😎
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган яна бир муҳим қадам ташланди🔍Президентимизнинг
янги фармони тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор муҳим чора-тадбирларни ўз ичига олади.
🔍Хусусан, 2028 йил 1 январгача қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва фойда солиғи ставкалари оширилмаслиги қатъий белгиланди. Бу тадбиркорлар учун барқарорлик яратади ва узоқ муддатли режалаштириш имконини беради.
🔍2025-2028 йилларда тикув-трикотаж, чарм-атторлик ва поябзал ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди.
✈️ Фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар 2025 йил 1 апрелдан ҚҚС тўловчилари қаторига қўшилади.
🔍Бу фармон тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ички ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва халқаро рақобатбардошликни оширишга хизмат қилади.
🔍
Шаҳноза Холмаҳаматова,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси.