AkmalBurxanov⚖


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Korrupsiyaga qarshi kurashish Agentligi direktori Akmal Burxanovning telegram kanali.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қадрли ва мунис опа-сингиллар, мўътабар оналар!

Сизларни бугунги баҳор ва нафосат байрами билан самимий табриклайман!

Сизларга баҳорий табассум, мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, ҳаётингиз доимо қувончга тўла бўлишини тилайман!

Бизларга меҳр-оқибат улашиб, келажамигиз ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келаётганингиз учун барчангизга чуқур ҳурмат-эҳтиром ҳамда энг эзгу тилакларимни билдираман!

@aburxanov


2025 йил 5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда коррупциянинг олдини олиш бўйича белгилаб берилган энг муҳим вазифа ва мақсадлар:

▫️Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари таркиби тўлиқ янгиланиб, уларга вилоят халқ депутатлари кенгаши раислари раҳбарлик қилади;

▫️Соғлиқни сақлаш, Қурилиш, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот”нинг комплаенс-назорат тузилмаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ўтказилади;

▫️Комплаенс-назорат тузилмалари тўғридан-тўғри биринчи раҳбар билан ишлайди;

▫️Давлат идораларидаги тўғридан-тўғри харидлар 2 карра қисқартирилади;

▫️Давлат харидларида қонунга зид ҳолатларни сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш ва олдини олиш бўйича электрон тизим ишга туширилади.

▫️Давлат харидларида товарларнинг ўртача бозор нархлари кўриниб турадиган электрон платформа яратилади;

▫️Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар кучайтирилади;

▫️Инвестиция лойиҳаларида халқаро коррупцияга қарши стандартлар жорий этилади;

▫️Йирик аукцион шартларини рақобатдошлик экспертизасидан ўтказиш йўлга қўйилади;

▫️Давлат хизматчилари реестри шакллантирилади;

▫️Кадрларнинг коррупцияга мойиллигини ўрганиш амалиёти жорий қилинади;

▫️Давлат идораларидаги хизмат автотранспортларини миллий автомобилларга ўтказиш чоралари кўрилади;

▫️Давлат хизматчиларининг мол мулки ва даромадларини декларация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади;

▫️Ноқонуний бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади;

▫️Киберкоррупцияга қарши самарали курашиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база яратилади;

▫️Коррупциявий жиноятларнинг аниқ рўйхати, коррупциявий жиноятларни фош этишга ёрдам берганларни рағбатлантиришни назарда тутувчи қонун қабул қилинади;

▫️Мактабларда “Тарбия” фани доирасида ҳалоллик, бировни ҳақига хиёнат қилмаслик каби эзгу ғоялар содда тилда тушунтириб борилади;

▫️Талаба ва ёшларнинг коррупцияга қарши лойиҳалари, стартап ва инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилади;

▫️Коррупцияга қарши курашиш Виртуал академиясида 2025 йилда 2 миллион аҳоли бепул ўқитилади.

▫️Нодавлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашишга оид лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга ҳар йили 10 миллиард сўмдан ажратиб борилади.

@aburxanov


3-4 февраль, 2025 йил
Малайзия (Куала-Лумпур, Путражая).

@aburxanov


Давлат хизматида адолатли иш ҳақи ва рағбатлантириш механизмларини жорий қилиш давлат идораларининг жозибадорлигини ошириш ва коррупцияни олдини олишнинг самарали воситаларидан бири ҳисобланади.

@aburxanov


Давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади.

Бу эса давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради.

@aburxanov


Forward from: Antikor matbuot kotibi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Pora olma, duo ol!

Korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirishda zamonaviy usullardan foydalanish o‘ta muhim!

Quvonarlisi, ko‘plab ijodkorlar tomonidan turli kreativ ishlanmalar doimiy ravishda jamoatchilikka taqdim etib kelinmoqda.

Xususan, @Habikatura tomonidan yana bir bor “Shum bola” obraziga murojaat qilinibdi. Korrupsiya mavzusi oson, tushunarli qilib tushuntirilgan.

Stikerlar to‘plamini yuklab oling va do‘stlar, yaqinlar bilan yozishmalarda foydalaning.

Bu orqali korrupsiya illatiga qarshi targ‘ibotda Siz ham ishtirok eting!


Yuklab olish: https://t.me/addstickers/ShumBolaAntikor

@SherzodSaparov


Бундан бир йил аввал Тошкент шаҳрида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Минтақавий платформа ишга туширилган эди.

Ўтган давр мобайнида Платформа доирасида Марказий Осиё давлатларининг коррупцияга қарши курашувчи идоралари ўртасида ўндан ортиқ қўшма лойиҳалар амалга оширилди, ўзаро тажриба алмашиш асосида БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш чоралари кўрилди.

Куни-кеча Қозоғистоннинг Остона шаҳрида мазкур Платформанинг 1-конференциясини ўтказдик. Унда Марказий Осиёлик ҳамкасбларим билан нафақат қилинган ишлар, балки келгусида биргаликда амалга ошириладиган режаларимизни муҳокама қилиб олдик.

Умуман олганда, коррупцияга қарши курашишда минтақа давлатларининг якдиллиги, мамлакатларимизда бу борада сиёсий ироданинг мавжудлиги ва ушбу иллатга қарши саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришдан манфаатдор эканлигимиз тобора глобал тус олиб бораётган коррупция иллатига қарши нафақат миллий даражада, балки минтақавий доирада ҳам курашишда ўзининг ижобий самарсини беради.

Шунингдек, тадбирга меҳмон сифатида таклиф қилинган Коррупцияга қарши курашиш идоралари халқаро ассоциацияси президенти, Гонгконг Коррупцияга қарши курашиш мустақил комиссияси раҳбари Дэнни Ву билан ўтказилган музокарада Ўзбекистоннинг мазкур халқаро тузилмага аъзолик масаласи, шунингдек, Гонгконг давлати билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдик.

@aburxanov


Сайлаш ҳуқуқи орқали давлат ва жамият ҳаётини янада яхши томонга ўзгартириш имкониятидан фойдаланинг!

Бугун мен нафақат ўзим, балки фарзандларим келажаги учун ҳам овоз бермоқдаман.

Адолатли ва фаровон келажак учун овоз беринг!

@aburxanov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бугун Адлия вазирлигининг “Имкон” ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳаси доирасида тайёрланган "Матонат" фильми тақдимоти бўлиб ўтди.

Реал воқеа ва реал қаҳрамонлар иштирок этган фильмда ишонч, ўзаро оқибат ва қатъият билан қандай натижаларга эришиш мумкинлиги, давлат хизматчисининг ўз вазифасини виждонан ва сидқидилдан бажариши кераклиги, вазирликлар ва нодавлат ташкилотлари "барчаси инсон қадри учун" тамойили асосида халққа қандай хизмат қилиши кераклиги акс этган.

Фильмни барчага, айниқса, давлат хизматчиларига кўришни тавсия қиламан.

Фильм эртадан бошлаб Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқларида ҳамда телеканалларда намойиш этилар экан.

@aburxanov


Бугун “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ISO 37001:2016 Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими халқаро сертификатини қўлга киритди.

Мазкур сертификат ташкилот фаолияти коррупцияга қарши кураш менежменти тизимининг халқаро стандартларга мувофиқлигини билдиради ҳамда барча даражадаги бошқарув аппаратига шаффофлик ва очиқликни таъминлаш юзасидан катта масъулият юклайди.

Ўтган давр мобайнида ташкилот фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда бир қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилди.
Хусусан, халқаро стандартлар талаби бўйича 17 та ички идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди, комбинатнинг 947 та функциялари баҳолашдан ўтказилиб, коррупция хавфи юқори бўлган вазифа ва функциялардаги коррупция хавфи даражасини минималлаштириш чоралари кўрилмоқда, ташкилотда қабул қилинган ички идоравий ҳужжатлар коррупцияга қарши ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 283 та камчилик ёки номувофиқликлар қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилди.

Натижада комбинат 95 та давлат органлари ва ташкилотлари орасида коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги рейтингида 4-ўринни, “Очиқлик индекси”да эса 5-ўринни эгаллади.

Агентлик бундан буён ҳам барча вазирлик ва идораларда коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини ошириш ва манзилли чораларни кўришда ташкилий-услубий қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдираман.

@aburxanov


Юртдошларимизнинг жаҳон шоҳсупаларига чиқиши, ватанимиз байроғининг баланд кўтарилиши ва мадҳиямизнинг жаранглаши бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Албатта бунинг негизида энг аввало, Давлатимиз раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси, спортчиларимизнинг матонати ва халқимиз жипслиги ётибди.

Коррупция ва адолатсизликка нисбатан муросасизлик муҳитининг шаклланаётгани, соҳаларга ажратилаётган маблағларнинг тўғри ва мақсадли йўналтирилаётгани мана шундай ютуқларнинг бардавом бўлишига хизмат қилади.

Юртимиз янада юксалаверсин!

@aburxanov


Forward from: Antikor matbuot kotibi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Ислоҳотчи раҳбар, Янги Ўзбекистон асосчиси, халқаро майдонда улкан нуфузга эга атоқли давлат арбоби". Президент Шавкат Мирзиёев - Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий унвони соҳиби.

@SherzodSaparov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан 2024 йилги 1-очиқ стипендия танлови эълон қилинди.

Ушбу стипендия иқтидорли ёшлар учун давлатимиз томонидан берилган катта имкониятдир.

Танловдан муваффақиятли ўтганларга хорижий олий ўқув юртларида таълим олишлари учун виза олиш, транспорт (бориш-келиш), хорижий мамлакатда яшаш, овқатланиш, транспорт, зарур ўқув ва илмий адабиётлар харид қилиш, мақолалар ва илмий адабиётларнинг электрон базасига обуна бўлиш, тиббий суғурта каби харажатлар Жамғарма томонидан қоплаб берилади.

Танлов комиссияси аъзоси сифатида танлов жараёнларининг тенг имкониятлар асосида, шаффоф ва адолатли ўтиши учун барча чораларни кўрамиз.

@aburxanov

13 last posts shown.