ЭНДИЛИКДА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР МУАММОЛАРИ КЎПАЙМАЙДИ, АКСИНЧА БАРҲАМ ТОПАДИАҳолининг яшаш тарзини белгилашда бир қатор маиший омиллар бор-ки, улар аҳоли ҳаёт даражасини белгилашда муҳим ўрин тутади.
Пахтаободнинг Қашқар ва Муаззинбой маҳалласида жойлашган 13 та кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари билан мулоқот чоғида асосан ана шу жиҳатларга аҳамият қаратилди.
Туман ҳокими Элёрбек Усмонов ва сектор раҳбарлари кўп қаватли уйларнинг ҳар бирида бўлишиб, аҳоли билан мулоқотга киришаркан, мақсад уларнинг муаммоларини ҳал этиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш экани ҳақида гапирдилар.
Аҳоли асосан, канализация масаласи, кўп қаватли уйларнинг жорий таъмири, йўлаклар, тунги ёритиш мосламалари ўрнатиш, уйларнинг том қисмини бутлаш сингари масалалар бўйича мурожаат қилдилар.
Аҳоли билан мулоқотга киришган туман ҳокими кўп қаватли уйлар муаммоларинининг ҳал этилишида мавжуд Бошқарув компанияси фаолияти муҳим экани ҳақида гапирди.
Мазкур компанияга тўланиши лозим бўлган ойлик тўловларнинг ўз муддатида тўлаб борилиши юзага келаётган муаммоларнинг вақтида тугатилишига ва ҳаттоки муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилишини уқдирди.
Кўп қаватли уйларда яшовчилар учун зарур барча шароитлар яратилиши мақсадида ўтказилган мазкур учрашув давомида туман ҳокими бу ерда яшовчилар учун ҳаттоки ўзбекона тандир, ўчоқлар ҳам қуриш лозимлиги ҳақида фикр билдириб, жойларни ўрганаркан, бу борада масъулларга керакли кўрсатмалар берди.
Учрашувда соҳага алоқадор йўналишлар ва барча коммунал соҳа вакиллари қатнашдилар.
Facebook |
Twitter |
Instagram |
YouTube |
Telegram |
TikTok