БАЙРОҒИМИЗ — МИЛЛИЙ ЎЗЛИК ВА ИФТИХОР РАМЗИ!
Азиз ҳамюртлар!
Қадрли ватандошлар!
Бугун биз давлатимиз солномасидаги муҳим сана – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кунни нишонлаяпмиз. Байроғимиз – мустақиллигимиз тимсоли, азалий орзуларимиз, эркинликка интилишларимиз ва буюк келажакка бўлган ишончимиз мужассам бўлган муқаддас рамздир. Барчангизни ушбу қутлуғ айём билан чин қалбимдан табриклайман!
Ҳақиқатан ҳам, ҳар бир миллат учун байроқ – фақат ранглар ва белгилар мажмуи эмас, балки тарих, миллий ғурур ва маънавий қадриятларнинг юксак тимсоли ҳисобланади. Байроғимизда аждодларимизнинг жасорати, истиқлолимизнинг шарафли йўли ва буюк тараққиётга интилиш руҳи акс этган. У ҳилпираган ҳар жойда миллий ғурур ва халқимиз иродаси ўз ифодасини топади.
Ҳурматли юртдошлар!
Маълумки, 1991 йил 18 ноябрь куни халқимиз ўзининг мустақиллик тимсолларидан бири – давлат байроғига эга бўлди. Ўтган йиллар мобайнида байроғимизнинг ҳар бир ранги, ҳар бир белгиси миллий маънавиятимиз тимсолига айланди.
Байроғимиз бугун нафақат юртимизда, балки халқаро майдонда ҳам юксак қадрланаяпти. У спорт ареналарида, халқаро форумларда, илмий анжуманларда ва маданий тадбирларда Ватанимиз шарафини ўзида акслантириб, мағрур ҳилпирамоқда.
Давлат рамзларига ҳурмат – миллий ўзлигимизнинг ажралмас қисми. Бу қадрият барчамиз учун муқаддас бурч ҳисобланади. Байроққа эҳтиром халқимизнинг онги ва маънавияти юксаклигининг ёрқин намунасидир.
Шуни ҳам қайд этиб ўтиш керакки, “Адолат“ социал-демократик партияси ёшлар ўртасида давлат рамзларига ҳурматни оширишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурмоқда. Таълим муассасаларида давлат рамзлари бўйича тарғибот тадбирларини ўтказиш, ёшлар онгида миллий ғурурни шакллантирувчи махсус дастурларни амалга ошириш шулар жумласидандир.
Миллий байроғимиз қабул қилинган кун барчамизга муборак бўлсин! Ватанимиз байроғи ҳамиша юксакларда мағрур ҳилпирайверсин!
Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube