Зарафшон ҳақиқати | Zarafshon haqiqati


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Zarafshon shahri yuragidagi gaplar (haqiqat)
O'z xabaringizni @ ga yuboring
Всё правда о городе Зарафшан
Отправьте свои сообщение на
Admin: @zkdAdmin

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: ZARAFSHON ASIA | RASMIY KANAL
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Mehribonlik Uyidagi Bolalar Nolasi
Endi Zarafshon da tez kunda
Murojat uchun @Orzuingga_ishon_loyihasi

@zarafshonasia


Forward from: ZARAFSHON GOALKEEPER | Школы Вратарь
🔥 Набор детей Вратарь 2006,2007, 2008,2009,2010, 2011,2012, 2013, 2014 г.р.
🕖 18:00
🏟 Стадион 2-школа 3-микр.

🔥Танлов: 2006,2007,2008,2009,2010, 2011,2012, 2013, 2014-йилда туғилган болалар учун.
🕖 18:00
🏟 "2-мактаб" стадиони.

📞 +998972280448

🖥 @Zarafshan_goalkeeper

🧤🧤🧤🧤🧤🧤🧤




Forward from: ZARAFSHON SHAHAR HOKIMLIGI MATBUOT XIZMATI
ҲАМДАРДЛИК!

Навоий вилояти ҳокими К.Турсуновнинг волидаи муҳтарамалари ТУРСУНОВА РУҚИЯ ая вафот муносабати билан Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ходимлари ҳамда фаоллари Кобул Бекназаровичга ҳамда марҳуманинг барча яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати




Forward from: ZAMIN•TV | RASMIY KANAL!
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Zarafshon shahri OAV nigohida


Forward from: platforma.uz
​​Ахборот майдонидаги мағлубият сиёсий майдондаги мағлубиятдир

Россиялик сенатор, давлат ва жамоат арбоби Алексей Пушков Беларусда бўлаётган сўнгги ҳодисалар ҳамда Батьканинг хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди.

Унинг айтишича, ахборот майдонидаги мағлубият ортидан сиёсий майдондаги мағлубият ва ҳокимият алмашиши муқаррардир.

Пушков ахборот сиёсати, айниқса, миллий инқирозлар даврида жуда катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлайди.

"Бугунги кунда асосий жанг ахборот соҳасида кетмоқда. Ахборот эса жамият организми артерияси ва веналарида айланиб юрган "қон"дир" — деб ёзади у ўз телеграм каналида.

Паст сифатли ахборот билан юқори сифатли сиёсатга эришиш эса мумкин эмас, дейди сенатор.

Унинг сўзларига кўра, жамиятни қийнаб келаётган ўткир мавзуларни четлаб ўтган ҳолда ҳокимиятни қўллаб-қувватлашдаги примитивлик мухолифатга ахборот улоғини илиб кетиши учун тайёр рецепт тайёрлаб берди.

"Булар Лукашенконинг зарарига ишлади. Зеро, паст сифатли ахборот билан юқори сифатли сиёсат юритиш имконсиздир", — деди у.

Хабарингиз бор, якшанба куни Минск шаҳрида амалдаги президентни қўллаб-қувватлаш учун митинг бўлиб ўтди. Мамлакат ИИВ хабарига кўра, унда қарийб 65 минг киши йиғилди (тўғрироғи, олиб келинди). Лукашенко нутқ сўзлади. Нималар деганидан аллақачон хабар топган бўлсангиз керак. Бугун худди шу мазмундаги сўзлари билан иш ташлаётган заводлар ишчилари қаршисида чиқиш қилиб юрибди. Хуллас, фикрларининг умумий мазмуни шундай: "Сайлов ҳалол ўтди, қайта сайлов бўлмайди", оддий айтганда, ўламан саттор.

Ва нуқул айбни ўзидан, бошқарув тизими ёки югурдакларидан эмас, ташқаридан, қўшниларидан, хусусан, Украина, Польша, Чехия кабилардан изламоқда.

Бундан ажабланмай ҳам қўйганмиз. Чунки Батька шу пайтгача ҳам кўп қадриятларни ва қоидаларни тан олмаслиги билан танилган (юз минглаб одамларни олиб кетаётган коронавирусни ҳам сиёсий найранг деганидан кейин). Унга қўйса, ўзингни эҳтиёт қилма, қўшнингни ўғри тут.

Айтганча, якшанба кунининг ўзида мухолифат намойишлари ҳам давом эттирилди. Унда тахминан 200 минг одам, жумладан, қарама-қарши томондаги номзод Светлана Тихановскаянинг расмий вакили Мария Колесникова қатнашди.

Бундай норозилик акциялари 9 августдан буён мамлакатнинг қатор шаҳарларида қизлар ва гуллар уйғунлигида ташкил этилаётганидан хабардорсиз, албатта. Қалқонлар эса гулдан чечак тақяпти, ҳарбийларнинг юзларида, ниқобларида эса помада излари қолиб кетмоқда...

Айтганча, кеча давлат телевидениеси ходимлари ҳам иш ташлаш эълон қилган. Мамлакатда интернет ва алоқа тизимида эса доимий "сбой"лар кузатиляпти.

Бунинг сабаби МСКнинг сўнгги қарори билан сайловда амалдаги давлат раҳбари 80,1 фоиз билан ғалаба қозонганидир (вақтида каллани ишлатиб шуни 54-55 фоиз қилишганда, олам гулистон эди, саксон ҳам қиладими муаммолар портлаб кетай деб турганда). Табиийки, сайловга тайёргарлик жараёнлари, номзодларнинг қамоққа олиниши билан боғлиқ хурмача қилиқлардан тоқати тоқ бўлган одамларнинг овоз бериш якунларини эшитиб фиғони фалакка чиқиб кетди. Пичоқ бориб суякка тақалди, дейилади бундай пайтлар.

Аввалига бундай намойишлар кучишлатар тизим томонидан шафқатсиз бостирилди. Бунда кўзни ёшлатувчи газ, сув тўплари, резина ўқлар каби воситалар қўлланилди. Кейинчалик ҳуқуқ-тартибот органлари бундай радикал методларни тўхтатишди. Бу вазиятни изга солиш ўрнига, бадтар қилди-да. Дард ўрнига чипқон бўлди. ИИВ маълумотига кўра, тартибсизликлар оқибатида юзлаб одамлар жароҳатланди, улардан 120 нафарга яқини орган ходимларидир. Бир нафар намойишчи ҳалок бўлди.

Ҳукумат хатосини "после пожар" бўлса ҳам англаб етди. Аммо ғишт қолип-полипи билан кўчиб кетдимикан, деб турибмиз. Яна ким билади.

Энди буёғига бахайр бўлсин. Энг асосийсий, мансабпараст димоғларни деб, супер клейли курсиларни деб, чанг кўрмаган мўйловларни деб тупроқда юрган оддий халқ жабр чекмасин, қўли мойга, пешонаси терга ботган меҳнаткашлар зулм кўрмасин, борини ёзишга уринаётган блогер ва журналистларнинг қалами синмасин.
@platformauzb


Forward from: ZARAFSHON SHAHAR HOKIMLIGI MATBUOT XIZMATI
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Зарафшон “Қизилқум жавоҳири”, “Ўзбекистоннинг олтин сандиғи” дея эътироф этилади. Бу шаҳар ушбу эътиборга монанд кундан кун чирой очаётир. Зарафшон шаҳридаги ўзгаришлар---ОАВ нигоҳида


Forward from: KAMINAYI KAMTARIN
#Tavsuyu_time

Зарафшонликмисиз? Унда шаҳрингиздаги воқеа-ҳодисаларни энг ишончли ва расмий манбадан ўқинг, кузатиб боринг:

https://t.me/zarafshon_shahar_axborot_xizmat


Forward from: Насим Жураев
Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: UMID XUDOYQULOV SHE'RLARI
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Nolishni ba's qil, hayotingdan rozi bo'l! Agar uni yanada yaxshilamoqchi bo'lsang ko'proq mehnat qil, bugungi kuning borligiga shukur qil va hech qachon nolimagin. https://t.me/siz_uchun_yozdim


Forward from: O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Navoiy viloyat bo'limi
#қутлов

Бугун шоир Бектемир Пирнафасов таваллуд топган кун! Уларни бу кун билан навоийлик ижодкорлар номидан самимий табриклаймиз!

1975 йилда Навбаҳор туманидаги "Кавоби" қишлоғида туғилган. 1998 йилда ТошДУ (ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тугатган. 1996 йилда "Тонг ёқаси" номли тўплами чоп этилган. Ҳозирда "Дўстлик байроғи", "Знамя дружбы" газеталари бош муҳаррири.


Forward from: ZARAFSHON SHAHAR HOKIMLIGI MATBUOT XIZMATI
Тез кунларда Зарафшон шаҳар коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича мувофиқлаштирувчи шаҳар штаби томонидан мактабгача таълим ташкилотлари, умумий овқатланиш шахобчалари,(ошхона, чойхона, кафе, ресторан) фаолиятига ҳамда автобус қатновига рухсат берилиши кутилаяпти.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.


Forward from: ZARAFSHON SHAHAR HOKIMLIGI MATBUOT XIZMATI
Зарафшон шаҳар коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича мувофиқлаштирувчи шаҳар штаби томонидан йўналишсиз такси фаолияти ҳамда "Баҳор савдо комплекси " МЧЖ (буюм бозори) ҳудудидаги савдо нуқталарида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда савдо ишларини амалга ошириш учун бериладиган махсус рухсатнома намуналари. Белгиланган карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз иш фаолиятини давом эттириш истагидаги тадбиркорлар шаҳар штабининг +99879-573-14-17 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин.


Forward from: ZARAFSHON SHAHAR HOKIMLIGI MATBUOT XIZMATI
ЗАРАФШОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти лавозимига рус тилини биладиган, уч йил иш тажрибасига эга бўлган олий маълумотли, ҳуқуқшунос мутахассислигига эга, малакали номзодларни суҳбат асосида ишга таклиф этади.
Тақдим этилган маълумотномалар (резюме) ўрганиб чиқилиб, ишга қабул қилиш талабларига мувофиқ келадиган номзодлар суҳбатга чақирилади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш, штатлар жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
Маълумот учун телефон: +79-573-14-01, 573-14-11, 573-14-26
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.


Forward from: ZARAFSHON SHAHAR HOKIMLIGI MATBUOT XIZMATI
15 мартдан 30 июлга қадар сизда ушбу белгиларнинг қайсилари кузатилди?
Poll
  •   - Тана ҳарорати кўтарилдими?
  •   - Холсизлик
  •   - Мушакларда ва танада оғриқ кузатилди
  •   - Бош оғриғи кузтилди
  •   - Томоқ қичиши ва йўтал кузатилди
  •   - Нафас қисиши ва ҳаво етишмаслиги кузатилди
  •   - Бурин битиши
  •   - Барчаси кузатилди
  •   - Ҳеч бири кузатилмади
3967 votes


Forward from: ZARAFSHON SHAHAR HOKIMLIGI MATBUOT XIZMATI
15 мартдан 30 июлга қадар сизда коронавирус касаллиги қайд этилдими?
Poll
  •   Ҳа, мен ва оила аъзоларимда аниқланди
  •   Ҳа, фақат менда аниқланди
  •   Ҳа, фақат оила аъзоларимда аниқланди
  •   Менда касаллик симптомсиз кечди
  •   Оила аъзоларимда касаллик симптомсиз кечди
  •   Мен ва оила аъзоларимда касаллик аниқланмади
3677 votes


Forward from: ZARAFSHON SHAHAR HOKIMLIGI MATBUOT XIZMATI
КАБРИСТОННИ ОБОД ҚИЛИШ --АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТ

Миллий қадриятларимизни асраш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларни обод қилиш барчамизнинг бурчимиздир.
Бугун Зарафшон шаҳри ҳокими, биринчи сектор раҳбари Анвар Раджабов шаҳар ободонлаштириш бошқармасига қарашли 1-сонли қабристонда олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Шаҳар ҳокими мутасаддиларга қабристонни ободонлаштириш, бу маскани халқимизни зиёрат қилиши, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасидаги ишларни тизимли ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида бир қатор топшириқлар берди.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати


kanal sotiladi
kim olsa lichkaga utsin @sadas78



20 last posts shown.

14

subscribers
Channel statistics