Дилором Тошмухамедова доимий асосда ишловчи сенатор бўлади
2018 йил 11 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори сифатида ишлаб келган Дилором Ташмухамедова Вазирлар Маҳкамасининг 14 февралдаги қарорига мувофиқ, бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилинди.
Дилором Ташмухамедова бундан буён доимий асосда ишловчи сенатор сифатида Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттириши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз Дилором Ташмухамедова 2001-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, 2005-2008 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Биринчи котиби сифатида фаолият юритган. 2008-2014 йилларда Қонунчилик палатаси Спикери сифатида фаолият олиб борган.
👉http://adolat.uz/partiya/dilorom-toshmuhamedova-doimij-asosda-ishlovchi-senatorga-ajlanadi