Асака | Бугун | Хабар


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


⚡️ Долзарб мавзулар
⚡️ Асака муаммолари
⚡️ Рахбарлар фаолияти
⚡️ Фойдали хабарлар
📍Эслатма: Канал ҳеч қандай мансабдор шаҳсларга бўйсунмайди!
Мурожаат юбориш
👉 @asakainfobot
реклама: @kassiruz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#танқид

Мен камерунлик эмасман. Мен — францияликман. Эндигина футбол ўйнашни бошлаган чоғларим, ҳали сояда бўлган даврим эди, отам Камерун футбол федерацияси билан боғланиб, Камерун терма жамоасида ўйнаш ниятим борлигини айтади ва улардан мен учун имкон берилишини сўраб илтимос қилади. Аммо, улар отамдан жуда кўп пора талаб қиладилар. Отам уларнинг бу қилиқларидан жирканиб Францияга қайтиб келади... Ҳа ўша менга имкон берган, мени дунёга машҳур қилган Францияга. Бугун мен дунёнинг энг қиммат футболчисиларидан бирига айландим!

Камерун эса энди мени ўзига чақириб, гўёки мени ўзиники қилиб кўрсатмоқчи. Аммо, мен энди францияликман ва шундай бўлиб қоламан.

©️ Килиан Мбаппе

Ватан бу фақат сенинг туғилган жойингина эмас, ватан бу сени шахс сифатида ҳурмат қиладиган ва сенга ишонадиган жойдир.

 👉 @asakainfo


Telegramдаги «Nazorat Uz» канали маъмурлари овқатланиш тармоқлари раҳбарларидан катта миқдорда пул талаб қилганликда гумонланмоқда. Улар ошхонада суварак чиққани акс этган видеолар борлигини айтиб, тадбиркорларни қўрқитган. Ҳолат юзасидан уч киши ҳибсга олинган.

Фуқаролар 1980 йилда туғилган Д.И., 1989 йилда туғилган О.М. ва 1987 йилда туғилган Ш. С.га нисбатан 2024 йил 18 декабрь куни Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. 21 декабрь куни уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Иш якуни бўйича қўшимча ахборот берилиши маълум қилинди.

Тошкент ИИББ ахборот хизмати

👉 @asakainfo


❗️Faqat 1 kun! 24-yanvar idea’da Smart Televizorlarga "Zo'r Narx"

📣 32" Smart TV - 2 376 000 999 000 so'm yoki 83 250 so'mdan 12 oyga

❗️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
❗️ Ortiqcha % lar - YO'Q

* Zo'r narxdagi texnikalar barchangizga nasib qilsin!

📞
71-230-7799 | Chat

🇺🇿 Adres | Do'konlarimiz

👉ZO'R NARXLAR | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Куёв салом 😅

👉 @asakainfo


#Муҳим
Аёл ўз эрини тинмай дуо қилиши керак🤲

Шунда дуони кучи билан ўз-ўзидан эрини иши юришиб, омад кетидан омади келаверар экан

Иши юришмаётган эркакларни аёллари камроқ дуо қилаётган ёки умуман қилмаётган бўлиши мумкин))

Аёлларимизга тезда юбориб қўямиз

👉
@asakainfo


Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

👉 @asakainfo


Одамларга ишониш керак!

Ишдан қайтишда нон олмоқчи бўлиб, бир нечта новвойхоналардан ўтиб келдим. Ногоҳ йўл четида турган "Нон" ёзувини кўриб тўхтадим. Коляскада усти ўралган нон, 4000 деган ёзув бор. Аммо сотувчи йўқ. Шу атрофдаги тўрт бешта дарвозани тақиллатдим, ҳеч ким чиқмади, чиққаниям бизга тегишли эмас, дейишди. Нима қилишни билмай турсам, бир йигит: "ака нонни олиб, пулни қўйиб кетаверинг" деди. Нон ўралган адёлни кўтардим, димоғимга гуп этиб иссиқ нон тафти урилди. Боз устига ўзим яхши кўрадиган чапчак нон эканлиги учун гарчи эҳтиёж 4 та бўлса ҳам 10 та олиб, пулини адёл тагида қолдирдим. 10 та ноннинг пули устига яна ўн минг қўшиб ҳам қўйдим. Уйга келиб энди кийим алмаштираман деганимда, бир дўстим телефон қилиб чақириб қолди. Зарур иш деди. Тезда етиб бордим, иш битгач яна ўша нон турган жойдан ўтишга тўғри келди. Қарасам, бир ўсмир йигитча турган экан. Нон тугаган. Мен унга ярим соат олдин нон олмоқчи бўлганимни, аммо ҳеч ким йўқлиги учун кетиб қолганимни айтиб, нега шу ерда турмайсан, дедим. Нонни биров индамай кўтариб кетса, нима қилардинг, дея танбеҳ ҳам берган бўлдим. У эса новвойхонада ўзи ва акаси ишлашини, нонни қўриқлаб ўтиришга вақти йўқлигини, ҳали шу пайтгача ноннинг пули ҳеч кам чиқмаганлигини айтаркан, одамларга ишониш керак, деди.
Нонни сотиб бўпсан, нега кетмаяпсан, десам, э, ака, кимдир ўн минг ортиқча пул ташлаб кетибди, адашиб бергани эсига тушса, қайтиб келар, деб турибман, деди...

Ёш боланинг тоза қалби, ишончи, беғуборлигини кўриб, шубҳа гумонларга борганимдан, уни синамоқчи бўлганимдан уялиб кетдим. Аста мошина томон юрарканман, дунёнинг бузилиб кетишига йўл қўймайдиган бу йигитчанинг гаплари миямни, вужудимни эгаллаб олган эди:

"ОДАМЛАРГА ИШОНИШ КЕРАК!"

Мақсуд Жонихонов

👉
@asakainfo


Реклама қонунчилигини бузгани учун Ucell жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган мониторингларда “COSCOM” МЧЖ (Ucell) томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодаланганлик ҳолатлари аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “COSCOM” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш хақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

👉 @asakainfo


Forward from: UzNur.uz | Rasmiy kanal
Isroil Hamas bilan bitim doirasida 90 nafar falastinlik mahbusni ozod qildi.

Batafsil:
uznur.uz/ozodlik

UzNur.uz - Rasmiy kanal ✅ | YouTube 📱


❗️Diqqat - Mega Yangilik! "Mega Taklif" sizlar uchun davom etadi!

Arzon narxlarda xarid qilishga ulgurmagan barcha mijozlarimiz hurmati Mega Taklif aksiyamiz 31-yanvargacha bo'lib o'tadi!

❗️Redmi 14C (4/128) - 89 000 so'mdan
❗️32" Smart TV - 69 000 so'mdan
❗️TECNO Spark 30C (4/128) - 89 000 so'mdan
❗️TECNO Spark Go1 (3/64) - 69 000 so'mdan
❗️Honor X7c (6/128) - 119 000 so'mdan
❗️Loretto 6kg Kir yuvish mashinalari - 139 000 so'mdan
❗️Ferre Gaz plitalari - 99 000 so'mdan
❗️Premier Sovitkichlar - 99 000 so'mdan boshlab oyiga*

*Shoshiling! Barcha narxlar boshlang'ich to'lovsiz oyma oy to'lov uchun ko'rsatilgan!

📞 71-230-7799 | Chat

🇺🇿 Adres | Do'konlarimiz

KATTA CHEGIRMALAR | Instagram


🏛“Уйда ёлғиз” фильмларидаги кошона 5,5 млн.га сотилди

Бу ҳақда TMZ хабар берди.

ОАВ хабарларига кўра, фильмда уй фақат ташқи томондан суратга олинган, чунки ички қисмлар суратга олиш гуруҳи учун жуда торлик қилган.

👉 @asakainfo


“Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ 2018-2024-yillarda Andijon viloyatidagi tadbirkorlarni 1,4 trln so‘mlik moliyaviy yordam bilan qo‘llab-quvvatladi.

Xususan, 3 608 nafar tadbirkor bilan hamkorlik natijasida hududda 56 991 ta yangi ish o‘rinlari yaratildi. Tadbirkorlarga yordam ko‘rsatish ishlari Kompaniya tomonidan davom ettirilmoqda.

Kompaniya quyidagi moliyaviy yordamlarni ko‘rsatmoqda:

➡️ kredit, lizing, bank kafolati, akkredivlar uchun garov yetmaganda 5 mlrd so‘mgacha kafillik;
➡️ ulushdorlik asosida 5 mlrd so‘mgacha kapitalga ulush kiritish;
➡️ salohiyatli loyihalarni moliyalashtirish uchun 20 mlrd so‘mgacha moliyaviy qarz;
➡️ bino va uskunalar olib berishi uchun 20 mlrd so‘mgacha xizmatlar ipotekasi;
➡️ kredit foizining bir qismini qoplash uchun 5,4 foizgacha kompensatsiya;
➡️ kredit va lizing ajratish uchun 5 mlrd so‘mgacha resurs;
➡️ ajratilgan mikrokreditlarning 100 mln so‘mgacha qismini qayta moliyalashtirish.

Bog‘lanish uchun barcha ma’lumotlar yuqoridagi suratda keltirilgan.

👉
@asakainfo


Пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган қизни уриб юбориб, умрига зомин бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди

Ҳодиса содир бўлгандан сўнг «мен машинамга ўлик ортмайман» дея ўзи уриб юборган пиёдага ёрдам кўрсатишдан бош тортган 29 ёшли ҳайдовчи Lacetti машинасини 112,7 км/соат тезликда бошқарган. У уриб юборган 19 ёшли қиз тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келгунча жон берган. Ҳайдовчи муқаддам от ва мол ўғирлиги учун судланиб, жазо ўтаб юрган шахс бўлган.

👉 @asakainfo


Forward from: UzNur.uz | Rasmiy kanal
Bollivud yulduzi Saif Ali Xon o‘z uyida pichoqlab ketildi.

Batafsil:
uznur.uz/akter

UzNur.uz - Rasmiy kanal ✅ | YouTube 📱


❗️Faqat 1 kun! 17-yanvar "Ertaga" idea’da "Zo'r Narxlar"

🔥 43" Ssmart TV - 2 999 000 yoki 249 916 so'mdan 12 oyga
🔥 Ferre 275 Sovitkichi - 2 999 000 yoki 249 916 so'mdan 12 oyga*

😎 Boshlang'ich to'lov - YO'Q
😎 Ortiqcha % lar - YO'Q

* Zo'r narxdagi texnikalar barchangizga nasib qilsin!

📞
71-230-7799 | Chat

🇺🇿 Adres | Do'konlarimiz

👉ZO'R NARXLAR | Instagram


Forward from: UzNur.uz | Rasmiy kanal
Sirdaryo viloyati hokimi Akmaljon Mahmudaliyev lavozimidan ozod etildi.

Batafsil:
uznur.uz/hokim

UzNur.uz - Rasmiy kanal ✅ | YouTube 📱


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда инвестиция масалалари кўриб чиқилмоқда.

Очиқлик ва кучли инвестиция сиёсати натижасида иқтисодиётимиз барқарор ўсиб келаётгани таъкидланди.

Хусусан, 2024 йилда ялпи ички маҳсулот 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етди, хорижий инвестиция 1,6 баробар ўсиб, 34,9 миллиард долларни ташкил қилди, қиймати 10 миллиард долларлик 242 та йирик ва ўрта лойиҳалар ишга тушди, экспорт илк бор 27 миллиард долларга чиқди.

Ўтган йили 50 та туманга 100 миллион доллардан кўп сармоя кириб келди (2023 йилда бундай туманлар 11 та эди).

Давлатобод, Янги Наманган, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Шайхонтоҳур туманлари, Наманган ва Самарқанд шаҳарларида инвестициялар 300 миллион доллардан ошган.

Тоғ-кон, нефтгаз, кимё, қишлоқ хўжалигида режа 2 карра ортиғи билан бажарилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по обсуждению результативности проводимой работы и основных задач в сфере привлечения инвестиций и увеличения экспорта.

Facebook|Instagram|X


⚡️Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришилганини маълум қилди.

Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувнинг биринчи босқичида 33 нафар исроиллик гаровга олинган лар озод қилинади, ўз навбатида, Исроил ҳам фаластинлик маҳбусларни қўйиб юборади.

👉 @asakainfo


#Диққат

МАНА СИЗГА ЯНГИЛИК

‼️Автомактабларда ўқиш нархи ошди: энди 3.900.000 сўм ўрнига 6.000.000 сўм тўлайсиз!

Эндиликда Б тоифаси (енгил автомобиллар) учун ўқитиш ўртача 6 миллион сўмни, нуфузли автомактабларда эса 8-10 миллионгача!  БC тоифаси учун (автомобиллар ва юк машиналари) нархи тахминан 7,5 миллион сўмни ташкил қилади. 

❗Ва бу имтиҳонларни топшириш харажатларини ҳисобга олмайди.

Права олмоқчи бўлган дўстларингизни огоҳлантиринг - нархлар янада ошиши мумкин

👉 @asakainfo

20 last posts shown.