Arnasoy.uz | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Arnasoy tumani hokimligi Axborot xizmati rasmiy kanallari
Web-sayt▶️arnasoy.jizzzax.uz
facebook▶️https://bit.ly/3VWYvmx
youtube ▶️https://bit.ly/3rCjeiT
telegram▶️t.me/ArnasoyPlus
instagram▶️
murojaat▶️ @Hokimga_murojaat_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


ЧЎЛҚУВАР ВА ТИНЧЛИК МАҲАЛЛАЛАРИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА


🔰Атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш борасида Арнасой туманида самарали амалга оширилмоқда.

🔰Поклик ва ободлик, озодалик кўнгилдан бошланади. Бу хислатлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган, десак муболаға эмас. Ана шу эзгу тамойилни шиор деб билган маҳалла аҳолиси бугунги ташаббусда фаол иштирок этиб, тумандаги “Чўлқувар” ва “Тинчлик” маҳаллаларида ариқлар, ички йўлларда тўпланиб қолган хазонлар ва турли маиший чиқиндилардан тозаламоқда.

🌐Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:⬇️
web-sayt|telegram|facebook|youtube|instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Пенсияни банк пластик картада олувчи фуқароларга қандай имтиёз яратилган?


📹 Бу ҳақда батафсил видеода танишишингиз мумкин.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

🌐Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:⬇️
web-sayt|telegram|facebook|youtube|instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Arnasoy.Uz👈 obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham tarqating!

🌐Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:⬇️
web-sayt|telegram|facebook|youtube|instagram


Assalomu alaykum Arnasoy ahli boshlanayotgan kun xayrli boʻlsin!


❄️ Bugun 2⃣3⃣ dekabr dushanba


Barchangizga yaxshi kayfiyat va omad tilab, 2️⃣3⃣ dekabr sanasiga oid ayrim ma'lumotlarni eslatib oʻtamiz:


1672 — italiyalik astronom Jovanni Kassini Saturn yoʻldoshi — Reyani kashf qilgan;

1876 — Usmon imperiyasining konstitusiyasi qabul qilingan;

1900 — Rejinald Fessenden dunyoda birinchi marotaba radio orqali uzatishni yoʻlga qoʻygan;

1947 — Amerika fiziklari birinichi marotaba tranzistorni namoyish qilishgan.

🥳  Ushbu sanada tugʻilganlar: atoqli shoir Asqad Muxtor (1920), estrada xonandasi Sevara Nazarxon (1976), xonanda va kino aktyor Samandar Hamroqulov (1978).

Arnasoy.Uz 👈 obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham tarqating!

🌐Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:⬇️
web-sayt|telegram|facebook|youtube|instagram


АРНАСОЙДА ЭНЕРГЕТИКЛАР БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ


🔰Ҳаётимизнинг бир кунини ҳам электр энергиясисиз тасаввур этиш қийин. Уйимиз чароғонлигидан тортиб, барча тармоқлардаги иш кўлами, ҳатто интернет тармоғига ҳам шу қувват “жон киритади”. Негаки, саноат корхоналаридаги улкан агрегатлардан тортиб, тиббий ташхис қўйиш ускуналаригача электр энергиясисиз оддий темир-терсакка айланиб қолади.

🔰Энергетик касби осон соҳалардан эмас. Битта хонадонда чироқ ёниб, уйи нурафшон бўлиши учун минглаб энергетиклар меҳнат қилади. Симёғочлар устунига чиқиб, электр симлари созлигини текширадиган, электр етказиб берувчи ҳар қандай қурилма билан ишлайдиган инсонлар, аслида, ҳар куни ҳаёт учун хавфли ҳолатлар билан юзлашади. Одамлар тунда ором олаётганда, улар подстанцияларда юзага келган авария ҳолатларини бутлаш билан овора бўлади. Аммо улар буни доим беминнат, фидойилик билан бажаради.

🔰Арнасойдаги "Шаҳризода" тантаналар уйида бугун 22 декабрь–Энергетиклар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Унда Арнасой туман электр тармоқлари корхонаси тизимида самарали меҳнат қилаётган, ушбу соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган ходимлар ва соҳа фахрийлари, муҳандислар, монтажчилар, таъмирчилар, техник хизмат кўрсатиш ва ёрдамчи ходимлар иштирок этди.

🔰Байрам тадбирида Арнасой тумани ҳокими ўринбосари Фахриддин Адилов ва "Ҳудудий електр тармоқлари" АЖ Жиззах ҳудудий филиали бошлиғи Абдулла Абдувалиев соҳа ходимларини сана муносабати билан қутлаб, Арнасой туман электр тармоқлари корхонаси тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳудудий энергетика хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларга тўхталди.

🔰Сана муносабати билан фаол электриклар фахрий ёрлиқ, ташаккурнома, эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

🌐Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:⬇️
web-sayt|telegram|facebook|youtube|instagram


АРНАСОЙДА ШИРИН КАРТОШКА ЭКИШ УЧУН ЕРЛАР ТАЙЁРЛАНМОҚДА


🔰Ҳозирги вақтда сабзавот экинлари дунёнинг барча мамлакатларида ўстирилади. Сабзавотчилик - қишлоқ хўжалигининг муҳим соҳасига айланиб улгурди. Сабзавот экинларини экин сифатида озиқ-овқатга, чорва моллари учун ем-хашак ва техник мақсадларда ишлатиш учун хом ашё сифатида етиштириш мумкин. Мамлакатимизда кузги бошоқли-дон экинлари йиғиштириб олинганидан сўнг уларнинг ўрнига такрорий экинлар етиштириш учун имконият бор.

🔰Жорий йил август ойида Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов Хитой Халқ Республикасининг "Xinjiang Kashgar Haobo Agricultural Development" Co., Ltd. компанияси вакиллари ўртасида ўтказилган музокаралар чоғида туманда сабзавот ва ширин картошка етиштириш ҳамда уларни қайта ишлаш лойиҳа таклифларини билдириб ўтган эди.

🔰Ушбу хорижий инвесторлар билан манфаатли алоқалар йўлга қўйилиб, "Xinjiang Kashgar Haobo Agricultural Development" Co., Ltd. компанияси вакиллари Арнасой туманидан "Zhongya agricultural import and export" MCHJ очиб юридик мақомга эга бўлишди.

🔰Шундан сўнг, Арнасой туман захирасидаги бўш турган қишлоқ хўжалиги ерларни “Elektron-onlayn auksion” орқали тумандаги Қозоғистон СИУда 157 гектар ер майдонни 2 млрд 235 млн 166 минг 718 сўм миқдорда 30 йилга ижарага олди.

🔰Ҳозирда ижарага олган ушбу ерларнинг бир қисмига бошоқли донли экинларни экилиб, қолган ерларда “Батат” ширин картошка етиштириш учун ерга ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

🔰Батат ширин картошка оддий картошкага нисбатан 1,5 баравар кўп калорияга эга бўлиб, таркибида минерал моддалар, хусусан, натрий, калий, кальций, магний, фосфор, темир ҳамда йод моддалари кўплиги жиҳатидан ҳам озуқавийлик бўйича картошкадан устунлик қилади.

📍arnasoytumani.uz

🌐Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz
:⬇️
web-sayt|telegram|facebook|youtube|instagram


#БИЛАСИЗМИ_?


❗️22 декабрь — Энергетиклар куни сананинг тарихи 1920 йилга бориб тақалади. Аниқроғи, бундан роса бир аср-у бир йил илгари Советлар давлатида «Давлат электрлаштириш режаси» қабул қилинганлиги муносабати билан Иттифоқ Олий Кенгашининг 1966 йил 23 майдаги фармонига кўра 22 декабрь энергетикларнинг касб байрами сифатида нишонланади.

❗️Айрим МДҲ давлатларида ушбу байрам декабрь ойининг учинчи якшанбасида нишонланади ва расмий мақомга эга эмас. Шунингдек, энергетиклар байрами ҳеч қаерда дам олиш куни деб эълон қилинмаган. Аксинча, йилнинг энг узун туни бўлгани учун энергетиклар одатдагидан кўпроқ меҳнат қилиб, хонадонларга ёруғлик ва иссиқлик олиб кирувчи касб эгалари сифатида эътироф этилади.

🌐Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:⬇️
web-sayt|telegram|facebook|youtube|instagram

7 last posts shown.