ZIYO IZLAB | Расмий Канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


ZIYO IZLAB | Расмий канал
Биз билан боғланиш ва саволлар учун @Ziyoizlab_admin1
Youtube: https://youtube.com/channel/UCGazsx1qp3u2uMn56nmOEYQ
Instagram: https://www.instagram.com/ziyoizlab_uz
Tik Tok: https://tiktok.com/@ziyoizlab_uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

☝️🏼Аллоҳ сиздан бирор нарсани олиб қўйса, савоб умидида сабр қилсангиз, ўрнига бундан яхшисини беради.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: 📌"Кимнинг икки суйганини (яъни, икки кўзини) олсам, ўрнига жаннат бераман"; "Кимни бу дунёдаги дўстини олиб қуйсам, у савоб умид қилса, ўрнига жаннат бераман",
деди.
Ўғлини йўқотган киши сабр қилса, абадият диёрида унга ҳамд уйи қурилади. Бу кичик бир мисол, холос. Қолганини ўйлаб кўраверинг.

✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Farishtalar qanday saf tortadilar?

Qurʼoni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid


✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Ulashing
https://t.me/ziyoizlab_uz


Аёлимсиз дунёдаги энг заиф инсонман

Мен уйланган эдим. Аёлим паст бўйли, нимжон қоматли ва менга нисбатан кичик жуссали эди.

Мен эса Аллоҳни инояти ила спортчиларга хос қоматга эга, мушакларим бақувват ва салобатли эдим.

Хотинимнинг бўйи пастлиги учун мен унга кўп маротаба ҳазил-мазаҳ қилиб жиғига тегар, унинг устидан кулар эдим. Масалан, баъзан бирор нарсанинг ортига яшириниб олиб, у келганда қўққисдан олдида пайдо бўлиб қўрқитар эдим. Баъзан эса, унинг кундалик хотираларини қайд этиб борадиган дафтарини олиб, бўйи етмайдиган жойга қўйиб қўяр эдим ва бўйи пастлиги учун ололмай қийналаётганини кўриб ҳузурланиб кулар эдим.

Гоҳида телевизор кўраётганида, гоҳида эса, кечки овқатни тайёрлаётганида уни ҳар хил усулларда безовта қилиб ҳазил-мазаҳ қилар эдим.

Мен ҳазиллашиб уни безовта қилишни жуда яхши кўрар эдим, чунки унинг мендан қасос олишга урингани, лекин бунга кучи етмаганини кўриш ҳам менга завқ бағишлар эди.

Аввал бошида хотиним бундан ёқимли кайфият олганини кўрар эдим. Лекин вақт ўтиши билан у менинг болаларча қилиқларимдан безиб қолаётганини сеза бошладим.

Бир куни ишга бориш учун уйқудан эрта турдим. Қарасам, у нонушта тайёрлаётган экан. Ҳар доимгидек, уни ҳазиллашиб қўрқитдим. Шунда у қаттиқ қўрқув билан:
— Бу гал кечқурун уйга қайтганингизда, мени топа олмайсиз, — деди.

Мен уни ҳазиллашаяпти деб ўйладим, чунки ҳар сафар уни қўрқитганимда у шунақа таҳдид қилар эди.

Бироқ кечқурун уйга қайтиб келганимда, у йўқ эди. Уни чақирдим, у жавоб бермади. Яна ва яна чақирдим, аммо у ҳеч нарса демади.

Ҳамма ерни қидириб чиқдим, лекин уни топа олмадим. Охири ошхонага кириб, бир қоғозга кўзим тушди. Унда:
— Ўзингизни асранг, мен энди қайтмайман, — деган ёзувни кўрдим.

Шунда оёқларим бўшашиб, боса олмай қолдим. Бутун бошли танам қувватсизланиб, ўтириб қолдим, ўзимни ҳудди устимдан муздек сув қуйгандек ҳис қилдим.

Ўша пайтда мен дунёдаги энг заиф инсонлардан бирига айландим.

Ўша кичиккина жуссали, нозиккина хотиним менинг асосий қувват манбаим бўлганлигини, усиз мен ҳеч ким эмас эканлигимни англадим.

Деворга суянганча ўтириб, ҳудди онасини йўқотган гўдак боладай йиғладим...

Бир пайт овқатланиш столи остида қандайдир нарса қимирлаётганини кўриб қолдим ва ўша ердан паст овоздаги кулги эшитилди.

Ҳа, у эди! У ўша ерга яшириниб олган экан.

Шунда мен унга ўзимни отдим ва уни қаттиқ бағримга босиб қучоқлар эканман, кўзларимдан шашқатор ёш оқар эди.

У эса мени қўрқитишни уддалай олганидан қувониб ўзини кулишдан тия олмас эди.

Шундай қилиб, ўғрини қароқчи урди деганларидек, ўзимнинг ҳийлам ўзимга қарши ишлади. Шундагина тушундимки, ўша кучсизгина аёлимсиз мен дунёдаги энг заиф инсон эканман.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ


✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Ҳаё.

Энг гўзал аёл ҳаддини билган, ҳаёси ила безанган, одобини ва иффатини сақлаган, вафосида ўрнак бўлган аёлдир.

✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Ваъдасига вафо қилган хорлик билмайди, виждони тоза инсон афсус қилмайди. Ўлимдан қўрққан инсон ҳаловат билмас, муқаррар ўлимдан ҳеч ким қочиб қутулмас.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечаси туриб намоз ўқиган ва хотинини уйғотган, агар турмаса, юзига сув сепган эрга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Кечаси туриб намоз ўқиган ва эрини уйғотган, агар турмаса, юзига сув сепган хотинга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», - дедилар.
Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можа
ривоят қилишган.


Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари мақбул эканига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Ҳар бир мусулмон эру хотин учун ушбу дуода сўралган Аллоҳнинг раҳматига эришиш қийин эмас. Бунинг учун кечаси қайси бири аввал уйғониб ибодат ҳаракатига тушса, жуфти ҳалолини ҳам бу улуғ ишга таклиф қилиши керак, холос. Агар уйғотилган киши қийналиб тургиси келмаса, юзига сув сепиб юбориш ҳам жоиз экан. Мусулмон эр-хотинлар ана шундоқ бўлишлари керак. Ибодатга, кечалари туриб таҳажжуд намози ўқишга интилишлари, бир-бирларидан орқада қолмай, бир-бирларини ундаб туришлари керак.

✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Домла Ҳиндистоний (р. а) ҳақларида ажойиб видео ролик.

✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


#Намоз_вақтлари  #Tõlaboy

🕌" Муҳаммад Саид Хўжа " Жоме Масжиди (Тўлабой)

«Аҳлингни намозга амр қил ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир»
(Тоҳа сураси, 132-оят).

✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, қиёмат куни сизнинг шафоатингиздан энг саодатманд бўладиган ким?» деган экан. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, сенинг ҳадисга ўта қизиқишингдан шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билган эдим. Қиёмат куни менинг шафоатимдан энг саодатманд бўладиган кимса «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни чин қалбдан (ёки нафсидан) ихлос билан айтган одамдир», - дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.


✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Оталик меҳрининг энг гўзал ифодаси..
"Қизим менинг бир бўлагимдир, уни шубҳага солган нарса мени ҳам шубҳага солади ва унга азият етказган нарса менга ҳам азият етказади!".

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
(Имом Бухорий ривояти
)

✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


#Оят

«Эй мўминлар, аҳдларга (ўзаро келишган битимларга) вафо қилингиз».

Моида сураси, 1-оят

✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


​​НИКОҲДА КЕЛИН ЁКИ ОТАСИНИНГ ИСМИ ХАТО АЙТИЛСА
#никоҳ

❓1527-CАВОЛ: Никоҳ ўқиш пайтида келин ёки отасининг исми хато айтилса, масалан, ўгай отасининг исми айтилган бўлса, никоҳ дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳ ўқиш пайтида қандайдир сабаб билан келин ёки отасининг исми хато айтилса, бу никоҳ дуруст ҳисобланади. Чунки ўша ердаги куёв ва гувоҳлар келиннинг ким экани, кимдан розилик олинаётганини англаб туришган бўлади. Агар никоҳ мажлисида келин иштирок этмай, вакили унинг номидан қатнашаётган бўлса ва исмлар хато айтилса, никоҳ боғланмаган бўлади. Бундай ҳолатда никоҳ қайтадан ўқилади (“Ғомзу уюнил басоир” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК БЎЛСИН!

Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган қадрдоним.
Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...

Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.

✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


#кун_ояти

АЁЛНИНГ НИКОҲ ОРҚАЛИ МАҲРАМЛАРИ.

وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا ۖ وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَىٰ جُيُوبِهِنَّ.

"Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Шунингдек, (одатда) кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар!.."
(Нур сураси, 31-оят).

✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Shayx Sariya Rifoiy rohimahulloh bir kuni cho'ntagidan hamyonini olaman degandi, qarasa o‘g‘irlab ketishgan ekan. Shunda Shayx:
"Ey Allohim, agar bu ishni o‘g‘ri muhtojlikdan qilgan bo‘lsa, unga hamyonni barakali qil va uni mag‘firat et. Agar muhtoj bo‘lmay olgan bo‘lsa, bu ishini uning so'nggi gunohi et, qaytib gunoh qilmasin",-deb duo qildi.
Ha, mana qanday bo‘ladi Rabboniy olimlar sifati?!.

Arab tilidan tarjimon:
Muhammad Yunus Muhammad Muso o'g'li

✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Ulashing
https://t.me/ziyoizlab_uz


#Эслатма

Уламоларимизнинг қадрига етинг !


Олимларга нисбатан энг бепарволари - бу уларнинг оила аъзолари ва яқинлари бўлади.
Араблар зарбул-масал қилиб айтилади:

قال العرب في امثالها:
العالم كالكعبة ياتيها البعداء ، و يزهد فيها القرباء !!

“Илм Каъбага ўҳшайди: ундан олисдаги(яшайдиган)лар унга келадилар, аммо унинг яқинидагилар ундан четланадилар (эътиборсиз бўладилар)”.


Кўкалдош ЎМИБЮ Матбуот котиби Рустам Охунжонов тайёрлади

✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Кишининг бахтсизлиги уни тушунмайдиган кишилар билан бирга ўтиришидан бошланади!

✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлманглар! Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, У Зот Ғофурдир, Роҳиймдир!

(Зумар сураси,53-оят).

✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Namozdan keyingi zikrlar

Qurʼoni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid

✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Ulashing
https://t.me/ziyoizlab_uz


Ҳадеб ўзингизни оқлайверманг!
Ким эканингизни Аллоҳ жуда яхши билади!


✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz

20 last posts shown.