✅✅✅✅✅
❓
Саломатликка зиён етказмайдиган байрам таомномаси қандай тузилади?
✍️
Шифокор Ҳилола Жумаева:
✅ Турли байрамлардан сўнг сурункали касалликларнинг ўткир даври авж олиши ва беморларда шикоятларнинг кўпайиши кузатилади. Бунинг асосий сабаби байрам таомномасининг одатий таомномадан фарқ қилишидир.
☑️ Байрамда парҳезни бузиш ва нотўғри овқатланиш натижасида қандли диабет билан оғриган беморларда қонда қанд миқдорининг ортиши ва гипергликемик комалар, сурункали панкреатит, холецистит, ошқозон яра касалликлари бўлган беморларда касалликнинг авж олиш ҳолатлари кузатилади.
🔹Шу сабабли байрам таомномасини оддий таомномадан кескин фарқ қилмаган ҳолда тузиш, ёғли ва қовурилган овқатлар ўрнига мева ва сабзавотлар, сабзавотли салатларни қўшиш тавсия этилади. Бундан ташқари ўз вақтида овқатланиш, ширинликлар ва спиртли, газли ичимликларни чеклаш, овқатлангач 1 соат давомида енгил ҳаракатда бўлиш тавсия этилади.
©Соғлом Хает
🚀
Хабарни барча танишларга юбориб қўямиз⛑
@APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !