Abror Pir Muhammad


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси "Тиббий Қўмита" раиси, адиб, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр (Муҳаммадович) Пирриевнинг расмий телеграм канали.
instagram.com/abrorpirmuhammad

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Имтиҳон топшираркан, ортидан келган оила аъзолари айрим талаба учун далда, бошқа бирлари учун эса қўшимча босим...

Абдуқодир мисолида, қувватлов мақсадида кузатаётган миллион қора кўзлар, интернет ва "далдачи"лар унга руҳан босим бўлди, деб ўйлайман.

Ҳусанов учун ҳозир айнан "ёлғизлик режимини ёқиш" энг мақбул йўлдир.

@abrorpirmuhammad


Ва ниҳоят Трамп бобо рулда!

У имзолаган илк қарорлар орасида: "Федерал миқёсда фақат икки - аёл ва эркак жинсларининг тан олиниши" ҳақидагиси кўпроқ манзур бўлгандек. Ҳарқалай, ҳали ҳаммаси бой берилмабди.

Трамп бобога омад! У алғов-далғов замонларга қолган Ер юзига тинчлик ва барқарорлик олиб кела олишидан умидвормиз!

@abrorpirmuhammad


Китобдан-да содиқ дўст топилмас!

@abrorpirmuhammad


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Копток тепиб, униб-ўсган юрт чемпионатида совриндор бўлмай туриб, АПЛни забт этган ўғлон! Тасанно!!!

Ўйнасанг 20 ёшингда "Man.City" даражасида ўйна-даа..!

@abrorpirmuhammad


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Уй шароитида "ёпиладиган бонка"ларни очиш даври аллақачон бошланиб улгурди.

Ушбу "бонка"ларни тайёрлаш жараёнида термик ишлов сабаб маҳсулотлардаги фойдали элементлар қисман ўз кучини йўқотиши бор гап, аммо организм учун зарур аксар микроэлемент ва витаминлар яхши ҳолатда сақланади ва айнан ўша термик жараён "шарофати" ила "бонка" ичидаги маҳсулотларда айрим фойдали жиҳатлар каррасига ортади.

Булардан энг асосийси Ликопин моддасидир. У термик ишлов сабаб маҳсулотда бир неча бор ортиш хусусиятига эга. У эса кучли антиоксидантдир. Турфа касалликлар, жумладан онкологик хавфга ғов бўлувчи, холестеринни камайтириб суякни мустаҳкамловчи биргина шу элемент учунгина ҳам қиш бўйи ойи-бувижонлар ёпган "бонка"лардан мазза қилиб еб олсангиз арзийди.

@abrorpirmuhammad


Барча обуначиларимни янги йил билан табриклаш баҳонасида ўрнида маслаҳатни ҳам канда қилмоқчи эмасман.

Байрам арафасида парҳезни бир четга суриб, кун тартибини издан чиқарганингиз аниқ.

Энди эса аста-секин одатий ҳаёт тарзига қайтмоқ даркор. Бунинг учун аввало колган дам олиш кунларидан фойдаланиб, шу кунларда анча сокин бўлиб қолган шаҳримизнинг сўлим гўшаларида сайр қилиш мақсадга мувофиқ. Қолаверса, янги йил кечасидан қолган салат, ширинлик ва турфа ичимликларни бир четга суриб, тўғри овқатланишга ила ўз вақтида ухлашга ётсангиз ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади-қолади...

@abrorpirmuhammad


Юқорида Умумжаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти бўйича инсонда ёшнинг таснифланиши келтирилган.

Қирққа кирмай "тоға" бўлиб олиш-у, олтмишни қораламай "кекса"га айланиб улгуриш ёки ёшингизга мос соғлом ва забардаст кўриниш ўз қўлингизда.

Спортга ошно бўлинг, тўғри овқатланинг, табиийликка интилинг ва қалбингиз каби танангизни ҳам ёшингизга ҳамнафас қилинг.

@abrorpirmuhammad


Қизил денгиз ва табиат...

@abrorpirmuhammad


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Саноқли давлатлардаги каби Мисрда дори-дармонни қалбакилаштириш учун ўлим жазоси белгиланган.

Мазкур омил дори ва витаминларнинг сифатли, ишончли ва арзон нархда бўлишини таъминлагани боис сайёҳларнинг албатта ташриф буюриб ўтувчи манзиллари қаторида дорихоналар ҳам бор.

Дори воситаларини қалбакилаштириш - инсонлар ҳаётига тажовуз каби қаралиши ва албатта энг оғир жазолар ила таъқиб қилиниши ҳар томонлама оқланадиган қарашдир.

@abrorpirmuhammad


Синай ярим ороли манзаралари...

@abrorpirmuhammad


Умр ўтар, вақт ўтар...

Содиқ футбол мухлиси йўллаган сурат.

Рўзномалар даврини эслаб...

@abrorpirmuhammad


Абдумавлоннинг жамоамиздан кетгани камина учун бироз маҳзунли бўлди. Сабаби.., сабаби у жамоамиз дарвозасини қандай қўриқлаганида эмас.., дарвозабонимиз китобхон эди, гапи-сўзи маънили, турли мавзуларда суҳбатлашса арзигулик.

Футболчиларда, айниқса дарвозабонлар орасида бунақа сифатга эгалари кам учрайди.
Майли, нима ҳам дердик, футболчилар тақдири шунақа. Унга омад тилаб қоламиз, фақат мутолаани камайтирмаса бўлгани.

@abrorpirmuhammad


Хурмо мавсуми айни паллада... Унинг қанчалар фойдали эканини билган инсон мавсумида хурмодан тўйиб олиши аниқ.

Хурмо: ☑️ Қонни тозалайди ҳамда эритроцит ишлаб чиқаришни яхшилаб, анемиянинг олдини олади.
☑️ Қонни суюлтириш ва қон томир деворини эластик қилиш ҳисобига инфаркт, инсульт каби касалликлар профилактикаси учун ажойиб восита.
☑️ Кўриш қобилиятини яхшиловчи витамин ва моддаларга тўла.
☑️ Хурмо – болаларимизнинг ақлий фоаолияти учун зарур – йод моддасининг кони ҳисобланади.
☑️ Буйракда тош пайдо бўлиш хавфини кескин камайтиради.
☑️ Хурмо – иммун тизими яхшилаб, юракка қувват берувчи элементларга бойдир.

@abrorpirmuhammad


Suratlar so'zlaganda...

@abrorpirmuhammad


Қонингиз тозаланишини истайсизми? Юрак-қон томир тизимингиз қувватланиб, қалқонсимон без фаолияти яхшиланишини-чи?

Қондаги муҳим элемент – гемоглабин миқдорини ошириш, жигар фаолиятига ижобий таъсир қилиш, иммунитетни ошириш каби қатор фойдали хусусиятларга эга мева бу – ҳозирда бозорларимизда мўл бўлган анордир.

Анор доналари ичаклардан шлак ва токсинларни ювиб ташлайди, таркибидаги эфир мойлари эса организмни витаминларга бойитади.

Шунингдек анор - саратонга ва турфа инфекцияларга қарши туришда организмингиз учун қалқон бўла олади.

Хуллас, мавсумида анордан тўйинг ва қонингизни тозалаб, юрак-қон тизимингизни қувватлаб олинг!

@abrorpirmuhammad


"Турлича қараш"...

@abrorpirmuhammad


Эрталаб Лаосдан ҳамкасбим сим қоқди. Жамоадаги тиббий масалалар юзасидан фикр алмашарканмиз, телефон экранида Лаосдаги легионер футболчимиз – Шохрух Махмудхожиев кўриниш берди...


Лаос чемпиони “Янг элефантс” – “Ёш филлар” футбол клуби аъзоси ҳисобланмиш Шохрух тизза бўғимидаги жароҳат сабаб 1 ойдан буён машғулотлардан чекланган экан. Ҳамюртларини кўриш ила тиббий маслаҳат илинжида термамиз йўлига кўз тиккан Шохруҳга зарур маслаҳат ва ёрдамни бериш борасида тиббий штаб билан келишиб суҳбатни якунларканман, хаёлимдан :”Биз ўзбекларнинг ҳам бормаган юртимиз йўғ-а!?, - деган ўй ўтди.

Турли ўлкаларга борганда легионерларимизга қўлдан келганча ёрдам бериш – термамиз ходимлари учун ажойиб анъана!

@abrorpirmuhammad

20 last posts shown.