Спорт инвентарлари, студияга йўлланма ва олий ўқув юртлари ярмаркаси. Шаҳар ҳокими 26-умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашди
Наманган шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззақовнинг ўқувчи-ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ҳоким ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи, бандлик, ички ишлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокидаги мулоқот самимий руҳда кечди. Унда ёшлар томонидан 15 дан ортиқ савол, таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Улардан айримлари жойида ҳал этилди.
Жумладан, 11-синф ўқувчиси Мирзоҳид Шариповнинг мактабда спорт инвентарлари етишмаслиги ҳақидаги мурожаатига жавобан учрашув якунига қадар билим даргоҳига ўнлаб инвентарлар келтирилди.
Яна бир юқори синф ўқувчиси — Аюбхон Турсунбоев меъморчиликка қизиқиши борлиги, бироқ қаерга учраш керак эканлигидан бехабарлигини маълум қилди. У шу мулоқот давомида шаҳар архитектура ва қурилиш бўлимига бириктирилди.
Санъат ихлосманди бўлган 11-синф ўқувчиси Ёқубжон Мамадалиев бир қанча қўшиқлари борлиги, уларни студияда ёзиш масаласидаги мурожатига жавобан Наманган шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат мактаби қошидаги овоз ёзиш студиясига йўлланма берилди.
Ўзбекистондаги халқаро олий ўқув юртларида имтиҳон ва кириш шартларига қизиқиш билдираётган ёшларнинг сўровига жавобан Шавкатжон Абдураззақов Наманганда ушбу муассасаларнинг ярмаркаси ўтказилиши режалаштириши, ушбу тадбир давомида барча саволларга батафсил жавоб олиш мумкинлигини билдирди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.