Муҳим сана
📚 Бугун Халқаро араб тили куни
Ассалому алайкум ҳурматли араб тили ихлосмандлари! Бугун дунё бўйлаб нишонланаётган ушбу санада араб тилига оид айрим маълумотлар билан бўлишамиз. Араб тилини мукаммал ва пухта ўрганишингизда сизга сабот ва ирода ҳамда муваффақиятлар тилаймиз.
Араб тили бугунги кунда дунёда энг кенг тарқалган ва энг талабгир тиллардан ҳисобланади. Бу талаб борган сари ўсиб бормоқда. Араб тили дунёдаги 467 миллионга яқин кишининг она тилиси ҳисобланади. (wikipedia маълумоти)
Араб тили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та расмий тили – инглиз, испан, хитой, рус ва француз тилларининг биридир.
У Осиё ва Африкадаги 22 давлатнинг расмий тили ҳисобланади. Араб тилида кўп сўзлашувчи аҳоли Саудия Арабистони, Ироқ, Қувайт, Сурия, Миср, Иордания ва Ливан давлатлари ҳиссасига тўғри келади.
Шунингдек, араб тили жаҳондаги Ислом динига эътиқод қилувчи 1 миллиарддан ортиқ инсонлар учун эътиборли ва ҳурматли тилдир.
🔹Аллоҳ таоло айтади: "У(Қуръон)дан олдин Мусонинг китоби йўл бошловчи ва раҳмат эди. Бу эса араб тилидаги, тасдиқловчи, зулм қилувчиларни огоҳлантириш учун ва яхшилик қилувчиларга хушхабар Китобдир.”, Аҳқоф сураси, 12-оят.
🔖 Бельгиялик тарихчи Жорж Сартон (1919-1995) айтади: “Аллоҳ араб тилига шундай эгилувчанлик, мулойимлик ато этдики, айнан шу нарса уни Ваҳий(Қуръони карим)ни энг яхши суратда, ундаги барча аниқ, дақиқ маъноларни гўзал бир тилда китобот этишга ва иборалар билан ифодалашга қодир бўлди. У тил сайқалланган ва узоқ яшовчандир”.
🔖Эслатма:
-Француз тилининг сўзлари адади 150 мингдан ортмайди,
-Рус тилидаги сўзлар адади эса 131 мингдан кўпроқни ташкил этади.
-Инглиз тилида сўзлар адади 600 мингтачани ташкил этади.
-Араб тилидаги сўзларнинг адади такрорсиз келганда, 12 миллионтага етади.
🔖 Араб давлатларини биласизми?
Улар - Жазоир, Баҳрайн, Жибути, Миср, Ғарбий Саҳрои Кабир, Яман, Иордания, Ироқ, Қатар, Комор ороллари, Қувайт, Ливан, Ливия, Мавритания, Марокаш, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Фаластин, Саудия Арабистони, Сурия, Сомали, Судан, Тунислардир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube