Forward from: Bosh prokuratura
Тадбиркор қонун ҳимоясида
Андижон вилояти Олтинкўл тумани "ASR-FORM ELECTRONICS" МЧЖнинг замонавий турдаги ярим автомат кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш корхонаси фаолият олиб бормоқда.
Хусусан, корхона ҳудуди 3 гектар бўлиб, лойиҳа қиймати 3 млрд. 161 млн. сўмни ташкил қилади.
Корхонага замонавий дастгоҳлар хорижий мамлакатлардан олиб келинган бўлиб, ҳозирда 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.
Мазкур корхона фаолияти импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бир неча баробар ошириш, ички бозорни арзон ва сифатли маиший техника воситалари билан тўлдиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Вилоят прокуратураси томонидан тадбиркорга корхона электрокоммуникацияси ва бошқа қурилиш ишларида амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Вилоят прокурори Ғайратжон Фозилов корхона фаолияти билан танишиб, корхона раҳбари билан суҳбат ўтказиб, фаолиятда муаммоларга дуч келса, прокуратура органлари томонидан қонуний тартибда амалий ёрдам кўрсатилишини билдирди.
👉 @uzbprokuratura