ADOLAT SDP NAVOIY


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


O'zAdolatSDP Navoiy viloyat Kengashining rasmiy sahifalari:
🔰Veb sayti: https://adolat.uz
Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100082990715763

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Масъулияти чекланган жамиятлар фаолияти такомиллаштирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида масъулияти чекланган жамиятлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Қўшма_йиғилиш

Коррупцияга қарши курашишда партия ва унинг фракцияси олдида турган устувор вазифалар белгиланди


Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий Кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ва ташаббуслардан келиб чиқиб, партия ва унинг фракцияси олдида турган асосий йўналишлар белгилаб олинди.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Адолат_газетаси
#Депутат_муносабати

Коррупцияга қарши кураш Умуммиллий ҳаракатга айланади


Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий Кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида билдирилган кенг кўламли ташаббуслар биз, парламент аъзоларини том маънода сергакликка ундади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, жамиятда энг кўп ва қизғин муҳокама қилинадиган коррупцияга қарши курашиш масаласи илк маротаба янги форматда, давлат раҳбари иштирокида кўриб чиқилиши кучли сиёсий иродани намоён қилди.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Adolat № 9_2025.pdf
4.2Mb
⚖️ «Adolat» газетасининг 2025 йил 7 март кунги 9 (1526)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу сонда:

✅ Коррупцияга қарши кураш Умуммиллий ҳаракатга айланади;

✅ Жанубий Осиёдаги ишончли ШЕРИК

✅ Назорат кучайтирилади, муаммолар ҳал бўлади

✅ Комбинатда улуғвор лойиҳалар амалга оширилмоқда

✅ Менинг оппоқ сочли мунис фариштам, онам

✅ Аёл! Нақадар қудратлисан, нақадар улуғ!

✅ «Қиз болалигим учун Оксфордда ўқишимга рухсат беришмаган...».


©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎞 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Адолат” СДП Марказий аппаратида ўтказилган байрам тадбиридан видеорепортаж

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак, барча соҳаларда коррупцияни босқичма-босқич енгамиз – Ислом Ҳамроев

Президент раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий Кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этган «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев мамлакатимизда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш йўлида сезиларли ижобий ўзгаришлар бўлаётганини таъкидлади.

Партиямиз фаолига кўра, бугун коррупцияга қарши кураш умуммиллий ҳаракатга айланаётгани туфайли кутилаётган натижаларга, албатта, эришилади.


Батафсил юқоридаги лавҳада 👆

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Forward from: Robaxon Maxmudova
#ТАБРИК

ҲУРМАТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ХОДИМЛАРИ!


Бугунги касб байрамингиз муносабати билан Сиз, азизларни самимий табриклаймиз!

Сизлар доимо инсонлар ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли вазифани бажариб келмоқдасиз.

Мамлакатимизда табиий ва техноген хатарларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш йўлида сизларнинг мардонавор хизматларингиз беқиёсдир.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг кўплаб ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишдаги фаол ҳамкорлигингиз ва ташаббускорлигингизни алоҳида қайд этамиз.

Жумладан, партиямиз ташаббуси билан кўп йиллардан буён анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!” беғараз донорлик хайрия акцияларида соҳа ходимларининг бемор болажонлар ҳаётини сақлаб қолишдаги олийжаноб саъй-ҳаракатлари ҳамда беминнат кўмаги кенг жамоатчилигимиз учун чинакам ибратдир.

Сана муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фидойи ва заҳматкаш барча ходимларини, ишчи-хизматчиларини самимий муборакбод этамиз.

Юртимиз равнақи, фуқароларимиз фаровонлиги йўлида амалга ошираётган ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |


Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши, Ўзбекистон "Адолат" СДП туман Кенгаши хамда сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари томонидан Пахтакор МФЙ Турон кўчасида обод маҳалла, обод кўча ва обод хонадон тамойили асосида тарғибот ишлари олиб борилди


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Adolat-8_2025.pdf
3.9Mb
⚖️ «Adolat» газетасининг 2025 йил 28 февраль кунги 8 (1525)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу сонда:

✅ Назорат кучайтирилади, муаммолар ҳал бўлади;
✅ КРЕДИТ СОҲАСИДАГИ ФИРИБГАРЛИКЛАРГА ЧЕК ҚЎЙИЛАДИ
✅ Кенг қамровли шериклик истиқболлари
✅ Йўл талашиб…
✅ Истиқлолни орзу қилган миллатпарвар аллома
✅ Беруний ва Ибн Сино ўртасида илмий ёзишмалар бўлганини билаcизми?
✅ АДОЛАТ бор жойда тараққиёт БАРҚАРОР БЎЛАДИ 30 йилдан буён “Адолат” партияси аъзоси, Жиззах вилоятидан илк Олий Мажлис депутатлигига сайланган Мўътабар Содиқова билан суҳбат
✅ ЖИСМОНИЙ ФАОЛЛИК ва ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ.


©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Таълим муассасаларида ижтимоий тенглик” ижтимоий лойиҳаси амалиётга кенг татбиқ этилаётганлиги ва жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги эътиборга молик.

Навоий вилояти Навбаҳор тумани 19-умумтаълим мактаби биносида Ўзбекистон "АДОЛАТ" СДП Навбаҳор туман Кенгаши раиси, маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ёшлар иштирокида жорий 2025 йилнинг 22 феврал куни ўтказилган “Ўқувчилар маънавияти ва кийиниш маданияти” мавзусидаги йиғилиш айни шу мавзуга бағишланди. Йиғилишда таъкидланганидек, таълимга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда унинг самарали бажарилишида муносиб иштирок этиш, таълим муассасаларида ижтимоий тенгликни таъминлаш, мактаб ўқувчилари орасида ижтимоий тенгликни таъминлаш ва бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлиги бўйича аниқ режа асосида ишларни ташкил қилишга келишилди.



11 last posts shown.