🎙 Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️
❓Пандемия даврида жисмоний шахслар учун ҳам кредитлар 1 октябрга қадар узайтирилган эди. Лекин банкдан ҳозирги ойдаги кредит тўловига қўшиб, ўтган ойлар учун ҳам тўловни қўшиб тўлаш сўралмоқда. Бу қанчалик тўғри?
✏️ Президентнинг жорий йил 3 апрелдаги ПФ-5678-сонли Фармони асосида молиявий қийинчиликка дуч келган юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредитлари бўйича тўловлар 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктирилиши ҳамда якуний тўловлар муддатларининг берилган имтиёзли даврга мос равишда узайтирилиши белгиланган.
⏳Шунингдек, қарздорлар пул оқимлари фоиз тўловларини қоплаш учун етмаган тақдирда, фоиз тўловларини ҳам кечиктириш бўйича Марказий банк томонидан тижорат банкларига тавсиялар берилди.
❗️Бироқ бу кечиктириш давридан (яъни 2020 йил 1 октябрдан) кейин йиғилган тўловлар бир мартада тўланиши кераклигини англатмайди. Яъни карантин вақтида кечиктирилган кредит тўловлари якуний тўловлар муддатларининг узайтирилганлигини ҳисобга олган ҳолда, тўлов жадвалининг қолган даврига тенг равишда тақсимланади.
🔸Бундан ташқари, қатъий карантин чекловларининг дастлабки (апрель-май) ойларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, ижтимоий масофаланишни таъминлаш мақсадида қарздор-жисмоний шахслардан аризаларни қабул қилиб олишга ҳамда улар банкка ташриф буюришига имконият бўлмагани сабабли аксарият банклар, яъни 24 та тижорат банки ўз ташаббусига кўра жисмоний шахсларнинг кредитлари бўйича тўловларни 2-3 ойга автоматик тарзда кечиктириши ҳақида маълум қилган эди.
🔎 Бунда баъзи банклар томонидан автоматик тарзда кечиктирилган кредит тўловларини қолган даврларга тенг тақсимлаган бўлса, айрим банклар якуний тўлов давридан кейинги ойларга тақсимлаган.
📉 Шу билан бирга, ушбу берилган 2-3 ойлик давр якунланганидан сўнг қарздор-жисмоний шахснинг молиявий ҳолати ва пул оқимлари тикланмаган тақдирда, тижорат банклари кредитлар бўйича тўловларни яна қўшимча даврга (яъни 2020 йил 1 октябрга қадар) кечиктириш масаласини кўриб чиқиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️
❓Кредит таътили олиш учун банкка ариза берганман, лекин ҳали-ҳамон ижобий натижа йўқ. Кредитнинг ўзини ҳам, фоизини ҳам тўлаб келяпман. Банк ходимларидан сўрасам, кредитингизни жорий йил 15 мартдан олдин олган бўлсангиз, имтиёздан фойдалана оласиз, кейинроқ олганларга имтиёз берилмайди, кредитни тўлиқ тўлашади, деб айтишди. Шунга аниқлик киритсангиз?
➖ Марказий банк тижорат банкларига карантин чекловлари даромадларига салбий таъсир этган мижозларнинг кредит тўловлари муддатини уларнинг мурожаатига кўра узайтиришни тавсия этди.
🚫 Бунда кредитларни қайси давргача олганлик билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган.
💵 Бироқ кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланиши лозим.
✔️ Шу сабабли, келгусида қарз миқдори ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида жорий давр учун кредит бўйича тўловни амалга оширишга молиявий имконияти бўлган қарздорларга ўз кредитини шартномада белгиланган муддатларда сўндириши мақсадга мувофиқлигини билдирамиз.
📞 Қўшимча маълумот учун тижорат банкларининг ишонч телефонига ёки электрон манзилига мурожаат қилиш мумкин.
________________________________
‼️ Как сообщалось ранее, в штабе AИМК состоялся брифинг с участием пресс-секретаря Центрального банка Акмала Назарова, на котором были даны ответы на важные вопросы граждан.
📌 ПОДРОБНЕЕ 👉 здесь
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг