Фарзанд тарбияси – бу фақат илм ўргатиш эмас…
❗️Фарзандга Қуръон ўқишни, намозни ўргатиш – бу жуда улуғ иш.
Аммо тарбия фақат шу билан чекланиб қолмаслиги керак.
Фарзанд қалбига эҳсонни, яхшилик қилишни, яқинларга меҳр кўрсатишни сингдириш ҳам шунчалик муҳимдир.
🌺Уларга сийлайи раҳм қанчалик улуғ фазилат эканини тушунтиринг. Ҳайвонларга нисбатан меҳрибонлик, табиатни асраш, муҳтожларга ёрдам бериш билан қалбнинг гўзаллиги янада чароғон бўлишини кўрсатинг.
💕Эсингизда бўлсин, болалар сўзлардан кўра амалларни тезроқ ўзлаштиради. Ўзингиз раҳмдил бўлинг, яхшилик қилинг – болангиз учун энг яхши дарс шудир.
Фарзанд тарбияси – бу қалб тарбиясидир.❗️
@arabtili_Quron_darslari