🇰🇷
Жанубий Кореянинг Улсан шаҳрига тўғридан-тўғри ишчи жалб қилиш лойиҳасининг амалий қисми бошланиш арафасидаЖорий йлнинг 30 ноябрь куни Миграция агентлиги директори ва Корея Республикаси делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда бошланғич даврда
“Hyundai Heavy Industries” компанияси учун
350 нафар ишчини мамлакатимиздан жалб қилиш бўйича
келишувга эришилган эди. Бу гал, Миграция агентлиги директори ўринбосари
Азим Ҳусанов, Корея Республикаси бандлик ва меҳнат вазирлиги Инсон ресурсларини ривжлантириш (HRD Korea) минтақавий бўлими бошлиғи
Park Jin Young ва Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби
Jo Hyun Hae хоним ушбу лойиҳа деталллари ҳақида гаплашиб олди.
Таъкидландики, “Hyundai Heavy Industries” компаниясига борадиган 350 нафар ишчининг 100 нафари Е-7 (махсус малакага эга бўлган ишчи) визаси асосида тўғридан-тўғри Улсан шаҳар ҳокимлиги таклифига кўра ишга жойлаштирилади.
Ушбу лойиҳа Кореянинг “Бандликка рухсат бериш тизими”даги
16 давлат орасида биринчилардан бўлиб Ўзбекистон билан йўлга қўйилмоқда. Агарда бу ердан борадиган ишчилар Корея қонунчилигини бузмаса, ўзларидан яхши таасурот қолдирса,
Е-9 визаси тизимидаги катта ўзгаришларга сабаб бўлади, дейилди мулоқотда.
@uzmigration