Олий суд Пленуми қарори кодексдан устунми ёки Олий судга қонун чиқариш ваколати берилганми?!
2024 йил 16 декабрь куни Олий суд Пленумининг 36-сонли “Ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорнинг 5-банди 3-хатбошисида “Суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш жиноят аниқланган пайтдан бошлаб тамом бўлган ҳисобланади” деган қоида киритилди.
Бу қоида амалдаги Жиноят кодексига бутунлай зид.
Чунки ЖК 13-моддасида “Агар ушбу Кодекс моддасида ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир қилиш пайти жиноят тамомланган пайт деб ҳисобланган бўлса, ижтимоий хавфли қилмиш бажарилган пайт жиноят содир қилинган вақт деб топилади. Агарда ушбу Кодекс моддасида жиноий оқибат юз бериши билан жиноят тамом бўлган деб ҳисобланган бўлса, жиноий оқибат юз берган пайт жиноят содир этиш вақти деб топилади” деб белгиланган.
Жиноят кодексида жиноят аниқланган пайтда жиноят тамом бўлган деб ҳисобланадиган жиноятлар ҳақида қоида йўқ.
ЖК 229-1-моддаси 2-қисмида “Суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш” жинояти ҳақида сўз юритилади. Диспозиция мазмунидан бу жиноят ЖК 13-моддасига асосан ҳаракат содир қилиш пайтида тамом бўлади.
Пленум қарори кўплаб айбсиз инсонларни айблаш учун катта йўл очиб беради. Чунки “Суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш” 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни билан кодексга киритилган. Унгача бу ҳаракатлар жиноят ҳисобланмаган.
Эндиликда 2021 йил август ойигача, масалан, 2015 йилда суғориладиган ерда қурилиш ишларини амалга ошириб эгаллаб олган шахслар ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин.
Ҳозирда ер балансида суғориладиган ер сифатида турган ер участкаларига уй-жой қуриб олган фуқароларнинг аксарияти бу ерларни ўзича эгаллаб олмаган. Бу ишлар ўша пайтдаги ҳокимлар ва кадастр ходимларини иштирокисиз бўлмаган. Кимдир кимгадир ерни сотган, у эса ҳозирги эгасига ўтказган. У эса 9-10 йил аввал уй қурган.
Энди эса Пленум қарори шу охирги одамни жавобгарликка тортиб, уйини бузиб, ерини олиб қўйишга шароит яратиб бермоқда. Аслида бу одам уйини қурганда бу ҳаракат ҳатто жиноят ҳисобланмаган.
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈