Arroziy.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Хоразм вилояти «Имом Фахриддин ар-Розий» ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати расмий Телеграм саҳифаси.
Манзил: Урганч туман Қорамон қишлоғи, Каттабоғ маҳалласи, Ҳамкорлик кўчаси, 41/1-уй.
🌐 arroziy.uz
📞 (95) 606 92 55

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ИНСОН УЧУН ФОЙДАЛАРИ ЖУДА ҲАМ КЎП

1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади. Аллоҳ рўза оятининг охирида: “Шоядки, тақво қилсангиз”, деган. Аллоҳнинг “шоядки” дегани “албатта” маъносидадар.

2. Рўза туфайли рўзадор соғлигини тиклаб олади. Бир вақтлар худосизлар рўзани соғлиқ учун кони зарар деб, одамларни мажбурлаб рўзасини очирган бўлса, бугун барча бир овоздан рўзанинг соғлиққа фойдалари ҳақида гапиряпти. Россия олимлари рўза йўли билан даволанган беморлар рўйхатини эълон қилган эди. Натижа ҳайратлантирадиган даражада муваффақиятли якунланди.

3. Рўза ҳавои нафсни синдиради. Рўза тутган киши иштаҳаси келиб турган ҳолда турли таом, ичимликлар, шаҳвоний ва бошқа нафси тилаб турган нарсалардан ўзини тийиш билан ҳавойи нафсини синдиради. Шу билан рўзадорнинг иродаси кучаяди, ҳавои нафсини жиловлаб олади.

4. Рўза туфайли инсон шайтонга қаҳр кўрсатади. Шайтони лаин инсонни ёмонликки буюриши маълум. Инсон рўза ва шунга ўхшаш ибодатлар туфайли шайтонга қарши бориб, унга қаҳр қилади.

5. Рўза билан рўзадорнинг қалби мусаффо бўлади. Рўза туфайли инсон доимо Аллоҳни ҳис қилиб туради. Бу эса киши қалбини мусаффо қилади. Унинг қалбига Аллоҳ муҳаббатидан бошқа нарса сиғмай қолади.

6. Рўза туфайли рўзадорнинг гуноҳлари мағфират қилинади. Бу маълум ва машҳур ҳақиқатдир.

7. Рўзадор рўзаси туфайли фаришталар сифати билан сифатланади. Маълумки емаслик, ичмаслик, жинсий яқинликдан тийилиш, доимо тоатда бўлиш фаришталарга хос сифатдир.

8. Рўзадор рўза туфайли сабр бардошли киши сифатига эга бўлади.

9. Рўза рўзадорда раҳм шафқат сифатини шакллантиришга ёрдам беради. Рўзадор ихтиёрий оч қолиб, бева-бечора, камбағалларга нисбатан меҳр-шафқатли бўлиб, доимо уларга яхшилик қилиш кераклигини ҳис қилиб туради.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎥🎥🎥🎥
#талабалар #видео #рамазон

💡Рўзанинг 3 хил даражаси мавжуд

Таълим муассасаси 1-босқич талабаси Сафаров Озодбек

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ramazon
#savollar

САҲАРЛИКНИ КЕЧИКТИРИШ МУМКИНМИ?
Саҳарликни тақвимда кўрсатилган вақтдан 10-15 минут олдин ўтказиб қилса бўладими?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#бугун

🌞 ✅✅✅✅✅

🌙Ассалому алайкум! Рамазоннинг 3- куни муборак бўлсин! ☘️

➖➖ ➖➖

📆 Бугун:
✅ душанба куни,
✅ 3-март, 2025,
✅ 3-рамазон, 1446.

🤲 Кириб келган саҳоват, мурувват ва гуноҳлар кечириладиган муборак Рамазон ойида хайрли амалларингиз беҳисоб ажрлар олиб келсин!🌼

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🤲Саҳарлик дуоси

🌙«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

📃Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Савол: Рамазонда қайси зикрларни кўпроқ айтиш керак?

🚩Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон – Қуръони карим нозил бўлган ой бўлгани учун, айнан Қуръони каримни бошқа ойларга нисбатан кўпроқ ўқиш тавсия қилинади. Зеро, Қуръони карим энг улуғ, энг афзал зикрдир. Бундан ташқари тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳам энг афзал зикрлар саналади. "Аллоҳ, Аллоҳ", деб юриш ҳам зикрнинг энг тилга осон кўринишидир. Валлоҳу аълам.

📕 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

#Рамазон_саволлари
#Рамазон2025

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ramazon
#muftiy_minbari

🌙 РАМАЗОН МЕҲР-МУРУВВАТ ОЙИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#бугун

🌞 ✅✅✅✅✅

🌙Ассалому алайкум! Рамазоннинг 2- куни муборак бўлсин! ☘️

➖➖ ➖➖

📆 Бугун:
✅ якшанба куни,
✅ 2-март, 2025,
✅ 2-рамазон, 1446.

🤲 Кириб келган саҳоват, мурувват ва гуноҳлар кечириладиган муборак Рамазон ойида хайрли амалларингиз беҳисоб ажрлар олиб келсин!🌼

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


#xabar
🗣Учта вилоятга бош имом-хатиблар тайинланди

28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Сурхондарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеомулоқот йиғилиши бўлиб ўтди.

Муфтий ҳазратлари кириб келаётган қутлуғ Рамазон ойи билан барчани муборакбод этиб, бу ойни муносиб кутиб олиш, юқори савияда ўтказиш бўйича бир қатор муҳим вазифа ва топшириқларга тўхталиб ўтдилар.

🫥 Йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Сайфуддинов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилиб, Термиз шаҳридаги “Ҳаким Термизий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Термиз шаҳри бош имоми ва “Мангузар” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.

💬Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Олтинтепа” масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили вазифасини вақтинчалик бажариб келган Ёқубжон домла Мансуров бош имом-хатиб ўринбосари ва Самарқанд тумани “Хўжа Аҳрори Валий” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида қолдирилди.

💬Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили Жасурбек домла Раупов ҳам ўз ихтиёри билан лавозимидан озод этилиб, Зангиота туманидаги “Зангиота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Тошкент тумани бош имоми ва мазкур тумандаги “Ҳасанбой ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Дониёр домла Икромов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

🤲 Аллоҳ таолодан янги тайинланган бош имом-хатибларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#видео #рамазон

Мадрасамизда рамазон шукуҳи!

➖➖➖➖➖

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram

700 0 12 1 17

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: رُبَّ صَائِمٍ لَيْسَ لَهُ مِنْ صِيَامِهِ إِلاَّ الْجُوعُ، وَرُبَّ قَائِمٍ لَيْسَ لَهُ مِنْ قِيَامِهِ إِلاَّ السَّهَرُ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Шундай рўзадор бор, унинг рўзадан насибаси фақат очликдир. (Кечаси) қоим бўлувчи яна шундай (банда ҳам) бор, унинг қиёмидан насибаси фақат уйқусизликдир” (Насоий ва Ибн Можа ривояти. Ҳадис санади ҳасан).
Банда рўза тутса-ю, Аллоҳга тақво қилмаса, кун бўйи оч юргани, чанқагани қолади. Унга ҳеч қандай савоб берилмайди. Шунингдек, тунда таҳажжуд намозини ўқиса-ю, бироқ Аллоҳ ва Расули қайтарган ишлардан тийилмаса, намозни ихлос билан ўқимаса, кечаси билан мижжа қоқмай чиққани қолади (“Қалблар табобати” китобидан).

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#бугун

🌞 ✅✅✅✅✅

🌙Ассалому алайкум! Рамазоннинг илк куни муборак бўлсин! ☘️

➖➖ ➖➖

📆 Бугун:
✅ шанба куни,
✅ 1-март, 2025,
✅ 1-рамазон, 1446.

🤲 Кириб келган саҳоват, мурувват ва гуноҳлар кечириладиган муборак Рамазон ойида хайрли амалларингиз беҳисоб ажрлар олиб келсин!🌼

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рамазоннинг илк куни муборак бўлсин!

🤲Аллоҳ таоло муборак ойнинг барча фазилатларидан баҳраманд этиб, хонадонларимизга қувонч ҳамда файз-барокатлар ёғдирсин.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

💬Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
4 кг арпадан16 000 (ўн олти минг) сўм;
2 кг майиздан 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

💬Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#zakot #fitr #fidya #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Ассалому алайкум муҳтарам азиз ватандошлар! Сизларни бошимизга соябон бўлиб кириб келаётган муборак ой- Рамазон ойи билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Аллоҳ таоло бу муборак ойнинг хайри, баракаси, файзини элимизга ёғдирсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлаин!
Ҳурмат ва эҳтиром ила Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Давронбек домла Абдуқодиров

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Кириб келаётган рамазон ойингиз муборак бўлсин!!!

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


📋 Матн устига босиб авто нусха қилиб олишингиз мумкин.

Аллоҳ таъоло бизларга рўза тутмоқликни фарз қилган экан барча муслим ва муслималарга рўзага доир бўлган илмларни ўрганиш лозим ҳисобланади. Рўзага доир илмлардан баъзиларини баён қиламиз.

Рўзаниг таърифи

Рўза – луғат жиҳатидан “бирор нарсадан тийилиб туриш”ни билдиради. Шаръий истилоҳда эса: “Саҳардан токи қуёш ботгунича бўлган вақт оралиғида емоқ, ичмоқ ва жимў (эр-хотинлик муомаласи)дан рўзани ният қилган ҳолда тийилиб туришдир.

Рўза шариатда олти хил навланади:

1. Фарз (Рамазон рўзаси);

2. Вожиб (Каффорат ва назр рўзалари);

3. Суннат (Арафа кунининг рўзаси, Шаввол ойининг 6 кунлик рўзаси, душанба ва пайшанба куни рўзалари ва булардан бошқалар);

4. Нафл рўза – юқорида зикр қилинганлар ва макруҳ вақтлардан бошқа кунлари тутиладиган рўзадир;
5. Макруҳ рўза (Жума кунини ёки шанба кунини хослаб рўза тутиш);

6. Харом рўза (Икки Ҳайит ва Ташриқ кунлари рўзаси).

Биз бу зиркр қилинган рўзалардан фарз бўлган Рамазон рўзасига доир масаларни қисқача баён қилсак!

Рамазон рўзаси ҳукми

Рамазон рўзаси фарзи айндир ва Ислом арконларидан бири бўлиб ким уни фарзлигини инкор қилса кофир бўлиб, диндан чиқиб қолади.
Рамазон рўзасининг шартлари

а) Ҳар бир оқил ва болиғ кишига фарздир;

б) Кофир, мажнун ва болиғ бўлмаганларга фарз эмас;

c) Мусофир ва бемор кишилар Рамазонда фидя бериб, бошқа ойда қазосини тутиб беради;

Дуруст бўлиш шартлари

1. Ният (Рамазон рўзаси нияти вақти шом ҳуфтон намозидан кейинги кун пешинигача ҳисобланади);
2. Аёлларнинг ҳайз ва нифосдан пок бўлмоғи;

3. Саҳардан шом пайтигача емоқ, ичмоқ ва жимо каби рўзани бузувчи амаллардан сақланиш.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


#рамазон

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹"КАҲФ" сураси

🎙Идрис Абкар

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади” деганлар.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram



20 last posts shown.