Бугун Олий судда адвокатлар билан Олий суд раисинг очиқ мулоқоти ўтказилди. Эркин форматда ўтказилган учрашувда Олий суд раҳбарияти билан адвокатларнинг соҳадаги муаммолар бўйича фикрлари ва таклифлари юзасидан фикр алмашилди. Жуда яхши учрашув бўлди.
Учрашувда Олий суд раиси томонидан билдирилган айрим фикрлар:
– Прокурор кўпинча судга иш билан яхши танишмасдан келади, судья ҳам иши кўплигидан доим ҳам 10-15 томлик ишларни ичига киришга улгурмаслиги мумкин. Адвокат эса ишни ичига кириб ўрганиб чиқади. Шундай ҳолларда судьялар адвокатлардан фойдаланиши керак.
– Яхши судья доимо адвокатни эшитади.
– “Адолат” электрон тизимидаги техник камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур ишлар амалга оширилмоқда.
– Суд тизимидаги тафтиш инстанциясини такомиллаштириб, ҳудудий судлар ташкил этиш бўйича таклифлар берилган, бироқ иш маблағ масаласига тақалганлиги учун бу йўналиш тўхтаб турибди.
Қисқаси, бизни қийнаб келаётган айрим масалалар бўйича шу жойнинг ўзида бир ҳулосага келдик, айримлари эса Олий суд раҳбарияти томонидан ўрганиб чиқиладиган бўлди. Ўзим ҳам бир нечта муаммолар ҳақида фикрларимни билдирдим. Бу ҳақда кейинроқ батафсил тўхталаман.
Учрашув ташкилотчиларига алоҳида ташаккур билдирамиз, фақат бундай учрашувлар доимий ташкил этилса, янада самарали бўларди. Бу учрашувда Олий суд ва Олий суд раиси ҳақидаги фикрларим анча ижобий тарафга ўзгарди деб айтиш мумкин. Бахтиёр Исломов мен ўйлагандан кўра анча илғор фикрлайдиган раҳбар экан деган хулосага келдим.
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈