𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


* * *
Ёдингдами, айтчи сен туғилган он,
Барча хандон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагилки кетар чоғингда,
Барча гирён қолсин сен боргил хандон.
© Абдураҳмон Жомий
https://t.me/Adabiyot_olami

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шу шеърни жуда яхши кўраман, кўп ҳиргоя қилиб юраман негадир...

БАХИЛЛИК

«Мен!» деб бонг урасан шому саҳарда,
Гўё ҳаққонийдек айтар сўзларинг.
Ҳаммани бир хилда кўрсанг агарда,
Тешилиб қоларми сенинг кўзларинг.

Йўлнинг чеккасида мажруҳ бир инсон,
Мадад сўраб турар сендан эҳтимол.
Мабодо узатсанг унга парча нон,
Қўлларинг майишиб, бўлармикан шол.

Қаршингда турибди ёш бир истеъдод,
Балки оламшумул бўлажак даҳо.
Бир оғиз сўз айтиб, берсанг гар имдод,
Тилларинг кесилиб қолгаймикан ё?

Бир сиймо илмнинг бўлмиш сардори,
Балли, эл-юртига олиб келмиш шон.
Сен уни қутласанг кўплар қатори,
Чиқиб кетармикан танангдаги жон.

Афсуски, яхшилар тортади кулфат,
Ёмонлар ғолибдир, ётар қалашиб.
Йўқдир бундайларда зарра фазилат,
Инсон номин олган улар адашиб!

© Абдулла Орипов шеъри
🎤 Абдувоҳид Сувонов ўқиди
#архивдан
https://t.me/Adabiyot_olami


“...Чорлагандай бўлар кимдир олисдан,
Наҳотки сенмисан ўшал алдамчи...”

© Мухтор Комил шеъри
https://t.me/Adabiyot_olami


БИЛМАДИМ...

Юракнинг бир банди узилган кеча,
Асрлар қадарли чўзилган кеча,
Чимилдиқ ичида сенинг ўрнингда
Ўзга бир келинчак сузилган кеча,
Йиғладим, йиғладим, йиғладим..

Такдирму бошимда ўйнаган қамчи,
Сочингми армоним учган арғамчи.
Чорлагандай бўлар кимдир олисдан,
Наҳотки сенмисан ўшал алдамчи.
Билмадим, билмадим, билмадим.

Бошимни боғлашди, боғландим, жоним,
Қалбимни доғлашди, доғландим жоним,
Сенинг ҳузурингга бормоқчи бўлиб,
Неча бор чоғландим, чоғландим, жоним,
Бормадим, бормадим, бормадим...

© Мухтор Комил
https://t.me/Adabiyot_olami


Баъзан ҳаётдаги шерикларимиз, умр китобимизнинг биргина саҳифасини ҳам эгаллолмайдиганга ўхшаб кетади.

© Габриэль Гарсиа Маркес 
http://t.me/Adabiyot_olami


Инсон гулларни яхши кўраман дейди,  аммо узиб олади;
инсон қушларни яхши кўраман дейди, аммо қафасга солади;
инсон жониворларни яхши кўраман дейди, аммо занжирбанд этади...

Кимдир сени яхши кўраман деса, қўрқиб кетаман...

© Жан Морис Кокто, Француз адиби
http://t.me/Adabiyot_olami


© Рислиғой Ҳотамова шеъри
🎤 Озодбек Назарбеков ижросида
http://t.me/Adabiyot_olami


© Рислиғой Ҳотамова шеъри
🎤 Феруза Шамс ўқиди
https://t.me/Adabiyot_olami


“...Баҳорлар ёз бўлди,
Ёз кузга етди...”

© Рислиғой Ҳотамова
🎤 Рислиғой Ҳотамова
https://t.me/Adabiyot_olami


“...Жон бўлиб яйратмадим,
Танда жон сендан узур.
Савоб деб тўкилмадинг,
Тоза қон сендан узур -
Ёр дединг - ёр бўлмадим,
Ёрижон сендан узур!..”

© Рислиғой Ҳотамова
🎤 Рислиғой Ҳотамова
https://t.me/Adabiyot_olami


Сени осон топмадим қизим.
Этим суягимдан узиб, топганман.
Оғриқли кунларда узун тунларда
Неча бор уйқумни бузиб, топганман.

Эски кийимларга ўралиб қолдим,
Сени маликадек юришинг учун.
Хавотирдан ўлдим кўчага чиқсанг,
Эсон-омон уйга келишинг учун.

Мен эмас-ми жонинг оғриганида
Жони чиққудайин тепангда турган.
Битта гул берганга бинолар қўйма,
Мен эмасми, сенга умрини берган.

Юзимизни ерга қаратма қизим.
Юзимиз офтобга кўриниб турсин.
Шундай ҳаёли бўл, шундай иболи
Битта қараганга билиниб турсин.

Қушдек оғзимда дон ташидим сенга,
Қушдек учиб кетсам чоранг йўқ болам.
Тош отсанг ҳам нон деб териб егувчи,
Сени яна бошқа онанг йўқ, болам.

Бахтимга бахтли бўл, доғингни кўрмай.
Қошимга ўсма қўй кўнглимни кўтар.
Бир овоздан десин сени кўрганлар,
Яхши қиз туғади, яхши оналар.

© Рислиғой Ҳотамова
https://t.me/Adabiyot_olami


ОШИҚЛАРГА  ЎЛИМ   ЙЎҚ

Эрам каби бўстонинг гулзорига йўлим йўқ,
Қўлларингдан тутмоққа журъат қилар қўлим йўқ,
Сенсиз ўзим йўқдирман, сенсиз куним-туним йўқ,
Ўлай десам ўлмадим, ошиқларга ўлим йўқ.

Энди пинҳон қаддингни соғинмоққа маҳкумман,
Ошиқман-у, ошиқлик даъвосидан маҳрумман,
Дарди бедаво ошиқ давосидан маҳрумман,
Ўлай десам ўлмадим, ошиқларга ўлим йўқ.

Тунлари чўғ устида куйиб кетди бир жоним,
Куюк дилнинг кулгуси рост бўларми, жайроним,
Мажнундан баттар хароб бўлганида бу ҳолим
Ўлай десам ўлмадим, ошиқларга ўлим йўқ.

Энди мени қоп-қора тун севсин, сен севмасанг,
Хазон ёки кўнглимдек қул севсин, сен севмасанг,
Нега яшаб юрибман қадди гул, сен севмасанг,
Ўлай десам ўлмадим, ошиқларга ўлим йўқ.

Тупроқ бўлай, лоақал изинг тушиб ўтар-ку,
Товонинг қучиб олсам, кўзинг тушиб ўтар-ку,
Сўз билан койиб қоқсанг, сўзинг тушиб ўтар-ку,
Ўлай десам ўлмадим, ошиқларга ўлим йўқ.

©Рислиғой Ҳотамова
https://t.me/Adabiyot_olami




* * *
Гулим, баҳоримиз, ёзимиз ўтди.
Чалинди, чалинди, созимиз ўтди.
Нима ўтган бўлса, розимиз, ўтди.
Энди ғунчаларни кузатмоқ қолди

Шамолларга бир-бир баргимиз бердик.
Ёмғирларга хушбўй бағримиз бердик.
Офтоблар куйдирди рангимиз бердик,
Энди дардларимиз тузатмоқ қолди.

Ортимизда қолар боғлар омонат,
Кўнглимизни эзган доғлар омонат.
Ёнма ён ўтирган чоғлар омонат,
Ҳар лаҳзамиз аяб, безатмоқ қолди.

Шукр, баҳорларнинг тафтини сездик,
Умр дарёсида ёнма ён суздик.
Ўтар дунё экан, ўтишин билдик,
Энди дуога қўл узатмоқ қолди.

Гулим, охиратни безатмоқ қолди.

© Рислиғой Ҳотамова
https://t.me/Adabiyot_olami


ОНА

Мен узр сўрасам, сиздан сўрайман,
Қора сочингизни қор қилдим она.
Этак-этак фарзанд туғиб бермасдан,
Сизни набирага зор қилдим она.

Етаклаб юрмадим қўлингиздан мен,
Кўрсатмадим катта дунёни сизга.
Энди йиғлаганда кўзим ачишар,
Юрагимнинг ичи тўлгандир тузга.

Ҳажга элтай десам, етмади пулим,
Етганида, сизда қолмади мадор.
Яхши фарзандмасман, шу - катта айбим,
Бошқа айбим билан нима ишим бор.

Ташвиш эмас дунё камлари менга.
Қизиқмас баланди, жарлари менга.
Онам қаридилар, шу менинг ғамим.
Бир чақадир бошқа ғамлари менга.

Нафратим қўзғайди кирмаган ақлим,
Она сиз бахтимсиз, сиз мени завқим.
Ёнингиздан сира кетмай ўтирай,
Қулдек адо қилай, узулмас қарзим.

Жаҳаннам оловин ўчиринг она.
Менга ҳаёт сувин ичиринг она.
Боладек ҳиқиллаб, йиғлаб сўрайман
Бахтсиз фарзандингиз кечиринг она.

© Рислиғой Ҳотамова
http://t.me/Adabiyot_olami


Қошинг қора, кўзларинг қора,
Юлдузисан қайси осмоннинг?
Эслолмасанг ўзим эслатай,
Боласисан Ўзбекистоннинг!
Қачон келдинг бу ерга ўзи?
Не мақсадда дайдиб юрибсан?
Анчагина улғайибсан-ку,
Қорайибсан, озиб-тўзибсан!
Жилғаларсиз дарё қурийди,
Дарёйингни қўйма қуритиб…
Юр, барини эслаймиз бирга,
Айлантирай қўлингдан тутиб.
Ёдингдами бешигинг, ўғлим,
Ундан ҳали ҳидинг кетмаган.
Маҳаллангнинг йўлига қара,
Босиб ўтган изинг кетмаган.
Ана, онанг тандир ёнида
Ёпаяпти сен учун кулча.
Этагидан ажрамасдинг-ку,
Соғинтирдинг сен уни бунча?
Аканг билан учирган варрак
Боқ, осмондан тушолмаяпти.
Опанг сени соғиниб, йиғлаб,
Тишлаганин ютолмаяпти!
Охирги бор қачон эшитдинг,
Тўйлардаги ёр ёрни, ўйла!
Бор, хаёлан дўстларинг билан,
Ўртага туш, қулоч ёз, ўйна.
Ҳайит байрамини соғиниб,
Оқиздинг-ку кўзинг ёшини,
Сенга асраб чарчади янганг,
Арафанинг ширин ошини.
Қара, ўша таниш чойхона,
Чойлашиб гашт қилар кексалар.
Кўрдинг, отанг кулолмаяпти –
Йўлга қарар, сени ахтарар.
Амманг, холанг, амакинг, тоғанг,
Тарқатяпти сумалакларни.
Наҳот соғинмадинг, жон болам,
Наврўздаги камалакларни?
Қара, бувинг қадди букилиб,
Ушоқдайин бўлиб қарибди.
Бир кўришга улгурмикансан?
Хасталаниб, ётиб қолибди.
Болам, дейсан тилингда минг бор,
Қўлингда даст кўтаролмайсан.
Кечирса ҳам бир кун аёлинг,
Сен ўзингни кечиролмайсан.
Мусофирнинг қабри бўлмайди,
Мусофирнинг қадри бўлмайди!
Мусофирнинг мусофирликдан
Ўтадиган дарди бўлмайди.
Тиш қайрама, ёмон дема ҳеч,
Сени катта қилган Ватанни!
Ким дейдилар эшигин бузиб,
Бешигини тепган одамни?
Яшолмайди новда илдизсиз,
Томиринг сув ичган ерга бор!
Отанг қурган йўлларни яшнат,
Уй олдига яна бир уй сол.
Яхшилик қил, юртингни яшнат,
Қўлдан берма шундай имконни,
Сен ҳеч кимдан кам эмассан, бил,
Боласисан Ўзбекистонни.

© Рислиғой Хотамова
http://t.me/Adabiyot_olami




* * *

Олдин, уйлар тор эди,
Тандир, ўчоқ бор эди.
Лекин шу тор уйларда
Ҳамма бахтиёр эди.

Ўлса, номус ор учун
Ўлар эди йигитлар.
Дўстликни жой-жойига,
Қўяр эди йигитлар.

Ота-она олдида,
Бола эркаламасдик.
Бировнинг гуноҳини
Ёпардик, пулламасдик.

Қарздор ёнидан атай,
Ўтмас эди, қарз берган.
Талабадан калтак еб,
Бош эгмасди дарс берган.

Меҳмон келиб қолар, деб
Ёпилмасди эшиклар.
Пул учун, шуҳрат учун,
Айтилмасди қўшиқлар.

Эди дедим, дедиму
Юрак бағрим эзилди.
Бу суратлар эскирди,
У тасмалар узилди.

Қайтмас энди у дамлар.
Аямайди аламлар.
Одамлигин унутиб,
Бормоқдадир одамлар.

© Рислиғой Ҳотамова
https://t.me/Adabiyot_olami


#ТАВАЛЛУД

Ижод жуда қизиқ нарса, айниқса масофадан туриб, кимнидир ижодини зимдан кузатиб яшаш унданда қизиқ...

Бугун дилбар шоира, ўзининг тоза, самимий шеърлари билан, ошиқ қалбларни юрагидан жой олган инсон, юртимизнинг савияли санъаткорлари томонидан ижро қилинган шеърлар муаллифи, Рислиғой Ҳотамованинг таваллуд куни.

Рислиғой Ҳотамова кам кўринадиган ижодкорлардан, камсуқум, камтар, ҳуда - беҳуда, чиқишлари йўқ. Тадбирларда ҳам кўп кўриниш бермайди, аммо шеърларини мароқ билан мутолаа қиласиз...

Ҳурматли Рислиғой опа, сизни ижодга бўлган муҳаббатингиз, меҳрингиз ҳеч қачон сўнмасин. Жуда кўп шеърларингиз халқ оғзида юради, қўшиқ бўлиб куйланган ва ҳиргоя қилиб юришади десам хато бўлмас...

Аллоҳ икки дунё азиз қилсин!..
Ҳурмат билан, укангиз:
© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami


ШУБҲА

Яйраб ўтган экан, аслида, билсам,
«Йилдан йил баттар» деб
Ҳасрат этганлар.
Ўтмишга бугунни бир қиёс қилсам,
Бизга қийинроқдир —
Кундан-кун баттар.

Энди минбарларга талпинма, тамом,
Миллий масалани қўзғама, сира.
Ўлса ўлиб кетар ўзбеки калом,
«Улуғлар» кўнглини қилмагин хира.

Яссавий, Ҳазиний қўлёзмасин от,
Тез эсдан чиқаргин
Фитрат, Чўлпон...ни.
Нимасин англардинг?
Яхшиси — йўқот,
Сақлашдан не наф бор уйда Қуръонни.

Ҳали имонсизлар сафи зич, қалин,
Пасткаш, майдакашнинг
Қилмиши — йирик.
Ўлди деяпсанми?
Қаҳҳор Сталин
Икки бор кўмилган бўлса ҳам тирик!

Шартта айтаверма тилга не келса,
Бошга бало бўлар исёнкор шеърлар.
Бир пайт «халқ душмани»
Дейишган бўлса
Бу кун «қайта қуриш душмани» дерлар.

Имкон туғилсаёқ қасос олишар,
Уларнинг пайт пойлаб туришгани чин.
Балки нишонлашни истаб қолишар
Машъум қатли омнинг олтмиш йиллигин?

Жонингни оғритар бу ҳадсиз хўрлик,
Ақлингни бир бора ишлата билсанг:
Бу қандоқ кўрлигу
Бу қандоқ зўрлик —
Кўрсатма бўйича эътиқод қилсанг?!

Йўқ, йўқ,
Хато кетма. Бу гаплар қалтис,
Замон кўтармайди уларни, ахир.
Энди икки ёшда қизинг Тўмарис,
Бешикда ётибди ўғилчанг Темур.

Менга нима бўлди?
Қўрқяпман нечун
У оғир йилларни кўрмаган бўлсам?
Бадном этилмаган, ўлмагани чин
Уруғ аймоғимдан биронта одам.

Шунда ҳам нимадир тилимни тийиб,
Ерга оёғимни босар маҳкамроқ.
Шу боис юраман бошни сал эгиб,
Қора тун негадир туюлади оқ.

Бу лаънати кучни енгмасам бўлмас,
Йўқса боса келиб, енгар муқаррар.
О, унда йилдан йил,
Кундан кун эмас,
Ҳар лаҳза лаҳзадан бўлади баттар!

© Аъзам Ўктам
https://t.me/Adabiyot_olami


ҒУРУР...

«Ғайри юртларда ғайридинларнинг кирини ювишдек паст ишларда хор бўлиб юрган оналари ва оталари, болалари ва қизлари бор юртга раҳбар бўлишдан ор қиламан»...

© Аднан Мендерес.
1950/ 1960-йил Туркия бош вазири.

https://t.me/Adabiyot_olami

20 last posts shown.