Ихтиёр билан.


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Nature


Ихтиёр Ниёзов. Аграр соҳада фаолият юритади. Боғдорчилик ва деҳқончилик бўйича мутахассис.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Nature
Statistics
Posts filter


Қишлоқ хўжалигини бу одамдан яхшироқ тушунадиган журналист бўлмаса керак. Интервьюга келишиб олдик. Мақолалари фактларга асосланган ва инкор этиб бўлмас далиллар билан бойитиладиган инсон олдига мен ҳам бир қоп факт билан бораман.


Эски ходимларга рахмат)))


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Хоп анча мунча маълумот тайёр. Тўйтепада ва вилоятда маълумот тўлдирдим. Кечикаябди видео пост. Сабаби майда деталларгача кичик фактларгача бойитябман. Умуман инкор этиб бўлмас далиллар йиғябман. Хеч қандай раддия ҳам оқлай олмайдиган пост тайёрлашга уринябман. Шу сабаб озроқ кечикябди. Шошмаймиз... Пост дахшат бўлади.


Медиа ва Рақамлаштириш...

Тез кунда, (балки яқин соатларда) коррупция,  оилавий "огород",  кўринмас одамлардаги катта маошлар.

Ҳар бир эътирозим учун ўнга яқин гувохлар ва фактлар келтираман!

Воқелик инстаграмда 145 минг обуначига эга каналимда ёритилади.  kun.uz  сайти билан ҳам гаплашиб қўйдим.  Кенгроқ ёритиш учун. 

Видео жойлангач ишни юқори ташкилотлар қай тарзда олиб боради,  меҳнат инспекцияси қай тарзда шаффоф ёндашади,  барчасини ёритамиз.

Сокрашения масаласи алоҳида кўриб чиқилади. Эски, фидоий ва профессионал ишчиларни сокрашения қилиб, янгиларни олиб қолиш меҳнат кодексининг қайси бандида бор?

Менга қарши нимадур қилинса автоматик чиқадиган постлар ҳам аллақачон  тайёр.  Унда исмлар ва рақамлар аниқ келтирилган. 

Бу постда қайси ташкилот ҳақида гап кетаётганини айтмадим.
Чунки унда қизиғи қолмайди.

Демак жуда оз қолди.  Жудаям.  Катта шов шувга тайёр туринг.

Пост қайси ташкилотга аълоқадор деб ўйласангиз, ўша ташкилот ҳодимларига постни ташлаб қўйинг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ишхона....

У ўзи нима? Аллоҳ томонидан берилган ризқни ишлаб топиладиган жой. Ризқни эса биров сиздан тортиб ололмайди.

“Ерда ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир."

Барча ишдан бўшатилган профессионал хамкасбларим каби мени ҳам кетар чоғим яқин. Буни ўзим умуман истаганим йўқ. Яхши хотиралар билан бир қаторда ёмон хотиралар ҳам талайгина.
Хаммаси ҳақида кейин гаплашамиз. Узоқ гаплашамиз!

(Видеодаги хона аввал ижод билан қайнарди...)


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу гаплар айни вақтда мени номимдан гапирилябди.


Бир куни қарға ва булбул бахслашиб қолибди.

Кимнинг овози чиройли?  Албатта иккови ҳам ўзининг овози зўр эканини айтибди.  Шунда қарға:  қишлоқ томон учамиз,  йўлдан биринчи учраган жонзотдан кимнинг овози чиройли эканини сўраймиз, дебди.  Агар сенинг овозинг хунук бўлса битта кўзингни чўқиб оламан дебди қарға. Булбул рози бўлибди. Ахир аниқку, унинг овози энг зўри. Йўлда кетишётса уларга эшшак учрабди. 

Кимнинг овози чиройли деб иккала қуш сайрай кетибди.  Эшшак қушларни овозини эшитибдида,  қарғанинг овози чиройли дебди.  Шу захоти қарға булбулнинг битта кўзини чўқиб ўйиб олибди.
Булбул дўстларининг олдига йиғлаб учиб борибди ва бўлган воқеани айтиб берибди.  Бу гапларни эшитган бошқа қушлар айтибди,  хафа бўлма булбулжон,  яна битта кўзинг борку умуман хафа бўлма дейишибди. 

Шунда булбул айтибди, — мен битта кўзимдан айрилганим учун йиғлаётганим йўқ. Бу хаётда ишимизга эшшаклар бахо қўяётганидан хафа бўлябман...


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ризқни Аллоҳ беради. Бандаси эмас.


Мен ҳам кўп галпарни гапиргим келади, ёзгим келади. Лекин сукут сақлашни маъқул кўраман.


Forward from: Агро хаёт
Инсон табиатни қадрлай билиши, ундан завқ, баҳра олиши кераклигини биламан. Шуни ҳам тушуниб етиш керакки, инсон – табиатнинг бир парчаси, табиат унга яшаш учун берилган макон, яшаганда ҳам фақат бир марта ақл ва завқ билан яшаши керак.
Яшаганда ҳам келажак учун сувни, ерни ва табиатни асраши шарт. Табиатни қандай қилиб асраш, тупроқ соғлиги ҳақида қайғуриш, қурғоқчилик, техникавий тараққиёт келтириб чиқарадиган кулфатлардан ҳимояланиш тўғрисида бош қотиришдан аввал маънавий маънода инсон қандай қилиб инсон бўлиб қолажагини, нафақат ақл-идрокли мавжудот шаклида эмас, балки ҳис қиладиган, виждонли инсон қандоқ бўлиши кераклигини билмоқ керак.  Шундагина биз табиат ҳақида,  ерни эртаси ҳақида қайғурамиз.

https://t.me/agro_hayot


Бугундан ўша дахшатли иссиқ бўладиган саратон бошланди. Чилла бошланди. Лекин Ўзбекистон иқлими календар билан хисоблашиб ўтирмайди. Апрель ойида қор ёғиши, декабрьда +20 илиқ бўлиши ҳам мумкин.

Бугун ҳам мана Тошкентни булут қоплади. Ҳаво салқин.


У эртага тавба қиламан деди. Эртадан Ҳақ йўлга қайтаман деди, эртадан намоз ўқийман, яхши амалларни бошлайман деди сўнгра ухлади ва қайтиб уйғонмади...


Аллоҳ — бўл дедими, бўлади!


Forward from: QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
GILOS BOGʻLARIDA MEVALARNI TERISH JARAYONLARI QIZGʻIN DAVOM ETMOQDA

🍒Gilos yetishtirish 10 ming yillik tarixga ega. Atirgullilar oilasiga mansub bu danakli meva daraxti jahonning koʻplab mamlakatlarida, shu jumladan, Oʻzbekistonda ham qadim zamonlardan ekib kelinadi. Gilos yuz yilgacha yashaydi va har bir tupi 300 kilogramgacha hosil beradi.

2022-yilning yanvar-iyun oylarida xorijiy davlatlarga gilos eksport qilgan hududlar orasida Farg‘ona viloyati 12,4 ming tonna gilos bilan respublikada yetakchi bo‘lgan.

👉Batafsil

#gilos #hosil #fermer_xojaligi #Fargona

Vebsayt • Telegram • Facebook • YouTube • Instagram


Forward from: Агро хаёт
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Буғдойзор ортига қуёш ботишини тасвирга олдик.

Фото муаллифи:
@Shokirnabiyev🧠
@rustam3706🎥
@AzizToretto🚗
@abdisattoroof💻

Видео ғояси @organic_gardenn🌱

Кадр ёқдими?  👍


Forward from: Агро хаёт
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда чигирткалар кўпайиб кетгани ҳақида видео тарқалди.

Бу видео катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Лекин мен ажабланганим йўқ. Чунки чигирткалардан бир неча йилдан бери азият чекаман. Видеодаги холатдан ҳам кўпроқ чигирткалар галасини кўрганман.

Улар қишлоқ хўжалигидаги деярли барча экинларга жиддий зарар етказади.
Тарқаган видеода тасвирлар хира, айнан қайси чигиртка турилигини аниқлаш қийин. Лекин катта эхтимол бу Осиё чигирткаси, Қизилқум чигирткаси ёки воҳа чигирткаси.

Номидан маълумки булар махаллий чигирткалар.  Четдан кириб келмаган.  Доим Ўзбекистонда яшаган.  Фақат сўнги йилларда улар кўпайиб кетди. Чигирткалар кўпайиши бир неча йил аввал бошланган.

Улар фақат  Ўзбекистонда эмас, араб давлатлари, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари ҳамда Туркманистонда ҳам қишлоқ хўжалигига катта тахдид солмоқда. Тасдиқланмаган ҳабарларга кўра сўнгги йилда чигирткалар дунё миқёсида қишлоқ хўжалигига сал кам миллиард доллар атрофида зарар етказган!

Видеода кўриш мумкин паррандалар чигирткани еб юрибди. Ха, чигиртканинг қотили бу паррандалар ва қушлар. Лекин иқлим ўзгариши сабаб хилма хиллик йўқолиб кетябди. Чумчуқлар ва кўплаб қушлар кескин камайган.

Чигирткага қарши курашиш ҳақида аввал пост жойлаганмиз.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

http://t.me/agro_hayot


Forward from: Агро хаёт
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳар доим актуал бўлган мавзу.
Гилос ҳосили кўп бўлиши учун нима қилиш керак ?

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

http://t.me/agro_hayot


Ўзбекистон худудида экиш учун тавсия этиладиган ўрик навлари:

Қандак, Субҳоний, Исфарак, Кўрсодиқ, Руҳи Жуванон, Хурмои, Шалах, Юбилейний Навоий ва ҳ.к.

Кўчатларни экишга тайёрлаш ва экиш. Кўчатларни экишга тайёрлашда аввало, томорқа майдонида сувнинг юриши ҳисобга олиниб, ер яхши текисланади. Майдоннинг ҳар квадрат метрига 6–10 кг гўнг (чиринди), 200–250 г фосфор, 100–120 г калий ва 150–200 г аммонийли азот ўғити солиниб, чуқур (25–30 см) ҳайдалади.

Ўрик 6×5 м (суғориладиган бўз тупроқларда) ва 4×4 м (шағалли-қумли тупроқларда) схемасида эрта баҳорда – февраль охири–март ойи бошларида экилади. Кўчат экиш учун чуқурлиги ва кенглиги 60×60 см бўлган чуқурчалар ковланади. Чуқур қазишда тупроқ устки қисмининг 20–25 см қатлами ўранинг бир томонига, қолган қисми иккинчи томонига олиб қўйилади.

Ўрага 350–400 г фосфор, 30–40 г калий ўғити ҳамда 8–10 кг чириган гўнгни тупроқ билан аралаштириб солиб, кейин кўчат экилади. Кўчатни экишдан олдиндан тайёрлаб қўйилган шалтоққа (янги мол гўнги тупроқ билан 1:1 нисбатда аралаштирилиб, қаймоқсимон масса тайёрланади) ботириб олиш лозим.

Кўчат ўрага тик ҳолда қўйилиб, тупроқ билан кўмилади. Кўчатни пайванд қилинган жойи тупроқдан 4–5 см юқорида қолиши керак. Кўчат экилгандан сўнг ҳар бир чуқурга тўлатиб сув қуйилади. Шунда тупроқ зичланиб, ниҳол яхши кўкаради. Тупроқ чўккандан сўнг кўчат атрофига тупроқ солиб, тўлдирилади. Кўчатлар тупроқнинг намлигига қараб вақти-вақти билан суғориб турилади.


Италия тоғли ҳудудларида қўй боқувчи чўпонлар баҳор, куз ойлари пода ичида баъзан битта, иккита балким учта хачир ёки бўлмаса эшак олиб юришган, қияликларда яхши юради, деб.

Улар чўпонларни олиб юришмайди. Уларнинг алоҳида вазифалари бўлади. Улар ҳеч кимни олиб юрмайди, лекин вазифаси бор.

Бу вазифа ўзи нима эди?

Баҳор ва кузда янги туғилган қўзичоқларни хачирлар ва эшаклар хуржунларда олиб юришган.
Қўзичоқлар узоқ масофага юра олишмайди, чарчаб қолишади. Уларнинг нозикларини олиб юриш учун эса эшаклар керак бўлган. 

Тоғлик ва қиялик жойларда янги қўзилар дара ичига йиқилиб ағнаб кетиши ҳам мумкин бўлган. Шу сабаб хачир ва эшаклар подалар ичида боқилган. 

20 last posts shown.

132

subscribers
Channel statistics