NAMANGANCITY.uz | Наманган шаҳар ҳокимлигининг расмий канали

@axborotxizmati Like 2
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics


Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
Politics
Added to index
06.02.2018 13:45
Қашқадарёда карантиндан қочмоқчи бўлган наманганлик йигит қўлга олинди

Миллий гвардия ахборот хизматининг хабар беришича, 20 март куни “Москва—Тошкент” поезди орқали Ўзбекистонга кириб келган наманганлик 25 яшар М.А эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, Қашқадарё вилоятида ташкил этилган карантин марказига жойлаштирилган.

У 21 март куни соат 15:30 да карантин маркази деворидан ошиб ўтиб, қочишга ҳаракат қилган пайтда шу ерда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходими томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортилади. Жумладан, санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса 11,1 миллион сўмдан 22,3 миллион сўмгача миқдорда жарима солиш ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

https://t.me/azizbek_abduvaliyev