⚖️
ТЎЙ ТЕЗЛАШИБ КЕТТИ, ЛЕКИН НИКОҲ ГУВОҲНОМАСИНИ ОЛГАНИМИЗ ЙЎҚ..
⚡️САВОЛ;
Шу йили 28-декабрь санасига тўй кунимиз белгиланган эди. Келиннинг яқин қариндошларидан бири оғир касаллиги сабабли улар тўйни яқин кунларда ўтказиб юборайлик дейишяпти. Шу каналда қонуний никоҳ гувоҳномаси бўлмаганларга шаръий никоҳ хам ўқилмайди деган хабарни ўқиган эдим ва ФҲДЁ бўлимларидан никоҳ гувоҳномасини бир ой бўлмасидан олиш мумкин деб хам ёзган экансизлар. Бизни ариза ташлаганимизга энди 17 кун бўлди. Саволим шуки, бизни ҳолатимизда никоҳ гувоҳномасини тезроқ олишимиз учун қандай йўл тутсак бўлади ?
⚡️
ЖАВОБ;
Оила кодексининг 13-моддасининг учинчи қисмида, никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади деб кўрсатилган.
➖Ушбу модданинг 4-қисмида эса, узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар хам никоҳ тузишга рухсат бериши мумкинлиги келтирилган.
➖Ундан кейинги қисмда, алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкинлиги назарда тутилган.
✏️Демак, юқорида келтирилган асосларга кўра никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномани ариза берилганидан кейин бир ой тўлиқ ўтмасдан хам олиш мумкин. Фақат озгина расмиятчилиги бор! Сизни ҳолатингизда ўша келин тарафдаги яқин қариндошнинг ҳақиқатда касаллигини ФҲДЁ бўлимига исботлаб бериш керак бўлади. Бунинг учун ўша шахсни касаллигини тасдиқлайдиган бирорта тиббий маълумотнома олиб келиб ФҲДЁ бўлимига тақдим қилишингиз керак ва масала ҳал. Бошқа узирли сабаблар бўлганда хам тартиб шундай, яъни ўша сабабни тасдиқлайдиган хужжат билан ишни муддатидан олдин битириш мумкин.
каналга уланиш учун👇👇
👉 @advokat_yurist_maslaxati