Фохиша аёл сабабли тавба қилган йигитнинг қиссаси.
Бир йигит зино қилиш учун фохиша ҳонага борди, фохиша аёл билан учрашиб бирга ҳонага киришди.
Фохиша зийнатланиб, атир сепгач шундай калима айтдики ишонмайсиз лекин у, бу калимани ҳақиқатдан ҳам айтди.
Фохиша: «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деди.
(Арабларда жуда кўп калималар одат бўлиб қолган, ҳатто кофир насроний арабларҳам диний калималарни ишлатишга одатланиб қолган масалан: Аллоҳга қасам, Астагʻфируллооҳ, Лаа илааҳа иллаллоҳ ва ҳоказо калималарни айтиш уларда одатланиб қолишган. Бу фохиша аёл ҳам шу одатланиб қолгани сабаб «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деган ҳалос, бошқа мақсад билан эмас.)
Йигит фохишадан бу калималарни эшитгач қўрқганидан қалтираб кетди чунки, у Буюк Роббисини эслади, сўнг фохишага: «Эй фалончи кийимларингни кийгинда бу хонадан чиқиб кет» деди.
Фохиша аёл: Сенга нима бўлди? Нега ундай деябсан? Деди. Йигит: «Менга буюк зотни ЭСЛАТДИНГ, мен бу буюк Зотга осийлик қилмайман» деди.
Аллоҳ таъоло айтади:
"Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур." (Фурқон сураси, 68 оят).
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
Эй Аллоҳнинг бандаси! "Гуноҳларим кўп, мени гуноҳларимни Аллоҳ кечирмайди, мени ҳатоларим осмонларга етди" дема!
Аллоҳни ушбу оятини билмайсанми?:
Ким ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳмли зот топади. (Нисо сураси, 110- оят).
Яна айтади:
Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар.
Агар тавбангда содиқ бўлсанг Аллоҳни ушбу ваъдасини тингла!
«Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар.» (Фурқон сураси, 70 оят).
Ялқовлик қилма! Эртага қиламан, уйга етиб олай, ин ша Аллоҳ рамазонда тавба қиламан, ҳаж қилганимда қиламан, уйланганимдан кейин қиламан дема! Аллоҳ бандаларини тавбасини ғарғараси келишидан олдин қабул қилади.
Эй Аллоҳнинг бандаси! Балки ажалинг машина миниб кетаётганингда келар, балки ухлаётганингда, балки ўйн кулгув қилаётганингда келибқолар, сен билмайсан.
Аллоҳни ушбу оятини эсла!
«Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади» Бақара сураси, 222 оят).
Араб тилидан таржима қилинди.
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
«Зулматлардан нурга» каналига уланиш учун қуйдаги ликни устига босинг👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE28PO8AbhPtz8TOhwT.me/ZIYO_NUR_UZ
T.me/Qobilqori_uz
T.me/Fozilqori_uz
T.me/Abdulloh_domla_uz
T.me/NuriddinDomla
T.me/Shukrullox_qori
T.me/Hayrulla_Xamidov
T.me/Salohiddin_domla_uz