Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Махсус репортаж
«ЭЛЕКТРОН ПОЛИКЛИНИКА» АХБОРОТ ТИЗИМИ ЯНГИ БОСҚИЧДА
Андижон шаҳридаги 8 оилавий поликлиникада “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг такомиллаштирилган янги босқичи амалиётда қўлланила бошланди.
Ушбу лойиҳанинг афзалликлари шундаки, унда аниқ вақтда статистик маълумотларни шакллантириш ва беморларга оид шахсий маълумотларни етарли даражада ҳимоялаш таъминланган бўлиб, ахборот тизимлар ўзаро интеграция қилинган.
Такомиллаштирилган “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг жорий этилиши ҳисобига аввал бемор шифокор қабулида 40 дақиқа навбат кутган бўлса, эндиликда мутахассис кўригига онлайн ёзилиш орқали бу вақт 10 дақиқагача қисқарди.
Янги тизим орқали тиббий маълумотларни электрон шаклда сақлаш имкони яратилган бўлиб, давлат персоналлаштириш маркази, MIS-2 ва электрон ҳукумат платформалари билан интеграция қилинган.
Мазкур янгиликнинг яна бир қулайлиги шундаки, оилавий поликлиникага келган беморнинг юзини аниқлаш дастурлари орқали дарҳол хизмат кўрсатиш режимига ўтилади. Яъни фуқародан шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар сўраш билан ортиқча вақт йўқотилиши ва оворагарчиликларга чек қўйилади.
“Электрон поликлиника” ахборот тизими синов тариқасида Асака тумани ва Хонобод шаҳрида ҳам йўлга қўйилмоқда.
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram