МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ ҚОРА РАК КАСАЛЛИГИ
Қора рак билан олма ва беҳи дарахтларининг гул, барг ва мевалари зарарланади, аммо унинг энг хавфли шакли – дарахт танаси ва йўғон шохлари зарарланишидир. Гулкосабаргларда касалликнинг 1-белгилари кичик қизил доғлардан бошланади, вақт ўтиши билан улар қизил ҳошияли, тўқ-қизил рангли доғларга айланади. Бир неча ҳафтадан кейин гулкосабарглар доғлар билан қопланиб, тўқ-қўнғир тус олади, куйганга ўхшаб қолади.
АҚШ да касаллик туфайли олма ва нок ҳосилининг 25-50 фоизи йўқотилади. Ўзбекистонда танаси ва катта шохлари зарарланган дарахтлар 3-4 йилда қуриб қолади.
Кураш чоралари. Олмада калмаразга қарши тавсия қилинган барча агротехник усулларни қўллаш ва мумланган меваларни териб йўқотиш қора ракка қарши ҳам самара беради. Жумладан кучли зарарланган дарахтлар ва шохларни кесиб олиш ва боғдан чиқариб, ёқиб юбориш, мумиёлашган мевалар ва кесилган новдалар касаллик манбаи эканлигини эсда тутиб, уларни ҳам тўплаб йўқотиш лозим. Кесилган жойларга боғ суртмаси ёки мойли бўёқ суркаш керак. Кимёвий кураш. Барглар ва ёш мевалар зарарланишига қарши Топсин, Каптан ва Фолпет фунгицидларидан бирини қўллаш самарали. Касалликнинг асосий шакли – дарахт танаси ва шохларидаги яраларни пуркаш ёрдамида йўқотадиган фунгицидлар мавжуд эмас. Зарарланган пўстлоқларни тозалаш ҳаво ҳарорати 15оС дан паст бўлганида амалга оширилади, бунда зарарланган пўстлоқни (унинг атрофидаги 1,5-2 см келадиган зарарланмаган қисмини ҳам қўшиб) ёғоч қисмигача ўткир пичоқ билан кесиб тозаланади ва боғдан чиқариб, ёқиб юборилади, тозаланган жойни фунгицидлардан бири (3% темир купороси эритмаси, 1-2% ли ДНОК3, 1-2% ли нитрафен ёки 1-2% ли мис купороси) билан зарарсизлантириш ва унга дарҳол боғ суртмаси (70% нигрол + 15% канифоль + 15% парафин ёки 70% нигрол + 30% кул) ёки мойли бўёқ (200 г олифа + 100 г охра) суркаш лозим.
Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.
https://t.me/agro_hayot