☘️ Қиш кунлари хона ичида ўсимликлар етиштириш
☀️ Қиш кунлари ёруғлик миқдори камаяди, шунинг учун ўсимликларни дераза токчасига ёки ёруғлик яхши тушадиган жойга қўйиш керак.
💡 Ёруғлик етарли бўлмаган жойда фитолампалардан фойдаланиш мумкин. Бу махсус лампалар ўсимлик ўсишини рағбатлантиради.
✅ Уй шароитида қуйидаги ўсимликларни муваффақиятли етиштириш мумкин:
Кўкатлар: Петрушка, укроп, шивит, салат барглари, исмалоқ 🥬
Сабзавотлар: Помидор (майда навлари), қалампир, бодринг (кичик навлари) 🌶
Кўчатлар: Лимон, мандарин ёки бошқа ситрус мевалари 🍋
Ўтлар: Райҳон, ялпиз, орегано каби зиравор ўсимликлар🍀
🪴 Ўсимлик тури учун мос, озиқ моддаларга бой тупроқ аралашмасини танланаў шарт.
🌱 Идиш тагида сув оқиб чиқиши учун тешиклар бўлиши керак. Пластик ёки керамик идишлардан фойдаланиш мумкин.
🚿 Қишда тупроқ тез қуримайди, шунинг учун суғориш миқдорини камайтирилади. Тупроқ қуруқ бўлса, кейин суғорилади. Ҳаддан ташқари суғориш илдизларнинг чиришига олиб келиши мумкин.
🌡 Ўсимликлар учун идеал ҳарорат 18-24 °C оралиғида бўлиши керак. Қиш мавсумида уй ичидаги ҳаво қуруқ бўлиши мумкин, шунинг учун ўсимликларни сув пуркагич ёрдамида намлаб туришни унутманг.
🏠 Ўсимликларни шамоллатиш муҳим, аммо совуқ ҳаво оқими уларга зарар етказиши мумкин, шунинг учун ўсимликларни совуқ дераза ёки эшик яқинига қўймаслик керак.
💦 Ўсимликлар қишда секин ўсади, шунинг учун улар ҳафтасига бир марта ёки икки ҳафтада бир марта ўғит билан озиқлантирилади. Бунда органик ёки минерал ўғитлардан фойдаланиш мумкин.
🪴 Қишда намлик паст бўлганида, ўсимликларга ўргимчак қандаласи ёки бошқа зараркунандалар ҳужум қилиши мумкин. Зараркунандаларга қарши махсус биологик воситалардан фойдаланиш зарур.
🌺 Агар тўғри парвариш қилсангиз, қиш мавсумида ҳам ўз уйингизда табиий ва фойдали маҳсулотлар етиштиришга муваффақ бўласиз.
➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.
Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!
Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube