Avliyolar_uz 🌙


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


#بِسمِﷲ
Авлиёуллоҳлар - Аллоҳ таолонинг солиҳ бандалари ва дўстларидир.
Уларни таниганимиз сари ўзимизнинг кўп хатокор эканимизни билиб борамиз...
📖 Ибратли ҳикоялар.
📝 Авлиёлар ҳаёти.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


​​З А К О Т Ҳ А Қ И Д А.

(Закот беришга қодир бўлган барча ёр-у биродарларингизга юборинг!)

قال الله تعالى: {و الذين هم للزكوة فعلون} المؤمنون : ٤ يعني يؤدون.

«Улар закотни адо қилгувчилардир.»
(Мўъминун сураси 4-оят)

و عن ابي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلي الله عليه وسلم : " ما من صاحب ذهب و لا فضة لا يؤدي منها حقها الا إذا كان يوم القيامة صفحت له صفائح من نار ، فاحمي عليها في نار جهنم فيكوي بها جنبه و ظهره-اي : و يوسع جسمه لها كلها و ان كثرت - ” كلما بردت اعيدت له في يوم كان مقداره خمسين ألف سنة حتي يقضي بين العباد ، فيري سبيله اما الي الجنة ، و اما الي النار ". الحديث.

مكاشفة القلوب

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим: «Тилло ва кумуш эгаси, хаққини адо қилмаса қиёмат кунида чўғдек кизиган сочлар тайёрланиб, шу сочлар устида жаҳаннам оташида қиздирурлар. Қиздирилган сочлар билан уларни ёнбош-у белларини (ҳар тарафини) куйдирилгай. Сўнгра совутилади ва шу иш эллик минг йилгача қайтарилади, токи бандани жаннат ёки дўзаҳга ҳукм қилинмагунича.

Мукошафатул қулуб китобидан.

Аллоҳ Таоло Қуръони каримда шундай дейди:

وَٱلَّذِينَ يَكْنِزُونَ ٱلذَّهَبَ وَٱلْفِضَّةَ وَلَا يُنفِقُونَهَا فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ فَبَشِّرْهُم بِعَذَابٍ أَلِيمٍ

«Олтин ва кумушни ҳазинага босадиган, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг башоратини бераверинг!»


يَوْمَ يُحْمَىٰ عَلَيْهَا فِى نَارِ جَهَنَّمَ فَتُكْوَىٰ بِهَا جِبَاهُهُمْ وَجُنُوبُهُمْ وَظُهُورُهُمْۖ هَٰذَا مَا كَنَزْتُمْ لِأَنفُسِكُمْ فَذُوقُوا۟ مَا كُنتُمْ تَكْنِزُونَ التوبة:٣٤،٣٥

Бир куни ўша (олтин-кумуш) ларни жаҳаннам ўтида қизитилади ва пешоналари, ёнбошлари ҳамда орқаларига босилиб: «Мана бу ўзингиз учун тўплаган нарсангиз, бас, энди тўплаб юрган нарсангизни татиб куринг!» дейилур.

Тавба 34-35 оятлар.

Азизлар!
Дарҳақиқат, юқорида келтирилган ушбу эслатмалардан ўзимиз учун тўғри ҳулоса чиқарган ҳолда, мол-у давлатимиздан белгиланган закотларни бермоқликка киришайлик. Хайрли амалларимиз, эҳсон ва закотларимизни ушбу (ибодатлар учун савоблар кўпайтириб бериладиган) ойда бажарсак нур устига аъло нур бўлур!

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz


Қалб Аллоҳдан юз ўгиришни бошлагач, Унинг (Аллоҳнинг) дўстларини маломат қилишга ўтади.

Абу Туроб Наҳшабий

Бу кўзлар нурдан қолади, қўронғу жойдамас, айбни кўрган жойда...

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz


10 - кун «ТАРОВЕҲ» намози фазилати.
و اونينچی كيچده تراويحني اوقوسه نصيب قيلغاي خداي تعالي دنيا و آخرتني يخشيليکنی


 Ўнинчи кечада таровиҳ ўқиса, Аллоҳ таоло унга дунё ва охиратнинг яхшилигини насиб қилгай.

Мажмаъул максуд китобидан.

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz


Хадис

و عن ابن مسعود ، عن النبي صلي الله عليه وسلم قال: " ما من رجل لا يؤدي زكاة ماله الا جعل الله يوم القيامة في عنقه شجاعا " ثم قرأ علينا مصداقة من كتاب الله : { و لا يحسبن الذين يبخلون بما آتاهم الله من فضله هو خير لهم بل هو شر لهم }الآية . رواه الترمذي، و النسائي، و ابن ماجه.

مرقاة المفاتيح

Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Бир киши агар ўзини молидан закот бермаса, Аллоҳ таъоло қиёмат кунида уни бўйнига илонни қўяди ёки бир жазони қўяди. Унинг тасдиқи учун бизга бир ояти каримани ўқиб бердилар.
«Аллоҳ ўз фазлидин берган нарсага бахиллик қилганлар буни ўзларига яхшилик деб хисобламасинлар, аксинча бу уларга ёмонликдир.»

Термизий ва Насоий ва ибн Можа ривоят килдилар

Мирқотул мафотиҳ китобидан.

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz


9 - кун «ТАРОВЕҲ» намози фазилати.
و توقوزونچی كيچده تراويحني اوقوسه كويوك پیغمبر عليه السلامني قيلگان عبادتلاريديك الله تعالگا عبادت قليبدور


Тўққизинчи кечада таровиҳ ўқиса, гўёки Аллоҳ таолога Пайғамбар алайҳиссаломнинг қилган ибодатларидек ибодат қилибдур.

Мажмаъул максуд китобидан.

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz


​​«ЗАКОТ» ВА «УШР»ЛАРНИ БЕРИШИМИЗ ЗАРУР.

و جاء في الخبر عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال : 《مانع الزكاة عند الله بمنزلة اليهود و النصاري ، و مانع العشر عند الله تعالي بمنزلة المجوس》.

Хабарларда келишича Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Закотни бермаган одам Аллоҳ таъолонинг ҳузурида яҳудию насронийлар билан бўлади ва ушрни бермаган одам Аллоҳ таъолонинг ҳузурида мажусийлар билан бўлади.»

و من يمنع الزكاة و العشر من ماله ملعون علي لسان الملائكة و النبي صلي الله عليه و سلم، و لا تقبل شهادته .

Кимки ўзининг молу давлатидан закоту ушрни бермаса фаришталар ва Набийимиз соллаллоҳу алайхи ва саллам уларни лаънатлайди ва уни берган гувохлиги ҳам қабул қилинмайди.

و قال : 《طوبي له أن ادي الزكاة و العشر ، و طوبي لمن ليس عليه عذاب الزكاة و عذاب يوم القيامة ، و من ادي الزكاة من ماله رفع الله عنه عذاب القبر ، و حرم الله لحمه علي النار ، و أوجب له الجنة بغير حساب ، و لا يصله عطش يوم القيامة》.

Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи ва саллам айтдилар: «Закоту ушрни адо қилган киши учун тубо (жаннатдаги дарахт) бўлсин. Закотнинг азоби ва қиёматнинг азоби йўк киши учун Тубо бўлсин. Кимки ўзининг молу давлатидан закотини адо этса Аллох таъоло ундан қабр азобини кўтаради ва дўзаҳга уни гўштини ҳаром қилади ва у кишига ҳисобсиз жаннат вожиб бўлади, ва қиёмат кунида унга чанқоқлик етмайди»

Мукошафатул кулуб китобидан

Бизнинг канал👇
👉 @Avliyolar_uz |


#Тафаккур

Бир кеча қоладиган меҳмонхонасини нечта юлдузли эканига қизиқадиганлар, абадий қоладиган манзиллари - охират ҳақида нега қизиқмаслар...!?
(Самалётда бирор жойга) Учишлари, ишга бориши, ўқиши учун эрта тонгдан турадиганлар нима сабабдан намозга турмас бўлдик...!?
Унинг берган ризқини емасдан олдин ҳузурида туринг. Нафсингизни енгинг. Шукрингизни ва итоатингизни Аллоҳ (Азза ва Жалла)га кўрсатинг.

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz


​​Яхши амаллар саловат билан кўтарилур (қабул қилинур).

حكي ان واحدا من الصلاحاء جلس للتشهد و نسي الصلاة علي النبي عليه الصلاة والسلام فراي رسول الله في نومه فقام صلي الله عليه وسلم فقال له: لم نسيت الصلاة علي؟ فقال يا رسول الله اشتغلت بثناء الله و عبادته فنسيت الصلاة عليك، فقال صلي الله عليه وسلم اما سمعت قولي: الأعمال موقوفة و الدعوات محبوسة حتي يصلي علي و لو ان عبدا جاء يوم القيامة بحسنات اهل الدنيا و لم يكن فيها صلاة علي ردت عليه حسناته فلم يقبل منها شيء

زبدة الواعظين

Ҳикоя қилинди:
Солиҳлардин бир киши намозда ташаҳҳудни ўқиб Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтиш эсидан чиқиб қолган экан. Тушида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туриб у кишига қараб айтдилар:
- Нима учун менга саловат айтиш эсингдан чиқди? Шунда у киши айтди:
- Эй Аллоҳнинг росули Аллоҳга ибодат қилиб, унга сано айтиб, сизга саловат айтиш эсимдан чиқиб қолибди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Менинг гапимни эшитмаганмидинг? «Амалар ва дуъолар ушлаб қолинади то менга саловат айтилмагунча ва агар бир банда қиёмат кунида дунё аҳлини яхшиликлари билан келса-ю ва унда менга айтилган саловати бўлмаса, уни қилган ҳар бир яхшиликлари унга кайтариб берилади ва ундан бирор нарса қабул қилинмайди.»

Зубдатул ваъизин китобидан.


8 - кун «ТАРОВЕҲ» намози фазилати.

و سيكيزنچی کیچده تراويحني اوقوسه خداي تعالي إبراهيم عليه السلامگا برگان ثوابديك ثواب برگای

Саккизинчи кечада таровиҳ ўқиса, Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга бергандек савоб бергай.

Мажмаъул максуд китобидан.

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz


Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари:

1. Ўпка
2. Склероз
3. Тутқаноқ
4. Саратон
5. Қанд
6. Экзема
7. Аллергия
8. Бронхиал астма
9. Бронхит
10. Бавосил
11. Жигар
12. Ичак
13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради
14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди
15. Қон босими ортишига қаршилик қилади
16. Қон айланишини фаоллаштиради
17. Қон томирлари торайишининг олдини олади
18. Шаҳвоний майлни камайтиради
19. Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради
20. Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди
21. Семизликка монелик қилади
22. Иммунитетни кўтаради
23. Камқонлик касалликларига қарши курашишда фойда беради.

Роббимизнинг буюк марҳамати!

© Лаа Адрий


Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz


Яхшиликлар мавсуми

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

"Кузатиладики, тижорат қиладиган одамларнинг савдо мавсумлари келса, улар жуда кўп меҳнат қиладилар. Ўз машғулотларини ҳам тарк қиладилар. Менинг тижорат мавсумим келди, шунинг учун мен кўп вақт бўш бўла олмайман деб ўзгаларга узр ҳам айтадилар. Хаттоки, еб ичишларига ҳам парво қилмайдилар. Кечаси ухлаш фикри ҳам келмайди. Уларда ҳар доим, мен қандай қилиб бу мавсумни қозонаман, бу мавсумдан қанча фойда ололсам, олиб қолайин. Токи, кўп фойда кўрсам деган ташвиш бўлади. Улар, бу бор йўғи озгина кунлик меҳнат, озгина кунлик машаққат холос, кейин дам олиб оламан деб ўйлайдилар. Худди шундай, муборак Рамазон ойи яхшиликларни қозониш мавсумидир. Бу ой гуноҳларини авф қилдиришни ва Аллоҳ таъолога қурбат ҳосил қилишни хоҳлаган бандалар учун бир мавсумдир. Хаттоки, рўзадорнинг кўзлари ҳам рўзадор бўлсин, тили ҳам рўзадор бўлсин, қулоғи ҳам рўзадор бўлсин, фаржи ҳам рўзадор бўлсин, қалби ва ақли ҳам рўзадор бўлсин...

Қачонки, биз мана шундай бошимиздаги сочимиздан тортиб, оёқларимиз учигача рўзадор бўлсак, у ҳолда ифтор вақтида қўлимизни дуога очганимизда, албатта, Аллоҳ таъоло дуоларимизни қабул қилади."

© Абдулқаййум Комил таржимаси


Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz


Рамазонда ёш болаларни рўза тутишга қизиқтириш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илгари Шом аҳлининг шундай одати бор эди: «Улар ёш болаларига рўза тутишни ўргатар экан, уни «минора зинаси» деб номлашар эди. Демак, ёш бола аввал бомдоддан пешингача рўза тутади. Сўнг пешиндан асргача рўза тутади. Кейин асрдан то қуёш ботиб, катталар билан оғиз очгунича рўза тутади. Биринчи рўза тутган куни бу бола учун махсус ифторлик дастурхони ёзилади. Дастурхонга турли-туман таомлар, ичимликлар ва ҳар хил ширинликлар ҳамда мева-чевалар қўйилади. Бола ўртада туради. Аҳли уни ўраб олиб, мақтаб, олқишлайдилар. Аллоҳга ҳамд айтишни ўргатадилар. Унга Аллоҳ ҳузурида қандай ажрлар борлигини тушунтирадилар. То ифтор бўлганини билдирувчи азон айтилгунича шундай қиладилар. Мазкур дастурхон ёш болаларнинг рўзага бўлган муҳаббатини оширишда омил бўладиган энг муҳим воситалардан биридир».

Али Тантовий

👉 @Avliyolar_uz


7 - кун «ТАРОВЕҲ» намози фазилати.

و يتینچی كيچده تراويحني اوقوسه كويوك تاپيبدور موسي عليه السلامني و ياردم قيلوبدور موسي عليه السلامكا فرعون و هامانني ضرريگا

  Еттинчи кечада таровиҳ ўқиса, гўёки у Мусо алайҳис-саломни топибди ва Мусо алайҳис-саломга Фиръавн ва Ҳомонга қарши ёрдам қилибди.

Мажмаъул максуд китобидан.

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz


يُكْرَهُ مَضْغُ الْعِلْكِ لِلصَّائِمِ كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ وَهَكَذَا فِي الْمُتُونِ

Ал-Фатāвā ал-Ҳиндийя китобидан:


Рўза тутган кишига сақич чайнашлик макруҳ (қайтарилган) бўлиб, бу «Фатāвā Қāзī Кҳāн» ва асосий ҳанафий китобларнинг матнларида ҳам келган.

قال مَشَايِخُنَا: الْمَسْأَلَةُ عَلَى التَّفْصِيلِ، إِنْ لَمْ يَكُنْ الْعِلْكُ مُلْتَئِمًا مُصْلَحًا فَطَّرَهُ، وَإِنْ كَانَ مُصْلَحًا مُلْتَئِمًا فَإِنْ كَانَ أَسْوَدَ فَطَّرَهُ، وَإِنْ كَانَ أَبْيَضَ لَمْ يُفَطِّرْهُ، إِلَّا أَنَّ فِي الْكِتَابِ لَمْ يُفَصِّلْ. كَذَا فِي الْمُحِيطِ.
Шайхларимизнинг айтишича, бу масала (сақич чайнаш ҳукми) тафсилотларга қараб бўлади. Агар сақич бутун бўлмаса ва лаззат кучайтиргичлар ёки туз, зираворларга эга бўлса, демак, у рўзани бузади. Агар у бутун бўлса ва ҳеч қандай қўшимчалар бўлмаса ҳам, шунингдек, қора бўлса, рўзани бузади, аммо оқ бўлса—бузмайди. Лекин, [Мухтасар ал-Кудурий] китобида бундай тафсилотлар берилмаган.

Бу “Ал-Муҳит”да ҳам айтилади.
Ал-Қудурий (раҳматуллоҳи алайҳ) дедилар:

ومضغ العلك لا يفطر الصائم ويكره

Сақич чайнаш рўза тутувчининг рўзаси бузилишига сабаб бўлмайди, лекин бу макруҳдир.


Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz


Имом ибн ал-Жавзий (508-597й) роҳимаҳуллох айтадилар:

«Аллоҳга қасамки, агар қабр ахолисига ўзлари учун бирор нарса тилашлари айтилса, албатта Рамазоннинг ҳеч бўлмаса бир кунини ўтказишни хохлаган бўлар эдилар!»

Табсир китобидан.

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига хурсандчилик хабарини бердилар. Айтдилар: "Сизларга Рамазон ойи келди. Муборак ой келди. Аллох таъоло бу ойда рўзасини фарз килди. Бу ойда Жаннат эшиклари очилади ва жаханнам эшиклари ёпилади, бу ойда шайтоннинг саркашлари боғланади ва бу ойда бир тун бор, у минг ойдан яхшироқдур".

Танбехул ғофилин китобидан

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz


Саҳарликда хурмо истеъмол қилинг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Хурмо мўмин учун қандоқ ҳам яхши саҳарлик”, деганлар
(Имом Абу Довуд ривояти).

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz


​​Хонадонида «Қуръон тиловати» қилмоқлик

و قال أبو هريرة ( رضي الله عنه ) : ان البيت الذي يتلي فيه قرآن اتسع بأهله و كثر خيره حضرته الملائكة خرجت من الشياطين ، و ان البيت الذي لا يتلي فيه كتاب الله عز وجل ضاق بأهله و قال خيره و خرجت منه الملائكة و حضرته الشياطين .
و قال أحمد بن حنبل ( رضي الله عنه ) : رأيت الله عز وجل في المنام فقلت : يا رب ما أفضل ما تقرب به المتقربون إليك؟  قال : بكلامي يا احمد ، قال : قلت : يا رب بفهم أو بغير فهم قال : بفهم و بغير فهم .

احياء علوم الدين

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар: Агар бир хонадонда Куръон тиловат қилинадиган бўлса, Куръон аҳлига кенглик бўлади ва кўп яхшилклар бўлади ва уни ёнига фаришталар ҳозир бўладилар ва уни ёнидан шайтонлар чиқиб кетадилар, ва агар ўша хонадонда Аллоҳ Азза ва Жаллани китоби (Қуръон) тиловат килинмаса, ўша хонадон аҳлларига торлик бўлади, ва яхшиликлар кам бўлади ва ўша хонадондан фаришталар чиқиб кетишади ва шайтонлар эса ҳозир бўлишади.

Ахмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳ айтдилар:
- Аллоҳ Азза ва Жаллани тушимда кўрдим ва сўрадим:
- Эй Роббим сенга яқин бўлган бандаларни, сенга яқин қилган нарсаларининг афзалроғи нима? Аллоҳ таъоло айтди:
- МЕНИ КАЛОМИМ ЭЙ АҲМАД.
Яна сўрадим:
- Эй Роббим (сени каломингни) маъносини тушуниб ўқиш керакми ёки тушунмаса ҳамми?
Айтди-ки:
- ТУШУНИБ ВА ТУШУНМАСДАН ҲАМ.

Ихёи улумуд-дин китобидан.

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz


6 - кун «ТАРОВЕҲ» намози фазилати.

و التينچی كيچده تراويحني اوقوسه بيت المعمورني طواف قيلكان كيشيني ثوابيديك ثواب بركاي و استغفار ايتكاي انينك اوچون تاشلارني و قملارني همسي

 Олтинчи кечада таровиҳ ўқиса, Байту-л-Маъмурни тавоф қилган кишининг савобини бергай ва тошлару қумларнинг ҳаммаси унинг учун истиғфор айтгай.

Мажмаъул максуд китобидан.

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz


Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

"Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарликда барака бордур!". (Бухорий, Муслим).

Амр ибн ал-Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

"Бизнинг рўзамиз билан аҳли китобларнинг рўзасини саҳарлик ажратиб туради". (Муслим)

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz

20 last posts shown.