АОКА | Namangan | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Namangan viloyati boshqarmasi rasmiy kanali.
www.namaokb.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: NamTSI NEWS | RASMIY KANAL
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ijtimoiy_rolik

📹 Namangan Toʻqimachilik Sanoati Institutida imkoniyati cheklangan talabalar uchun maxsus o‘quv dasturlari yaratilgan. Bu talabalar o‘quv jarayonida teng imkoniyatlarga ega bo‘lishlari uchun zarur sharoitlar taʼminlangan.

Namangan to'qimachilik sanoati instituti Matbuot Xizmati


Telegram | Facebook | Instagram | @NamTSI_2024' rel='nofollow'>Youtube


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев: сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва каналларни бетонлаш бўйича танлаган йўлимиз тўғри бўлди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: AOKA - Rasmiy kanali
РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

Ижтимоий тармоқлардаги турли каналлар ва саҳифаларда кўнгилсиз ва руҳиятга салбий таъсир кўрсатувчи нохуш воқеликлар ҳамда вазиятлар акс этган ҳар хил хабарлар, видеотасвирларни тарқатиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Жумладан, обуначилар сони ва аудиторияси катта бўлган бир нечта Интернет блоглари орқали Қашқадарё довонида техноген хавф туфайли содир бўлган бахтсиз ҳодиса видеотасвирлари турлича талқин ва тавсифлар билан кенг айлантирилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ижтимоий тармоқларда ва Интернет маконида жамиятга салбий таъсир кўрсатувчи, шунингдек, ғайриоддий ҳаракатларга тарғиб қилувчи ёки ундовчи хабарларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид.

Жумладан, “Ахборотлаштириш тўғрисида” Қонуннинг 12 (1)-моддасига мувофиқ, ...шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ...шафқатсизликни... ифодалайдиган ҳар қандай материалларни тарқатиш тақиқланган.

Шунингдек, "Болаларни уларнинг соғлигига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 16-моддаси (...муайян ёш тоифаларидаги болалар ўртасида тарқатилиши чекланган ахборот маҳсулоти жумласига:..болаларда қўрқув, ваҳима ёки саросима уйғотадиган, шу жумладан куч ишлатилмаган ўлимни, ... бахтсиз ҳодисани, аварияни ёки фалокатни ва (ёки) уларнинг оқибатларини ...баён этиш тарзида тақдим этадиган ахборот маҳсулоти киради) талаблари бузилганини таъкидлаш лозим.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189 (1)-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 130 (1)-моддасида
бундай хабарларни тарқатганлик учун жарима ёки мажбурий жамоат ишларига жалб қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жавобгарликка тортиш белгиланган.

Юқоридаги бахтсиз ҳодиса тафсилотлари изчил ёритилаётган ижтимоий тармоқ каналларига огоҳлантиришлар юборилганига қарамай, очиқ намойишли кадрлар ҳамон тарқатилмоқда.


⚠️ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўз ваколати доирасида барча ижтимоий тармоқлардаги каналлар ва саҳифалар маъмурларини, кенг жамоатчилик вакилларини амалдаги қонунчиликка риоя этишга чақиради. Қонунчилик талабларига риоя қилинмаган тақдирда тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинади!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Forward from: Hudud Inform
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ДХХнинг тезкор-қидирув тадбирларида халқаро террористик ташкилот тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фош этилди.

Улар шанбалик ошлари ўтказиш ниқоби остида йиғинлар ташкиллаштириб келишган.

https://t.me/hudud_inform


Forward from: Jurnalist24.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Diqqat

❗️НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ИИБ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

2024 йил 1 ноябрдан Наманган вилояти ҳудудида пиротехника буюмларини қонунга хилоф ҳаракатларини олдини олиш бўйича кенг тармоқли тадбирлар бошланди.

Ҳурматли ота-оналар, унутманг, пиротехника маҳсулотлари болалар ўйинчоғи эмас, жиддий хавфдир!

@Jurnalist24uz - каналига аъзо бўлинг!


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❓Ўзбекистонга нечта телефонни божсиз олиб кириш мумкинлигини биласизми?

❗️Энди олиб келаётган телефонларингизни йўловчи божхона декларациясида албатта, кўрсатинг!

✅ Бу сизни ортиқча харажатлардан халос этади!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
💬 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи

Ташкилотимиз доирасидаги амалий ҳамкорлигимиз шиддат билан ўзгараётган дунёда ўз позицияларимизни мустаҳкамлаш, турли таҳдид ва янги хавф-хатарларнинг олдини олиш, алоқаларимизни янада чуқурлаштириш учун кенг имкониятлар яратмоқда.

Аминманки, бугунги саммитимиз натижалари Туркий цивилизацияни юксалтириш борасидаги улкан режаларимизга муносиб ҳисса қўшади.


📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔝 Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш юзасидан 2024/2025 йилларда хатловдан ўтказиладиган маҳаллалар режа-жадвали ва “ЭЪТИРОФ” дастури ҳақида

АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎥 Брифинг
〰️〰️〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бишкек шаҳрига келди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#НАМАНГАН

III-Халқаро асал фестивали якунланди


10 мингдан ортиқ маҳаллий, 2 500 дан ортиқ хорижий сайёҳлар ташриф буюрди ва ўндан ортиқ хорижий ҳамкорлар билан шартномалар имзоланди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#НАМАНГАН

no comment | Biz sog'lom turmush tarzi tarafdorimiz!

#31oct #uzbekiston24

Kanalga ulanish: @aokanamangan


Диққат, эълон!

Ҳурматли ОАВ ходимлари, журналистлар ва блогерлар!

Сизларни 31 октябрь куни соат 14:00 да Давлатобод туманида жойлашган "Афсоналар водийси" тематик паркида "III-Халқаро Асал фестивали" олдидан ташкил этилаётган матбуот анжуманига таклиф этамиз.

Анжуманда вилоят ҳокимининг ўринбосари Б. Нуритдинов иштирокида фестивал ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирлар ҳақида маълумотга эга бўлиб, ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Матбуот анжуманига марҳамат!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🍯Наманганда III - халқаро асал фестивали бўлиб ўтади!

2024 йилнинг 1-3 ноябрь кунлари Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” тематик боғида  III-халқаро асал фестивали ўтказилади.

Мазкур фестивалда маҳаллий ва хорижий асал етиштирувчилар ўз маҳсулотлари билан иштирок этадилар.

Фестивал доирасида, B2B форматидаги учрашувлар, халқаро экспертлар иштирокида илмий-амалий конференсиялар, маданий кўнгил очар шоулар ва мода фестивали бўлиб ўтади.

ХАЛҚАРО АСАЛ ФЕСТИВАЛИГА МАРҲАМАТ!

Kanalga ulanish:
@aokanamangan


Forward from: AOKA - Rasmiy kanali
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔘Одамлар бой бўлишни исташади, лекин бойларни ёмон кўришади...

🔘Одамлар амалдор бўлишни исташади, лекин амалдорларни ёқтиришмайди...

🔘Яшасин демократия дейишади, аммо демократиядан хавфсирашади...

🔘Олдинги сафда бўлишни исташади, лекин олдинги сафда бўлганларни тартибга чақиришади...

"Маҳорат мактаби" дастури меҳмони ёзувчи, публицист, журналист Нусрат Раҳматнинг фалсафий, ҳаётий қарашлари, ҳажвлари, таҳлиллари сизни ҳам мулоҳазага чорлайди.

📹 Батафсил ушбу ҳаволада: https://you
tu.be/KjZ6cPhPYOo

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Inst
agram | Медиабанк | Сайт


Forward from: Yoshlar Ziyo Maskani
«Янги Ўзбекистон–ёшлар зиё маскани» ахборот-кутубхонаси директори, «Миллий тикланиш» демократик партияси Наманган вилояти Кенгаши раиси Дилноза Азизова энди фаолиятини пойтахтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатида давом эттиради.

Ҳар жабҳада фаоллик, виждон, инсонийлик, меҳнат ва ўз устида тинимсиз ишлаш инсонни янги манзиллар, янги марралар томон чорлайди.

Келгуси беш йил давомидаги фаолиятингизда муваффақият тилайман. Сизни узоқ йиллардан буён яқиндан таниганим учун бемалол айтаман, зиммасидаги масъулиятни виждонан адо этадиган инсон сифатида янги манзилда ҳам самарали меҳнат қилишингизга ишонаман. Сизни ортингиздан қўллаб-қувватлаб турадиган қадрдон дўстларингиз кўп, сиз меҳрини қозонган китобхонлар бисёр. Улар ҳамиша сиз билан. Улар доим сизга омад тилайди.

Telegram/Facebook/Instagram


Forward from: Namangan viloyati hokimligi
Чуст туманидаги Маданият бўлимида Набихон Хўжаев Чустийнинг 120 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Набихон Хўжаев 1904 йил 20 февралда Чуст шаҳрида тўқувчи-ҳунарманд оиласида таваллуд топган. Шоир Чустий мумтоз адабиётимиз билан янги давр адабиёти оралиғидаги кўприкни яратган ва арузнавислик санъати анъаналарини ривожлантирган адиблар сирасига киради.

Тадбирда туман ҳокими Б.Салимжонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вакиллари ҳамда шеъриятимизнинг ёрқин намоёндалари иштирок этдилар.

Шунингдек, ташкил этилган тадбир таниқли ўзбек қўшиқчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Собиржон Мўминов томонидан басталанган дилбар куй-қўшиқлари билан давом эттирилди.

Чуст тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Forward from: Markaziy saylov komissiyasi
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube


Forward from: Daryo — LIVE
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Namangan viloyati hokimi Shavkat Abdurazzoqov Yangi Namangan tumani, "Tinchlik" mahallasidagi 119-saylov uchastkasida ovoz berdi

@daryo_live

18 last posts shown.