Advokat IMKON-NUKUS


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


🏢IMKON-NUKUS
✅Telegram kanalımız: @advokat_tairov
🗣Tanıslarıńızdı mirat etiń
Gruppamız @tairov_advokat_chat
Tel: +998913071980
Murájaatlarıńızdi 👉 @tairov_advokat_bot usi botqa jiberiń

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Амалдаги жарималар миқдорлари:

🔒 Тақилмаган камар: 187 500 сўм

🩺 Техник кўрик ёки биринчи ёрдам тўплами йўқлиги: 187 500 сўм

📜 Ҳужжатсиз ҳайдаш: 375 000 сўм

📄 Суғуртасиз ҳайдаш: 375 000 сўм

🚦 Қизил чироқда ўтиш: 750 000 сўм

🅿️ Ноқонуний парковка: 750 000 сўм

🇺🇿 Давлат рақамисиз ҳайдаш: 1 875 000 сўм

⚡️ Тезлик (+20 км/соат): 375 000 сўм

⚡️ Тезлик (+20-40 км/соат): 1 875 000 сўм

⚡️ Тезлик (40+ км/соат): 3 375 000 сўм

🚫 Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланиш: 3 750 000 сўм

🍺 Маст ҳолатда ҳайдаш: 9 375 000 сўм ва 3 йилгача ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш

🎨 Рухсатсиз ранг бериш: 9 375 000 сўм

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Ўзбекистонда 1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам тан олинади

✔️Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда ижтимоий карта тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.

Бунда банкларда, нотариал идораларда, аэропортларда ички рейсларни рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи поездларга чиқишда, давлат, корпоратив ва бошқа хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, электрон хизмат кўрсатиш ҳамда фуқароларни қабул қилишда тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қиладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларда бир қатор ҳужжатларнинг қоғоз шакли талаб этилмайди.

Жумладан:
Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти;

Ўзбекистон фуқаросининг идентификацияловчи ID картаси;

ҳайдовчилик гувоҳномаси;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома;

никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома;

транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);

пенсия (нафақа) гувоҳномаси;

фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ID картаси);

ногиронлик тўғрисида маълумотнома;

транспорт воситасининг мажбурий суғурта (фуқаролик жавобгарлиги) бўйича суғурта полиси;

олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжат;

талабалик гувоҳномаси;

якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;

ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома;

турар жой объектларининг кадастр паспорти;

жисмоний шахснинг шахсий автомототранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома.

Мазкур ҳужжатларнинг порталдаги электрон шакллари ҳам тан олинади.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Бугунги кунда Ўзбекистонда:

➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 155 минг сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 минг сўм;
➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 минг сўм;
➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 834 минг сўм;
➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – 920 минг сўмни ташкил қилади.

❗️Мамлакатимизда тўланаётган ўрта ойлик иш ҳақи қарийб 5,2 млн сўмни ташкил этади.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Эртадан ишга

❗️Эртага, 3 январь — барча учун иш куни

Бугун Янги йил байрами муносабати билан берилган кетма-кет 6 кунлик дам олиш кунлари тугайди.

3 январь — барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

❗️Президент қарорига кўра, жорий ҳафтадаги шанба куни (4 январь) ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун ҳам иш куни ҳисобланади. Чунки улар айни шу кун ҳисобидан бугун (2 январь) дам олишди.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Янги йил байрамида ўзбекистонликлар 6 кун дам олади

⚡️Президент қарори билан, ҳафтасига 6 кун ишловчилар кетма-кет 5 кун (29 декабрь – 2 январь) дам оладиган бўлди. Ҳафтасига 5 кун ишловчилар эса қаторасига 6 кун (28 декабрь – 2 январь) дам олишади.

🔷 28 декабрь, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;

🔷 29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

🔷 30 декабрь, душанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабрь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

🔷 31 декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

🔷1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

🔷 2 январь, пайшанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Марказий банк бир банкда бир кишига очиладиган карталар сонини бештагача чеклашни режалаштирмоқда

⚡️Банк карталари билан шубҳали операцияларнинг олдини олиш, жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақ ва карталарнинг фирибгарлик схемаларида иштирок этишини камайтириш мақсадида битта банкда 5 тагача ва барча банкларда 20 тагача карта (виртуал ва кобейджинг карталарини ҳисобга олган ҳолда) бериш таклиф этилмоқда.

Бунда ушбу талаб хорижий валютада очилган банк карталарига татбиқ этилмайди.

Бугунги кунда банк карталарига эга бўлган жисмоний шахсларнинг қарийб 97 фоизи (22 млн) 5 тагача, 3 фоизи (770 минг) 5 тадан 20 тагача, 0,03%и (7 минг) 20 дан ортиқ карталарга эга.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Ўзбекистон—Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий қилинди

⚡️Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазир ўз саҳифасида маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлари фуқароларга икки мамлакатга 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи битимни имзолади.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Ўзбекистонда 1 декабрдан қандай ўзгаришлар кучга кирди?

⚡️Меҳнат мигрантлари учун касблар ва хорижий тилларга ўқитиш курслари ташкил этилади
Миграция агентлиги таълим ташкилотларига хорижда ишлашни истаган фуқароларни касбларга ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича буюртмалар жойлаштиради.

⚡️Ичимлик суви учун тўловлар фақат электрон шаклда қабул қилинади
Соҳада шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупцион ҳолатларга барҳам бериш мақсадида республика миқёсида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтилади.

⚡️Камбағал оилалар реестри шакллантирилади
“Маҳалла еттилиги” томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади.

⚡️Уй-жойни яхшилаш учун кредитга аризалар қабули бошланади
Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратишга аризалар қабули бошланади.

⚡️Ижтимоий тўловлар – “Ижтимоий карта” орқали
Янги тайинланадиган ижтимоий тўловлар, хизматлар ва имтиёзлар, шу жумладан, протез-ортопедик буюмлар ва реабилитация техник воситаларини харид қилиш “Ижтимоий карта” ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда ижтимоий карта орқали амалга оширилади.

⚡️Авторақамлар учун тўлов қилиш осонлаштирилади
Эндиликда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рақамлар бериш бўйича мурожаат қилиш ва тўловни амалга ошириш ЙҲХХ мобил иловаси, расмий веб-сайти, Call-маркази ёки ЯИДXП орқали амалга оширилиши мумкин.

⚡️Ҳимоя ордерини бериш ҳолатлари кенгайтирилади
Бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича мурожаат қилинганда ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери ташаббус тартибида берилади.

⚡️Мажбурий ижро бюроси “Мажбуриятлар реестри”ни юритади
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминловчи “Мажбуриятлар реестри” институти жорий этилади.
Бунда:
- қарздор мол-мулки йўқлиги сабабли ундирув амалга ошириш имконияти бўлмаганда, у ҳақидаги маълумотлар мажбурий тартибда реестрга киритилади;
- қарздор ҳақида маълумот реестрга киритилгандан кейин унга нисбатан ижро иши доирасида қўлланилган барча чекловлар сақлаб қолинади;
- реестрга киритилган қарздорнинг мол-мулки ва пул маблағлари аниқланганда мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилади.

⚡️Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни баҳолаш тизими жорий этилади
Фермер ва деҳқон хўжаликларининг нуфузини ошириш, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга кўмаклашишга қаратилган “мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни баҳолаш” тизими жорий этилади.

@ADVOKAT_TAIROV  👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot  👈Мүрәжат Ушын


Президент таклифи билан Ўзбекистонда 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг якшанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига асосан, байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Шунга кўра, байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;
9 декабрь, душанба барчага қўшимча дам олиш куни;

10 декабрь, сешанба барчага иш куни.

@ADVOKAT_TAIROV  👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot  👈Мүрәжат Ушын




Qarindoshlar bemalol birga ishlashi mumkin boʻlgan tashkilotlar roʻyxati tasdiqlandi

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Қонунчиликдаги янгиликлар:

🔹Иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологиялар жорий этилади ➖ Манба: (ПФ-155-сон, 14.10.2024 й.);

🔹Ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати янада такомиллаштирилади ➖ Манба: (ПФ-156-сон, 14.10.2024 й);

🔹Стартап лойиҳалар экотизими янада ривожлантирилади ➖ Манба: (ПҚ-357-сон, 14.10.2024 й.);

🔹Рақамлаштириш соҳасидаги экспортчи корхоналар қўллаб-қувватланади➖ Манба: (ПФ-157-сон, 14.10.2024 й.);

🔹Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши янада оширилади ➖ Манба: (ПФ-159-сон, 16.10.2024 й);

🔹Сунъий интеллект технологиялари ривожлантирилади ➖ Манба: (ПҚ-358-сон, 14.10.2024 й.);

🔹“Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди ➖ Манба: (ПҚ-362-сон, 16.10.2024 й.);

🔹Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови ➖ Манба: (Ф-53-сон, 17.10.2024 й.);

🔹Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилади ➖ Манба: (ЎРҚ-976-сон, 17.10.2024 й.);

🔹Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг манзилли ва самарали ижтимоий ҳимоя қилиниши кучайтирилади ➖ Манба: (ЎРҚ-977-сон, 18.10.2024 й.);

🔹Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизим такомиллаштирилади ҳамда уларнинг сифати оширилади ➖ Манба: (ЎРҚ-977-сон, 18.10.2024 й.).

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Қонунчиликдаги янгиликлар:

🔹Прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти самарадорлиги янада оширилади➖ Манба: (ЎРҚ-968-сон, 30.09.2024 й.);

🔹Маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилаётган фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб этилишининг олди олинади ➖ Манба: (ЎРҚ-967-сон, 27.09.2024 й.);

🔹Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилади ➖ Манба: (ПФ-151-сон, 30.09.2024);

🔹Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишидаги субсидиялар мақбуллаштирилади ➖ Манба: (ПҚ-344-сон, 30.09.2024 й.);

🔹Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг яна бир Конвенциясини ратификация қилди ➖ Манба: (ЎРҚ-969-сон, 02.10.2024 й);

🔹Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳалари янада такомиллаштирилади ➖ Манба: (ПФ-149-сон, 26.09.2024 й.);

🔹Мактабгача таълим сифати ва самарадорлиги янада оширилади ➖ Манба: (ПФ-152-сон, 30.09.2024 й.);

🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан боғчалар раҳбар ва педагогларини рағбатлантиришга рухсат этилади ➖ Манба: (ПФ-152-сон, 30.09.2024 й.);

🔹“Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди ➖ Манба: (ЎРҚ-970-сон, 03.10.2024 й.);

🔹Кучли таъсир қилувчи моддаларни интернетда тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш учун жавобгарлик белгиланди ➖ Манба: (ЎРҚ-971-сон, 05.10.2024 й.);

🔹Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсати такомиллаштирилади ➖ Манба: (ПҚ-347-сон, 04.10.2024 й.);

🔹Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-345-сон, 30.09.2024 й.);

🔹Реимбурсация дастури асосида берилган дориларнинг қиймати бюджетдан қоплаб берилади ➖ Манба: (619-сон, 02.10.2024 й.);

🔹Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилади ➖ Манба: (629-сон, 04.10.2024 й.).

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Ҳозирги кунда Ўзбекистонда:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

@ADVOKAT_TAIROV  👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot  👈Мүрәжат Ушын


332-1-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби

Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

ушбу Кодекснинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


1-октябрдан ошган жарималар нархи

👉 @ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


2024 йил 1 октябрдан БХМ миқдори ошиши муносабати жарималар ҳам ошмоқда. 

• Хавфсизлик камарини тақмаслик: 187 500 (ҳозир 170 минг сўм);

• Биринчи тиббий ёрдам тўплами, жилет, ўт ўчириш мосламаси, огоҳлантириш учбурчаги ва техник кўрик йўқлиги учун жарима: 187 500 (ҳозир 170 минг сўм);

• Автомобилни ҳужжатсиз бошқариш: 375 000 (ҳозир 340 минг сўм);

• Автомобилни суғуртасиз ҳайдаш: 375 000 (ҳозир 340 минг сўм);

• Қизил чироқдан ўтиш: 750 000 (ҳозир 680 минг сўм);

• Рухсат этилмаган жойда тўхташ: 750 000 (ҳозир 680 минг сўм);

• Автомобиль бошқарув пайти қўл телефонида суҳбатлашиш ва фойдаланиш: 1 млн 125 минг сўм  (ҳозир 1 млн 20 минг сўм);

• Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1 млн 875 минг сўм (ҳозир 1 млн 700 минг сўм);

• Белгиланган тезликдан ошиш (+20 км/соат): 375 000 (ҳозир 340 минг сўм);

• Белгиланган тезликдан ошиш (+20-40 км/соат): 1 млн 875 минг сўм (ҳозир 1 млн 700 минг сўм);

• Белгиланган тезликдан ошиш (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм (ҳозир 3 млн 60 минг сўм);

• Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм (ҳозир 3 млн 400 минг сўм);

• Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш (ҳозир 8 млн 500 минг сўм);

• Ойналари рухсатсиз қорайтирилган транспорт воситасини бошқариш: 9 млн 375 минг сўм (ҳозир 8 млн 500 минг сўм).

• Бир йил ичида такроран Ойналари рухсатсиз қорайтирилган транспорт воситасини бошқариш: 7 млн 500 минг сўм (ҳозир 6 млн 800 минг сўм).

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын

20 last posts shown.