АПТЕЧКА


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Препаратларни яхши билмайдиган
шифокор - қуролсиз жангчига ўхшайди.
t.me/Ahror_Akmalovich 👈

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ҳомила киндик тизимчасининг бўйнига ўралиб қолиши.... Бу қанчалик хавфли 😱

https://www.instagram.com/reel/DEKpQLtOW0-/?igsh=MW0zMG1sMzAzYmIzdg== 👈


Антогонист лейкотриеновых рецепторов

#Куленто - монтулекаст 10 мг

🛑 Қўлланилиши

Мавсумий аллергик ринитни симптоматик даволашда.
Бронхоспазмни олдини олиш учун.
Бронхиал астмани олдини олиш ва даволаш учун.

🛑 Механизм

Лейкотрин ретсепторларини блоклайди. Натижада яллиғланиш жараёни секинлашади фаол эозинофиллар ва нейтрофилларни камайиши хисобига. Бронхлар кенгаяди. Бронхларда шиллиқ ишлаб чиқарилиши камаяди. Аллергик симптомлар - шиш, қичишиш ва қизариш камаяди.

🛑 Дозалаш

15 ёшдан катталар учун: 1 кунда 1 махал 1 та таблетка 10 мг уйқудан олдин қабул қилинади. Даво курси индивидуал шифокор томонидан танланади 14-28 кундан бир неча ойгача давом этиши мумкун.

15 ёшдан кичкина болалар учун 4-5 мг кичик дозаларда  ишлаб чиқарилади.

🛑 Қарши кўрсатмалар

15 ёшгача болалар
Хомиладорлик ва лактатсия даври.
Монтулекастга аллергия

🛑 Аналоглари

Бризези
Синглон
Диронест
Люкамонт
Акмонт
Митека
Экалуст
Монтел

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


#Мезатон - фенилефрин гидрохлорид 1 % 10 мг/мл

🛑 Қўлланилиши

Артериал гипотензия - қон босими тушганда.
Қон томир етишмовчилигида.

🛑 Механизм

Альфа 1 адреноретсепторларни стимуллайди, натижада қон томирлар тораяди, қон босими ошади.

🛑 Дозалаш

15 ёшдан катталар учун: 0.1-1 мл кунига максимум 2-3 марта. в/м ёки тери остига.
Венадан юборишда 20 мл натрий хлор 0.9% эритма билан суюлтириб секин юборилади.

🛑 Қарши кўрсатма

Фенилефринга аллергия
Гепертрофик обструктив кардиомиопатия.
15 ёшгача болаларда эхтиёткорлик бн қўлланилади.

🛑 Аналоглари

Фенилефрин гидрохлорид.

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


Альфа адреномиметик


#Кейвер - декскетопрофен 2.5 % 25 мг/мл

🛑 Қўлланилиши

Буйрак санчиғи
Операциядан кейинги оғриқ
Тиш оғриғи
Травмадан кейинги оғриқ
Невралгия
Таянч-харакат тизимида оғриқ ва яллиғланиш жараёнида.

🛑 Механизм

Циклооксигеназа ферментини блоклайди. Циклооксигеназа бўлмаганидан кн простогландинлар хосил бўлмайди. Простогландинлар оғриқ, иситма, шиш ва яллиғланиш жараёнида қатнашувчи асосий воситачилар хисобланади. НПВС шу занжирни узиб қуяди жараён тўхтайди.

🛑 Дозалаш

18 ёшдан катталар учун: 50 мг кунига максимум 3 марта хар 8 соатда 2 кун в/м. 20 дақиқада тасир кучи бошланади.

Вена ичига юбориш учун 50 мг - декскетопрофен 100 мл натрий хлор 0.9% эритмаси билан суюлтириб 30 дақиқа давомида юборилади.

🛑 Қарши кўрсатма

18 ёшгача болалар
Ҳомиладорлик ва лактатсия даври.
Бронхоспазм.
Декскетопрофенга аллергия.
Ҳазм тракти яралари.
Ҳазм трактидан қон кетишда.
Бошқа оғриқ қолдирувчи НПВС препаратлар билан бир вақтда қўллаш.
Оғир юрак ёки буйрак етишмовчилигида.

🛑 Аналоглари

Сертофен
Роталфен
Дексалгин
Алдегин
Зум-25

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


НПВС


#Платифиллин - 0.2% 2 мг/мл

🛑 Қўлланилиши

Пилороспазм
Холесистит
Ичак коликаси
Буйрак санчиғи
Сафро коликаси
Бронхиал астма
Артериал гипертензия
Кўз касалликларида қорачиқни кенгайтиришда.

🛑 Механизм

М холиноретсепторларига ацетилхолин боғланишини блоклайди. Бу орқали - бронхлар кенгаяди, силлиқ мушаклар тонуси пасаяди, қон томирлар кенгаяди, симпатик нерв системаси ишини кучайтиради, сўлак, шиллиқ, меда ва бронх секретсия махсулотлари ажралиши қамаяди...

🛑 Дозалаш

1-5 ёш учун: 0.015 мл/кг 1-2 махал тери остига. 10-20 кун.
6-10 ёш болалар учун: 0.0125 мл/кг 1-2 махал тери остига 10-20 кун.
11-14 ёш учун: 0.01 мл/кг 1-2 махал тери остига 10-20 кун.

Катталар учун: 1-2 мл 2 махал тери остига 10-20 кун.

🛑 Қарши кўрсатма.

Платифиллин таркибига аллергия.
Хомиладорлик ва лактатсия даври.
1 ёшгача болалар.

🛑 Аналоглари

Платифиллин гидротартрат

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


М холиноблокатор


#Нормадокс - доксиламин суксинат-10мг, пиридоксин- 10 мг.

🛑 Қўлланилиши

Xомиладор аёллар токсикозида.
Уйқу бузилиши.
Витамин Б⁶ етишмаслигида.
Неврит, невралгия.
Юз нерви парези.
Плексит.

🛑 Механизм

Доксиламин суксинат Н¹ ретсепторларини блоклайди. Бу орқали кунгил айниши камаяди. Чуқурроқ тушуниш учун Н¹ ретсепторлар ўзи нима, қаерларда учреди вазифаси нима шу хақида маьлумотилар бўлиши керак.

Пиридоксин яни вит б⁶ серотонин ва дофамин ишлаб яиқарилишини оширади.

🛑 Дозалаш

Токсикозда:
1 - кун 2 дона таблетка 1 махал
2 - кун 2 дона таблетка 1 махал
3 - кун 3 дона таблетка 1 махал
4 - кун 2 донадан 2 махал бу максимал кунлик доза хисобланади. Даво курси гениколог томонидан белгиланади.

Бошқа холатларда: 0.5-1 таблеткадан кунига 1-2 махал 10-20 кун овқатдан 1 соат кейин.

🛑 Қарши кўрсатма

Астмага мойиллик
Хазм килиш азолари яра касалликларида
Глаукома
Сийдик копи обструксиясида Юрак ишемик касалликларида
15 ёшдан кичик болалар

🛑 Аналоглари

Нормадокс
Донормил + Магне Б⁶

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


Антогонист Н¹ ретсептор + витамин Б группа


#Атропин сулфат 0.1% 1 мг/мл

🛑 Қўлланилиши

Хазм тракти силлиқ мушаклари спазмларида.
Ўткир панкреатит.
Ошқозон 12 бармоқли ичак яраси.
Паркинсонизм.
Оғир метал тузларидан захарланиш.
Буйрак санчиғи.
Бронхоспазм.
Ларингоспазмни олдини олиш.

🛑 Механизм

М - холиноретсепторларни блоклайди. Бласила М - холиноретсепторларини вазифаси ацетилхолин нейромедиатрининг тасирини қабул қилиб олиб бу орқали организмдаги парасимпатик нерв тизими орқали бошқариладиган жараёнларга жавоб беради яни юрак ишини секинлаштиради, қон томирларни кенгайтиради, хазм тракти мушакларини тонусини оширади, бронхларни кенгайтиради, бронх деворидан секретсия ажралишини кучайтиради, қовуқни торайтиради ва хокозо. Энди атропиннинг вазифаси тушунарли бўлди манимча м холиноретсепторларни блоклаб қўяди ва юқоридаги айтилган жараёнлар тескарисига кетади.

🛑 Дозалаш

Боладарда: 0.01 мг/кг в/м в/в ёки тери остига 1 марталик доза.

Катталарда:
Брадикардияда 0.5-1 мг в/м в/м
Операциядан 1 соат олдин 0.4-0.6 мг в/м
Хазм тракти ярасида 0.25-1 мг в/м ёки тери остига.

Даво курсини бемор ҳолатига қараб шифокор белгилайди.

🛑 Қарши кўрсатма.

Атропинга аллергия.
Тахиаритмия
Ёпиқ бурчакли глаукома.
Юрак ёки буйрак етишмовчилиги.
Митрал стеноз.
Рефлюкс эзофагит.
Ичак атонияси.
Ичак тутилиши.
Токсик мегаколон.
Сийдик тутилиши.
Сийдик юллари обструксиясида.
Довн касаллигида.
Хомиладорлик ва лактатсия даврида.

🛑 Аналоглари.

Атропин сулфат

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


М холиноблокатор


#Лира - цитиколин 25% 1000мг/4мл

🛑 Қўлланилиши

Бош мияда қон айланиши бузилиши.
Мия травматик шикастланишида.

🛑 Механизм

Нейрон мембранасида фосфолипидлар синтезини оширади. Фосфолипидлар мембрана яхлитлигини сақлаб туради. Нейронлар ўртасидаги импулс утишини яхшилайди. Цитиколиннинг яна бир функсияси хужайра митохондриясини ишини кучайтиради. Бу энергия нормада ажралишига олиб келади. Турли хил ишемик холатларда айни керакли нарса.

Ацетилхолин синтезини оширади. Бу эслаб қолиш, диққатни жамлаш ва янги нарсаларни ўрганиш жараёнини яхшиланишига олиб келади.

🛑 Дозалаш

18 ёшдан катталар учун: 500-2000 мг 1 кунда 1 махал 7-14 кун в/в + 50-100 мл натрий хлор 0.9%

18 ёшдан кичкина болалар учун сероп ёки таблетка шакли қўлланилади.

🛑 Қарши курсатма

Цитиколинга аллергия.
18 ёшгача болалар.

🛑 Аналоглари

Цитиколин
Роноцит
Нейпилепт
Цераксон
Нейроксон
Сертозин
Бренакс
Праксис
Кванил
Нооцил
Сомазина
Рекогнан
Аксотилин
Энцетрон
Цитокан
Тиколин

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


Ноотропный препарат


#Линкомицин 30% 300мг/мл.

🛑 Қўлланилиши

Сепсис
Ўпка абсесси
Остеомиелит
Йирингли артрит
Оператсиядан кейинги йирингли асоратларда.
Яра инфексиялари.
Фурункул
Стафилакок, стрептакок бактерияларини ўлдиришда.

🛑 Механизм

Фақат грам мусбат бактерияларга тасир кўрсатади. Бактерия рибасомасининг ишини бўзади. Натижада бактерия купайиши тўхтайди. Стафилакок, стрептокок ва турли хил анаэроб бактерияларни азоблайди бу препарат. Туғридан туғри бактерия мембранасини шикастлаб  ўлдириш хусусияти хам бор.

🛑 Дозалаш

3-12 ёш учун:
30-60 мг/кг 1 кунда 1-2 махал 7-14 кун. в/м в/в

12 ёшдан катталар учун: 500 мг дан 1-2 махал 7-14 кун. в/м в/в.

🛑 Қарши кўрсатмалар.

Линкомитсинга аллергия.
Жигар ёки буйрак етишмовчилиги.
Хомиладорлик ва лактатсия даври.
3 ёшгача, вазни 20 кг дан кам болалар.

🛑 Аналоглари.

Линкомицин гидрохлорид.

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


Линкозамид группа: Антибиотик


#Стекловидное_тело 2 мл

🛑 Қўлланилиши

Радикулит
Невралгия
Куйиш
Бириктирувчи туқима усишини тўхтатишда.
Оператсиядан кн чандиқ битишини тезлаштиришда.
Суяк синишида тикланишни тезлаштиришда.

🛑 Механизм

Таркибида табиий оқсиллар мавжуд бу оқсиллар хужайра фаолиятини яхшилаб беради. Зарарланган хужайраларга энергия бериб тез тикланишига ёрдам беради.

Фибробластлар фаолиятини оширади. Фибробластлар коллаген ишлаб чиқарилишини тезлаштиради.

🛑 Дозалаш

18 ёшдан катталар:

кунига 1 махал 2 мл дан 10-20 кун тери остига.

🛑 Қарши кўрсатма

Хомиладорлик ва лактатсия даври.
Жигар серрози.
18 ёшгача болалар.
Юрак ёки жигар етишмовчилигида.
Ўткир яллиғланиш жараёнида.
Юқумли касалликларда.
Кохексияда.

🛑 Аналоглари.

Стекловидное тело

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм




#Супрастин - хлоропирамин 2%  20мг/мл

🛑 Қўлланилиши

Аллергик конюктивит
Контакт дерматит
Ўткир, сурункали экзема
Дори туфайли келиб чиққан тошмада.
Қичима дерматоз.
Хашорот чақиши натижасида терида қичишиш.

🛑 Механизм

Туқималарда жойлашган Н¹ ретсепторларига гистамин боғланса - шиш, қичишиш, қон томир девори  ўтказувчанлиги ошиб кетиши, терида тошмалар хосил бўлиши, бурун ва кўзлардан ортиқча суюқлик ажралиши каби симптоматикалар кузатилади. Супрастиннинг вазифаси гистаминнинг Н¹ ретсепторларига боғланишини блоклашдан иборат.

🛑 Дозалаш

1 ёшгача : 0.25 мл кунига 1-2 марта 5-7 кун в/м.
1-6 ёшгача: 0.5 мл кунига 2-3 марта 5-7 кун в/м.
6-14 ёшгача : 0.5-1 мл кунига 2-3 марта 5-7 кун в/м
14 ёшдан катталар: 1-1.5 мл кунига максимум 2-3 марта 5-7 кун в/м в/в

🛑 Қарши кўрсатма:

Глаукома, ошқозон яраси
Ўткир бронхиал астма
Хомиладорлик, лактатсия
1 ойгача болалар.
Хлорпираминга аллергияда.

🛑 Аналоглари

Хлорпирамин
Супростилин

https://www.instagram.com/shifo_stars  👈 инстаграм

t.me/aptechka_sampi 👈 телеграм


Н¹ гистаминоблокатор

20 last posts shown.