ЯНА БИТТА ЖАМҒАРМА
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузурида Кўп квартирали турар жой фондини таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади.
(https://president.uz/uz/lists/view/4307)Жамғарманинг 35 %и республика бюджети, 35 %и маҳаллий бюджет ва қолган 30 %и мулкдорлар тўловидан жамғариладиган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади.
Айтишларича, бугунги кунда уй-жой мулкдорлари томонидан тўланаётган мажбурий бадал маблағларининг қарийб 80 фоизи олдин олинган кредит маблағларини қоплашга йўналтирилган.
Президентга тақдим этилган таклифларга кўра, дебитор қарздорликни камайтириш мақсадида муҳтож оилаларга бадални тўлаш учун субсидия бериш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, нотариус квартиранинг бадал бўйича қарздорлиги бўлса, олди-сотди шартномасини расмийлаштирмайди.
Ҳар бир уй бўйича келиб тушган бадаллар фақат ўша уй учун ишлатилади. Янги уйни қабул қилиб олишда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги инспекцияси вакиллари ҳам иштирок этади.