Forward from: AOKA - Rasmiy kanali
✔️ Давлат бошқарув академиясида матбуот котиблари учун малака ошириш курси ташкил этилди
Қисқа муддатли малака ошириш ўқув курслари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида, юқори тажрибага эга маърузачилар иштирокида бўлиб ўтмоқда.
Бугун Давлат бошқарув акадесиясида ахборот хизматлари раҳбарлари учун ташкил этилган малака ошириш курсининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирни очиб берган ДБА ректори Адҳам Бекмуродов матбуот котиблари билан ишлаш Бошқарув академиясида янги йўналиш эканлигини қайд этиб, бундан кўзланган мақсад мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни халққа очиқ ва шаффоф, холис, тезкор етказишда етакчи рол ўйнайдиган матбуот котибларининг нафақат ўз соҳаларида, балки бошқа тармоқларда ҳам кўникмаларини ошириш эканлигини таъкидлади.
⚡️ Ўқув дастурларида ахборот хизматлари раҳбарларининг уч йўналишда малака ва билимларини такомиллаштириш назарда тутилган:
⚡️Сиёсат-иқтисодиёт, халқаро муносабатлар, интеграция жараёнлари;
⚡️Ахборот билан ишлаш;
⚡️Бошқарув, шахсий компетенцияни ривожлантириш.
Суҳбат ва тренинг шаклида ўтказиладиган машғулотларда тингловчи-матбуот котиблари маҳаллий ва глобал миқёсдаги амалий мисоллар асосида муҳим мавзу ва йўналишларда таълим олишади.
📆 Ўқувлар жорий йилнинг 27 ноябрига қадар давом этади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт