Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati Like 2
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Мурожаатлар учун: @axborotxizmatibotbot
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics


Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
Politics
Added to index
06.02.2018 13:45
Намангандаги бозорлар ва озиқ-овқат дўконлари ёпилмайди

Ҳурматли наманганликлар!

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинаётган чора-тадбирлар вилоят аҳолисининг кундалик эҳтиёжлари учун керакли озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни сотиб олиш имкониятини умуман чекламайди. Бу борада ҳеч қандай хавотир ва ваҳимага ўрин йўқ!

Наманган шаҳридаги “Чорсу” ва “Яшил” деҳқон бозорлари, туманлар марказларидаги марказий деҳқон бозорлари, шунингдек ҳафтада бир кун ташкил этиладиган йирик бозорлар ҳам бир маромда ишлашга давом этмоқда.

Шунингдек, вилоятдаги барча озиқ-озиқ дўконлари ҳам одатий тартибда фаолиятини давом эттирмоқда.

Мамлакатимизда, вилоятимизда озиқ-овқат заҳираси етарли даражада шакллантирилган.