Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш имконини ёпиб қўйдиСаудия расмийлари ҳозирча бу борада расман изоҳ бермаган. Бу Ҳаж мавсумида Ҳарам ҳудудига ноқонуний киришларни олдини олиш мақсадида амалга оширилган вақтинчалик чора бўлиши мумкин.
Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн сайёҳлик визасини олиш имкони 2023-йил август ойида очилган эди. Кўп марталик ушбу виза йил давомида Умра қилиш ҳамда подшоҳлик бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради, нархи тахминан 130 доллар атрофида.
👉 https://t.me/+6R_9B9o9UbIyNGZi