🎤
МИБ ходими мурожаатларни ҳал қилмаса кимга мурожаат қилиш керак?Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 30-майдаги ПҚ–3016-сон қарорига 4-илова билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисида”ги низомга 9-бандига мувофиқ:
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш Мажбурий ижро бюроси (МИБ)нинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, низомнинг 12-бандига кўра суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш соҳада МИБ жавобгар ҳисобланади.
Шунга кўра ижрочи сиздаги ҳолат бўйича суд ҳужжатини унда қандай тартибда ёзилган бўлса, шундай тартибда ижро этиши керак.
Агарда президент қарорида кўрсатилган талабларни МИБ ходими бажармаётган бўлса, бу ходимнинг ноқонуний хатти ҳаракати, ҳаракатисизлиги юзасидан тегишли тартибда прокуратура идораларига мурожаат қилиш ҳуқуқингиз бор!
✈️
Бизни сахифаларимизни кузатиб боринг, манфаатли бўлса тарқатишни унутманг.
@advokat_azizullo