Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Эслатиб ўтамиз! Айни пайтда Республика ишчи гуруҳи мавсумга тайёргарлик ишларининг боришини ўрганиш мақсадида Андижон вилоятида бўлиб турибди.
Ташрифнинг иккинчи кунида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назиров, ҳамда ишчи гуруҳи аъзолари Пахтаобод, Избоскан ҳамда Андижон туманларидаги ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйларда олиб борилаётган мавсумга тайёргарлик ишлари билан танишдилар. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар бердилар.
Шунингдек, Андижон тумани ҳокимлиги мажлислар залида фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди. Унда 20 дан ортиқ ёзма ва оғзаки мурожаатлар ўрганилиб, баъзилари ўрнида ҳал эьтилди. Айримларига эса муддатлар белгиланиб, тегишли вакилларга йўналтирилди.
Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
бошқармаси ахборот хизмати.