Forward from: andijon24.uz (расмий канал)/Uyda qoling!
Ўзбекистон ХДП Андижон вилояти Кенгаши томонидан Андижон шаҳар 2-оилавий поликлиникада партиядан депутатликка номзоди кўрсатилган фаоллар иштирокида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди. Бунда Ўзбекистон ХДП Андижон вилояти Кенгаши раиси, вилоят депутатлик гуруҳи раҳбари А.Нурматов иштирок этиб, жорий йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлиги сайловларида фаол иштирок этишни, муносиб номзодларга овоз беришни таъкидлаб, Ўзбекистон ХДП нинг сайловолди дастури юзасидан ахборот берди.