияга қарши курашда ғалаба қозонишга умид қилиш имконини беришини маълум қилди.
Хитой медиакорпарациси томонидан олинган мазкур фильм Ухань аҳолиси коронавирус балосидан қандай халос бўлганига бағишланган.