🤯
СЎЗДА БОШҚА АМАЛДА БОШҚА(МИ?)
🤦♂️ Айрим судлар ҳали хам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори ва Маъмурий орган видеобаёнотини
АСОС қилиб ноқонуний жарималарни
БЕКОР ҚИЛМАЯПТИ? ⚖️ Олий суд раиси
Бахтиёр Исломов бошчилигидаги Олий суд вакиллари ва адвокатлар ўртасида бўлиб ўтган учрашувда раис айнан мазкур жарима қарорлари борасида Олий суднинг якуний позициясини маълум қилган эди. Маъмурий орган видеобаёнотини
АСОС қилиб ноқонуний жарималарни бекор қилмасликни эса
САВИЯСИСЗЛИК деб бахолаган эди. Хатто бу борада ягона суд амалиётини йўлга қўйишга ҳам келишилган эди. Аммо амалда айрим судлар ҳали хануз хохлаган қарорини қабул қилаяпти.
⁉️ Хўш ўша Вазирлар Маҳкамаси қарори билан нима ўзгартиришлар киритилдики,
ноқонуний фаолият бирданига
қонуний бўлиб қолди...
📑
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомда:а) 28-банддаги «расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар» сўзлари «чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Кўчма фоторадар ва мобиль комплекслардан фойдаланилганда, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилганлигини қайд этиш мазкур Низомнинг 37-бандида кўрсатилган тартибда амалга оширилади»;
в) 32-банднинг иккинчи хатбошисидаги «расмийлаштирилган баённомалар» сўзлари «қабул қилинган жарима солиш тўғрисидаги қарорлар» сўзлари билан алмаштирилсин.🤷♂️ Агар гап мана шу ўзгартиришлар ҳақида кетаётган бўлса, бу ўзгартиришларни ўзи бахсли хисобланадику. Боз устига айнан мана шу ўзгартиришлардан кейин 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорда
бир-бирига ЗИД нормалар пайдо бўлган. Қизиғи, қарордаги бу қарама-қаршиликлар хатто
Адлия вазирлиги эътиборидан ҳам четда қолган. ⁉️ Президент Қарори ва Вазирлар Маҳкамаси қарори талабларига
ЗИД равишда ташкил этилган фаолият натижаси ўлароқ расмийлаштирилаётган жарима қарорлари нега бекор бўлмаяпти...
‼️ Биз ОДИЛ СУДЛОВ ҳақида бонг ураяпмизми, мархамат қилиб АДОЛАТЛИ ҚАРОРЛАРНИ ҳам жойига қўйишимиз керак жаноб қозилар.👉
@abdumalikovich_uzb