arabic.uz (matnli kanal)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


12226. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Учта нарса – ёстиқлар, ёғ (хушбўйлик) ва сут рад этилмайди”.

Имом Термизий, Байҳақий ва Табароний ривояти.

Изоҳ: Масалан, бир киши суянишингиз учун ёстиқ ёки болиш узатса, қўлини қайтармайсиз. Зайтун ва шу каби ўсимликлик ёғи ҳам рад этилмайди. Айрим уламолар ҳадисдаги “ёғ”дан мурод хушбўйликдир, дейишган. Сут ҳам шундай.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12225. Ота-онага яхшилик қилиш жаннатга кириш сабабидир
Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тушимда ўзимни жаннатда кўрибман. Бир қорини эшитдим ва: «Бу ким?» деб сўрадим. «Ҳориса ибн Нуъмон. Яхшилик шунақа бўлади. Яхшилик шунақа бўлади», дейишди. У одамларнинг онасига энг кўп яхшилик қиладигани эди», дедилар».

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12224. Жалолиддин Румий ҳикматларидан:
يقول جلال الدين الرومي
عندما يتراكم عليك كل شي
وتصل إلى نقطة لا تتحملها
أحذر أن تستسلم ففي هذه النقطة يتم تغيير قدرك

☪️ Жалолиддин Румий айтадилар: «Барча нарса устингга қулаган вақтда.. ва сен уни кўтара олмай қолган нуқтага етганда.. Таслим бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлки, айни ўша лаҳза, нуқтада сенинг тақдиринг ўзгармоқдадир...».

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12223. Жим туриб, сукут қилганимиз у нарсадан рози эканимизни англатмайди. Гапириш бефойда бўлгани учун шундай қилдик.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12222. Кексаликда инсоннинг қуввати заифлашади. Заифлашган вақтда эса унга шайтон ҳужумга ўтади. Шунда у ибодат ёки зикрларни кечиктира, ортга сура бошлайди. Чунки кексанинг шайтонга қарши туриши ёшлигидан кўра кучсизроқ бўлади. Нафс ва шайтон эса ухламайдилар, заифлашмайдилар. Чунки руҳ жасадда экан, ёмонликка ундовчи нафс (нафсу аммора) асло инсонни тарк этмайди.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12221. Аллоҳ таоло айтади: «Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат эса тақвоникидир», Тоҳо сураси, 132 - оят.
Ибн Касир раҳимуллоҳ: “Намозни қоим қилсанг, ризқ сенга ўйламаган тарафингдан келади”, деди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12220. Робиъатул Адавия роҳимаҳаллоҳдан сўрашди: “Мана шу амалим мендан аниқ қабул бўлди деб ўйлаган бирон амалингиз борми?”. У зот: “Агар шундай бўлган бўлса, қўрқаманки, ўша амалим рад этилади”, деди.

Имом Мовардийнинг “Адабуд дунё вад дийн” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12219. Умму Зиёдан ривоят қилинади, у Оиша розияллоҳу анҳога деди: “Эй уммул мўминин, ҳина қўйиш, сочларни бўяш, зираклар, билакузуклар, тилла узук ва юпқа кийим ҳақида нима дейсиз?” деди. У зот: “Эй аёллар жамоаси, сизларнинг қиссангизнинг бари бир нарсадир. Аллоҳ таоло сизларга очиқ-сочиқ юрмаган ҳолда зийнат(ланиш, безаниш)ни ҳалол қилди”, деди. Яъни, ўз маҳрамларингиздан бошқасининг кўриши ҳалол бўлмайди.

Ибн Касирнинг «Нур» сураси тафсиридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12218. Рўзадор бошидан кечирадиган очликнинг вақти белгиланган, маълумдир. (Шом кириб ифтор вақти бўлиши билан қорнини тўйғазади). Фақир бошидан кечирадиган очликнинг эса вақти белгиланмаган, мажҳулдир.
Аллоҳим барча фақирларни таомлантиргин, токи уларнинг ҳолини энг яхши билувчи фақат Ўзингсан!

Изоҳ: БМТ томонидан тақдим этилган 2022 йил маълумотларига кўра, дунёда 735 миллион одам очликдан азият чекмоқда. Энг оғир вазият Африка қитъасига тўғри келмоқда. Шунингдек, яна 35 миллион одам ҳам очлик ёқасида турибди. Аянчлиси, ҳар бир муаммоли вазиятлардаги каби асосан аёллар ва болалар кўпроқ азият чекмоқдалар. Очарчилик хавфи турли зиддиятлар, урушлар, табиий офатлар, қурғоқчилик, иқлим ўзгаришлари, турли пандемиялар вақтида янада ортади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12217. Қуръон ажойиботлари

“Ўзи ўлик бўлган, сўнг Биз тирилтириб...”, Анъом сураси, 122-оят.

Залолатда ўлик каби бўлган, ҳайронлик, саросимада ҳалок бўлган инсонни биз иймон билан калбини тирилтирдик ва уни ҳидоятга йўлладик ва пайғамбарлар(келтирган йўли)га эргашишга муваффақ қилдик. Ана шундан кейин у ҳидоят нуру анворларида яшай бошлади.

Ҳақиқий ҳаёт Аллоҳга яқин бўлиш, қурбат асосида кечади. Роббисидан узоқ инсон ўлик кабидир.

Изоҳ: “Ўзи ўлик бўлган, сўнг Биз тирилтириб, инсонлар орасида у билан юрадиган нурни бериб қўйган киши зулматлар ичида улардан чиқа олмай юрувчи одам каби бўлурми?” ояти хусусида Имом Табарий тафсиридаги таърифларда:
- “Ўзи ўлик бўлган, сўнг Биз тирилтириб, инсонлар орасида у билан юрадиган нурни бериб қўйган киши” – бу Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу,
- “зулматлар ичида улардан чиқа олмай юрувчи одам” – эса Абу Жаҳл ибн Ҳишомдир, дейишган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12216. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр ичилаётган дастурхонда ўтиришдан ва кишини қорни билан ётиб (юзтубан ҳолда) овқат ейишдан қайтардилар.

Абу Довуд ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12215. Ким илмни ёд олишни истаса, ўнта нарсани лозим тутиши керак:
Биринчиси: Икки ракат бўлсада, тунги таҳажжуд намозини ўқиш.
Иккинчиси: Таҳоратда давомийлик, (таҳоратли бўлиб юриш).
Учинчиси: Ошкора ва махфий тақво қилиш.
Тўртинчиси: Таомланса, иштаҳа, шаҳват учун эмас, балки қувват учун таом ейиш.
Бешинчиси: Мисвок ишлатиш.
Олтинчиси: Китоблар мутолаасида мунтазам, давомий бўлиш.
Еттинчиси: Устоз одоби. (муаллимининг олдида одоб сақлаш, эҳтиром кўрсатиш)
Саккизинчиси: Қуръон тиловати.
Тўққизинчиси: Ота-онани хизматини қилиш.
Ўнинчиси: Гўзал аҳлоқ.
Мана шу ўн хислатнинг мукаммали бўлиб, уни дўстларингизга юборинг.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12214. Силаи раҳм - қариндош уруғчилик алоқаларини сақлаш ҳақида тавсиялар
Қариндош-уруғлар билан муносабат ушлашда қуйидагаларга риоя қилишинг зарур:
- Уларни уйларига бориб кўриш, зиёрат қилишинг.
- Уларни уйингда меҳмон қилишинг, қабул қилишинг.
- Уларни суриштириб туришинг, ҳолларидан сўраб туришинг.
- Уларга мол-мулкингдан садақа ва ҳадя кўринишида бериб туришинг.
- Уларнинг катталарига ҳурмат, иззат кўрсатишинг, кичикларига раҳм қилишинг.
- Улар ҳақли бўлган ўринларга қўйишинг, даражаларини кўтаришинг.
- Уларнинг хурсандчилик ва маҳзун кунларига шерик бўлишинг.
- Уларнинг касалларини бориб кўришинг, жанозаларидан иштирок этишинг.
- Жиддий узр бўлмаса, уларнинг чақириқ, таклифларига ижобат этиб боришинг.
- Уларга нисбатан кўнглингни тоза қилишинг. (Қалбингда кек, араз, ҳасад, адоват сақламаслигинг).
- Уларнинг ўрталарини ислоҳ қилишинг. (Аразлашган, уришиб қолганлари бўлса, яраштиришинг).
- Уларнинг ҳаққига дуо қилишинг ва яхшиликка чақиришинг ва насиҳат қилишинг лозим бўлади.

Изоҳ: “Силаи раҳм” калимасини она тилимизга сўзма-сўз ўгирадиган бўлсак, “раҳмни боғлаш” деган маъно келиб чиқади. Раҳм эса қариндош деганидир. Демак, силаи раҳм деганда қариндош-уруғлар билан яхши алоқада бўлиш, уларнинг ҳолидан хабардор бўлиш, ҳамда уларни моддий ва маънавий жиҳатлардан қўллаб-қувватлаш ва ҳоказолар тушунилади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12213. Ҳақ соҳибига Аллоҳ таолонинг ато этган неъмати ва фазлининг кўринишидан бири, у бошқаларнинг танқид ва маломатидан таъсирланмайди, ортга чекинмайди, таслим бўлмайди. "...ва маломатчининг маломатидан қўрқмаслар. Бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, Ўзи хоҳлаган кишисига берадир", Моида сураси, 54-оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12212. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Аллоҳ кимни фарзанд билан ризқланрирган бўлса, унга чиройли исм қўйсин, тарбиясини чиройли қилсин ва балоғатга (вояга) етса уйлантириб (ёки турмушга узатиб) қўйсин”, дедилар.

Ибн Абу Дунёнинг “Китабул ъиял” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12211. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжудга турганларида шундай дер эдилар: «Аллоҳумма! Лакал‑ҳамду, анта нуурус-самааваати вал-арди ва ман фииҳинн. Ва лакал-ҳамду анта қоййимус-самааваати вал-арди ва ман фииҳинн. Ва лакал-ҳамду, антал-ҳаққу ва ваъдука ҳаққ ва қовлука ҳаққ ва лиқоо’ука ҳаққ вал-жаннату ҳаққ ван-наару ҳаққ вас‑сааъату ҳаққ ван-набиййууна ҳаққ ва Муҳаммадун ҳаққ. Аллоҳумма, лака асламту ва ъалайка таваккалту ва бика ааманту ва илайка анабту ва бика хоосамту ва илайка ҳаакамту. Фағфирлии маа қоддамту ва маа аххорту ва маа асрорту ва маа аъланту. Антал-муқоддиму ва антал-муаххир. Лаа илааҳа иллаа анта [ёки лаа илааҳа ғойрук]».*

* Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Ҳамд Сенга хосдир, Сен осмонлару ернинг ва улардагиларнинг нурисан. Ҳамд Сенга хосдир, Сен осмонлару ер ва улардагиларни қоим қилувчисан. Ҳамд Сенга хосдир, Сен ҳақсан. Ваъданг ҳақ, сўзинг ҳақ, Сенга йўлиқиш ҳақ, жаннат ҳақ, дўзах ҳақ, қиёмат ҳақ, набийлар ҳақ, Муҳаммад ҳақ. Аллоҳим, Сенга таслим бўлдим, Сенга таваккул қилдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга қайтдим, Сенинг ёрдаминг ила хусуматлашдим, Сени ҳакам қилдим. Менинг аввалу охир, хуфёнаю ошкора қилган(гуноҳ)ларимни мағфират қил. Муқаддим (олдинга қўювчи) ҳам Ўзингсан, Муаххир (орқага сурувчи) ҳам Ўзингсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ [ёки Сендан бошқа илоҳ йўқ]».

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12210. Аллоҳ лафзи жалоласидаги (“алиф”, “лом”, “ҳо” ) ҳарфлар “Лаа илаҳа иллаллоҳ” ҳарфларини ўзидай экани ҳақида мулоҳаза қилдингизми?
Аллоҳ таоло балоғатли ва қисқа “Лаа илаҳа иллаллоҳ”дай бир жумлада ўзи ҳақида сўзлагани каби, дунёдаги энг улуғ муаллиф ўзининг исмидаги ҳарфлардан биргина жумла тузиб, унда ўзи ҳақида сўзлашга қодир бўла оладими?

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12209. Халқларнинг бари Аллоҳ билан бўладиган муомалада ўзларини сабр мақомидамиз деб гумон қиладилару, асли У зот билан шукр мақомидадирлар.
Изоҳ: Аллоҳ томонидан инсонга ато қилинган неъматлар шу даражада кўпки, ўшанча неъматни унутиб, инсон бошига тушган озгина синовни ҳам кўтара олмасдан сабр мақомидаман деб ўйлаб қолади. Ваҳоланки, ўша синов даврида ҳам кўплаб неъматлар устида бўлади.
“Сабр” сўзи луғатда “тангликда ўзини тутиб туриш” маъносини билдиради. Уламолар сабрни қуйидагича таърифлашган:
Саййид Журжоний: “Сабр дардни Аллоҳдан бошқага шикоят қилмаслик”, деган. Ибн Ато: “Сабр бало вақтида одоб ила туришдир”, деб таърифлаган. Зуннун Мисрий айтади: “Сабр Аллоҳдан ёрдам сўрашдир”.
Хаввос ҳам юқоридаги таърифларни тўлдирган ҳолда сабр ҳақида қуйидагича фикр билдирадилар: “Сабр Китоб ва суннат ҳукмларида собит туришдир”.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12208. Иброҳим Наҳаъий раҳимаҳуллоҳ: “Одамлар икки нарса билан ҳалок бўладилар: Ортиқча мол-дунёни кўпайтириш ва ортиқча сўзлашни кўпайтириш”, дедилар.

Ибн Абу Дунёнинг “ас-Сумт” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12207. Зикрнинг фазилати
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Зикр – токи банда ғафлати билан ёпиб қўймас экан, У ва бандаси ўртасидаги Аллоҳ таолонинг улкан очиқ эшигидир”, деди.

“Мадорижус соликийн”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

20 last posts shown.