Forward from: RakursUz
Курашларда чиниққан блогер депутат бўлди
Хабарингиз бўлса керак, бир неча блогерлар депутатликка ўз номзодини қўйган эди. Шулардан бири Обиджон Латипов. Унинг “тақдири” қайта сайловда ҳал бўлди. Обиджон Латипов Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига бўлиб ўтган депутатлик сайловида ғалаба қозонди. Табриклаймиз!👍👍
Танимаганлар учун: Обиджон Латипов – асл касби шифокор. Жамоатчилик фаоли, блогер. Ҳур фикрли, исталган мавзуда сиз билан гаплаша оладиган инсон. Кўплаб телевизион кўрсатув ва ток-шоуларнинг доимий фаол иштирокчиси.
Мазкур сайловларда ҳам у жуда фаол ишлади. Тарғиботнинг максимал даража профессионал даражада бўлишига интилди. У тайёрлаган тарғибот воситалари – плакатлар, флаерлар, роликлар, жонли мулоқотларгача...
Обиджон Латипов сайловнинг ҳаққоний ўтиши учун қатъий курашди, деталларигача эътибордан четда қолдирмасликка интилди. Мана, “Адолат”чи мақсадига эришди. Курашларда чиниқиб, шаҳар кенгаши депутати этиб сайланди.
Ўзи бу йигитнинг Олий Мажлисга депутат бўладиган сиёҳи бор эди. Ҳа, майли, шаҳарга ҳам шунақа инсонлар керак-ку, тўғрими?!
Кейинги “қайноқ беш йиллик”да дўстимизга сабр-тоқат, куч-қувват ва муваффақият тилайман!
Уланинг ва улашинг: 👉@RakursUz
https://t.me/obidjonlatipov