Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Андижон_вилоят_Кенгаши
Андижонда “Адолат” боғи”га асос солинди
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида келгуси йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили” деб эълон қилиш тўғрисидаги таклифини юртдошларимиз қўллаб-қувватламоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши фаоллари бугун айни шу чақириққа жавобан “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида кузги кўчат экишга киришдилар.
Партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ҳам олиб бориляпти. Жамоатчилик орасида она табиатни асраб-авайлаш, ободонлаштириш ва тозалов ишларини ташкил этишга қаратилган суҳбатлар ўтказиляпти.
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube

— Она табиат дарахтлар билан бойитилади, - дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов.
— Агар ҳар биримиз йилда бир тупдан кўчат эксак олам яшилликка бурканади. Давлатимиз раҳбарининг таклифи замирида ҳам айни шу мақсад ётади. Бугун вилоятимизда ташкил этилган кўчат экиш ҳаракатига шу сабаб биринчилар қаторида қўшилдик. Биз эккан кўчатлар келгусида яратиладиган “Адолат” боғи”га асос бўлади.